Хабар ва изоҳ

Мусулмонлар устидан жосуслик

Мусулмонлар устидан жосуслик

Нидерландиянинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш агентлиги (AP) мамлакатдаги масжидлар ва мусулмонлар ҳақида махфий ва ноқонуний маълумотлар тўплагани учун ўнта муниципалитетга жами 250 000 евро жарима солганлигини маълум қилди.

Агентликнинг маълумотларига кўра, тегишли муниципалитетлар мусулмонларнинг ташкилотлари ва ўзлари ҳақида маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботлар тайёрлаб, уларнинг диний эътиқодлари ва шахсий муносабатлари ҳақида маълумот тўплаган.

Тўпланган маълумотларнинг бир қисми полицияга, Терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик бўйича миллий мувофиқлаштириш марказига (NCTV), шунингдек Ижтимоий масалалар ва иш билан таъминлаш вазирлигига узатилган. “AP” бу ҳаракатлар асосан мусулмонларга қарши қаратилганлиги сабабли камситувчи хусусиятга эга эканлигини таъкидлади.

“AP”нинг маълумотларига кўра, 2010 йилларда баъзи муниципалитетлар радикализм ва терроризмга қарши курашиш зарурлигини айтиб, “NCTV”нинг тавсиялари асосида хусусий тадқиқот компаниялари билан ҳамкорлик қилган. Улар мусулмонларнинг «таъсир доирасини» таҳлил қилиб, улар устидан «тезкор текширувлар» ишларини ўтказишган. Бундан ташқари, масжид жамоати, масжид раҳбарлари ва диний ходимлар ҳақида батафсил ҳисоботлар тузилган, шунингдек, мусулмонларнинг оилавий алоқалари, масжиддаги ички низолар ва шахсий муносабатлар ҳақида ҳам маълумотлар тўпланган.

Изоҳ:

Бу хабар демократия ва инсон ҳуқуқлари Ғарб учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини яна бир бор тасдиқлаб турибди. Бу ҳолат айсбергнинг кўриниб турган қисми холос. Ғарбнинг мусулмонларга қарши бундан баттар зулмлари ва ҳийла-найранглари сон-саноқсиздир. Улар «демократия»дан фақат Исломий ўлкаларга бурунларини тиқиш ва мусулмонларни бузиш учун фойдаланади. Бироқ, мусулмонлар вақт ўтган сари демократия ёлғонини тобора кўпроқ англаб етмоқдалар. Шунингдек, мусулмонлар «терроризм» ва «экстремизм»га қарши кураш мусулмонларнинг ўзларига ва уларнинг динига қарши қаратилганлигини ҳам англаб етмоқдалар. «Терроризм» мусулмонларни таъқиб қилиш воситаси эканлиги аллақачон ўз исботини топган. Шунга қарамай, Ғарб ва уларнинг Исломий ўлкалардаги малайлари «терроризм» ва «экстремизм»га қарши кураш баҳонасида мусулмонларга қарши курашни кучайтиришда давом этмоқда.

Ҳорун Абдулҳақ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button