Ҳайдовчиларга кўчада имтиҳондан ўтиш таклиф қилинмоқда

Ҳайдовчиларга кўчада имтиҳондан ўтиш таклиф қилинмоқда
Қирғизистон парламенти йўл қоидаларни бузган ҳайдовчиларни тўхтатиб, имтиҳондан ўтказиш таклиф қилинган қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Ички ишлар вазири бошлиғининг ўринбосарига кўра, ҳайдовчилардан имтиҳон тест шаклида олинади.
Депутат Дастан Бекешовнинг таъкидлашича, агар бундай қонун қабул қилинса, йўл ҳаракати полицияси ходимлари орасида коррупция кучайиб кетади.
Муҳокама давомида аксарият депутатлар мазкур қонун лойиҳасига қарши фикр билдиришди ва натижада у қўмитага қайтарилди.
Қирғизистон бюджети профицит билан чиқди деб мақтанган ҳукумат мулозимлари яна бюджетни халқ чўнтаги ҳисобидан тўлдириш чораларини изламоқда. Масалан, Бишкек шаҳар ҳокимияти марказда автомобил тўхташ жойи учун тўловни соатига 30 сомдан бошлаб, қизил зонада 50 сомгача оширишни таклиф қилмоқда. Тўловдан бўйин товлаганларга эса 1000 сомдан 5000 сомгача жарима солиниши айтилмоқда.
Бундай чора-тадбирлар халқ чўнтагига кўз тикиш бўлиб, бунда коррупциянинг янада хавфи юқоридир. Шунинг учун ҳукумат халқ манфаатларига зид бўлган бундай ташаббусларни рад қилиши лозим.




