Янгиликлар

Яна бир уйғур мусулмони Туркиядан Хитойга депортация қилиниш арафасида турибди

Яна бир уйғур мусулмони Туркиядан Хитойга депортация қилиниш арафасида турибди

Уйғур қочқини Аҳметжан Садиров Туркияда қонуний яшаш рухсатномасига эга бўлишига қарамай, Австриядан қайтиб келаётган пайтда мамлакатга кириш рухсатномасидан маҳрум этилди. У Хитой лагерининг собиқ асираси бўлган касал онасига ёрдам бериш учун Австрияга борган эди. Аҳметжан Садировнинг аёли ва болалари Туркия фуқаролари бўлишига қарамай, у Истанбул аэропортида ҳибсга олинган ва ҳозирда Хитойга депортация қилиниш хавфи остида турибди. Унинг оиласи Туркия ҳукуматига мурожаат қилиб, унинг депортация қилишни тўхтатиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Шарқий Туркистонлик 55 ёшли уйғур мусулмони Алимжан Нур кўп йиллар давомида Истанбулда қонуний яшаб келганига қарамай, унинг уйида ўтказилган рейд пайтида махсус хизматлар томонидан ҳибсга олинган эди. Хитойга депортация қилиниш хавфи остида қолган Нурнинг тақдири ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

2025 йилда эса, Истанбулнинг 16 ва 18 туман судлари Хитой тарафидан таъқиб ва ​​қатағонга учраганлиги туфайли Туркиядан бошпана сўраган Маҳмут Анаэти ва Айеркен Абудувалини Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Туркия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, суд уларнинг Хитойда таъқиб қилиниши ёки ҳаётлари хавф остида қолиши ҳақида жиддий ва аниқ далиллар йўқ, деган хулосага келган.

Туркия узоқ вақтдан бери мусулмонларга бошпана бераётган мамлакат сифатида танилиб келади. Бироқ, сўнги пайтларда у бошпана олган мусулмонларни Хитой билан келишилган иқтисодий манфаатларга алмаштирмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button