Хабар ва изоҳ

Мюнхен хавфсизлик конференциясида Европа масаласи кўтарилди

Мюнхен хавфсизлик конференциясида Европа масаласи кўтарилди

Хабар:

Европа хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирлар, Украинадаги урушнинг оқибатлари ва АҚШнинг кучайиб бораётган босими Мюнхен хавфсизлик конференциясининг биринчи кунида муҳокама қилинган устувор масалалардан бўлди. Халқаро тартибнинг зайифлашиши сабабли Европада хавотирлар кучайиб бораётган бир пайтда иштирокчилар мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва қитъанинг хавфсизлик архитектурасини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Жума куни, яъни Европа тарихидаги муҳим бир пайтда бўлиб ўтган Мюнхен хавфсизлик конференциясида 60дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, қарийб 100га яқин мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари иштирок этди. (Al Jazeera Net).

Изоҳ:

Бу конференция ҳозирги форматида Европа учун ўз аҳволига ачиниш имкониятига айлангани ажабланарли эмас. Чунки Америка уни Россия-Украина урушига тортиб, НАТО иттифоқига қўшган ҳиссасини 5 фоизга оширишга мажбур қилди, унинг зиммасига божхона тўловларини юклади ва ҳатто Европа давлатларидан бири бўлган Даниянинг Гренландия оролини аннексия қилиш билан таҳдид қилишгача борди. Бундан ташқари, Америка Европани аралаштирмай Россия-Украина урушини ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.

Халқаро тартиб асосларининг заифлашувидан хавотирланиб, қайғуга тушган кўплаб Европа давлатлари ўнлаб йиллар давомида заиф давлатларни мустамлака қилиб, уларнинг ресурсларини талон-тарож қилиб келган, шунингдек мустамлака қилинган давлатларнинг халқларига қарши шафқатсиз қирғинлар уюштириб келган давлатлардир. Америка эса ўзининг янги мустамлакачилиги билан Европа мустамлакачилигининг меросхўри ҳисобланади. Мустамлакачи Европа давлатлари сўнгги икки аср давомида мустамлака қилган давлатларга тоттирган азоб-уқубатларини унути қўйишди чоғи.

Оёқлари куяётганини ҳис қила бошлаган Европани оғир ҳисоб-китоб кунлари кутмоқда. Бу Америкадан ҳам, Россиядан ҳам эмас, балки мустамлака қилинган давлатлардан келади. Европанинг келажаги Америкага ҳам, Россияга боғлиқ эмас, балки Ислом Умматига боғлиқ масаладир. Халифалик давлатининг қўшинлари уни ўзига бўйсундириб, Исломий ерларга қўшиб олади ва у ерларда Ислом ҳукмронлигини ўрнатади. Балки бунга – Аллоҳнинг иродаси билан – жуда яқин қолгандир.

Халифа Муҳаммад

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button