(Исроил) инсонларнинг жасадларини «йўқ қилиб юборадиган» қуроллар ишлатган

(Исроил) инсонларнинг жасадларини «йўқ қилиб юборадиган» қуроллар ишлатган
“Al Jazeera Arabic” журналистлар гуруҳи Тергов комиссиясини эълон қилди. Гуруҳнинг сўзларига кўра, Ғазога қилинган ҳужум пайтида айрим янги турдаги бомбалар ташланганлиги туфайли минглаган фаластинликларнинг таналари «буғланиб», изсиз йўқ бўлиб кетган бўлиши мумкин.
Ғазодаги Фуқаролик мудофааси хизмати ҳужумга учраган ҳудудларда аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказиб, ҳаво ҳужумларидан кейин 2842 кишининг жасади топилмаганлигини қайд этди. Гувоҳларнинг айтишича, у инсонлар ҳужумлар пайтида бинолар ичида бўлган.
Тергов маълумотларига кўра, баъзи жойларда фақат қон излари, кичик тана қисмлари ёки кул топилган. Буни жуда юқори ҳароратнинг таъсири билан изоҳлаш мумкин.
Терговчилар (Исроил) томонидан ишлатилганлиги айтилган бир нечта бомба турларини қайд этишди: МК-84 «Hammer» – оғирлиги 900кг бўлган катта бомба, портловчи аралашманинг ҳарорати тахминан 3500 даражага етиши мумкин; BLU-109 – мустаҳкам объектларни йўқ қилиш учун ишлатиладиган снаряд; GBU-39 – аниқ бошқариладиган бомба, фуқаролик объектларни нишонга олиш учун ишлатилган.
Бу қуроллар юқори даражадаги иссиқлик ва портловчи босим таъсирини ҳосил қилади. Баъзи мутахассисларнинг фикрича, улар органик териларни буғга айлантириб, умуман йўқ қилиши мумкин. Терговда кўплаган бундай бомбалар АҚШ ва баъзи Европа давлатлари томонидан (Исроил)га етказиб берилганлиги кўрсатилган.




