Фаластин масаласи қаёққа қараб кетмоқда?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластин масаласи қаёққа қараб кетмоқда?
Доктор Муҳаммад Жийлоний
Аввало шуни таъкидлаш лозимки, халқаро ва минтақавий миқёсда «Фаластин масаласи» деб номланган атама ушбу масалага берилган ноаниқ ва чалкаш таърифдир. Аслида, Фаластин аҳли Исломий Умматнинг бир бўлаги, Фаластин замини эса барча мусулмонларнинг мулкидир. Бироқ Ислом давлати қулатилиб, майда давлатчаларга парчалаб ташлангач, улар ўртасидаги чегаралар мустамлакачи кофирлар хариталарда чизиб берган чизиқлардан иборат бўлиб қолди. Шу боис «Фаластин масаласи» деб аталган масаланинг воқелиги аслида яҳудийларнинг Фаластинни зўравонлик билан тортиб олиши ва мусулмонлар юртларининг ушбу муборак бўлагида ўзларининг жирканч вужудини барпо этишидан иборатдир.
Яҳудийлар бўҳтончи қавм бўлиб, маккорлик, товламачилик ҳамда тўхтовсиз талаб қилиб, қўлга киритган нарсаларига ҳеч қачон рози бўлмаслик билан танилган. Шу боис яҳудий вужудининг пайдо бўлиши ва унинг босқинчилиги масаласи борган сари янада кўпроқ жиҳатларни қамраб ола бошлади. Яҳудийлар ўз вужудларининг Исломий юртларнинг қоқ марказида жойлашган стратегик мавқейидан унумли фойдаланди. Британия Халифаликнинг қайта барпо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида мазкур стратегик мавқени кофир Ғарб учун «найза учи» сифатида танлаган эди. Зеро, ушбу ҳароми вужудни тиклаш режаси қабул қилинган вақтда Британия араб ва турк миллатчилари билан тил бириктириб, Халифаликка қарши фитна уюштирган эди.
Шунга кўра, масаланинг асл моҳияти – куфр боши бўлган Британиянинг буйруғи, минтақадаги араб ва турк малайларининг тубан тил бириктируви ҳамда бошқа кофир Ғарб давлатларининг розилиги билан Фаластинда яҳудий вужудини барпо этишдан иборатдир. 1948 йилда Фаластин заминининг бир қисмида яҳудий вужуди расман ташкил топиб, халқаро миқёсда расмий қўллаб-қувватловга эга бўлганидан сўнг, у Ислом юртларининг қоқ марказида мустамлакачи кофирнинг «найза учи» сифатида сақланиб қолиш учун ўзига учта муқаррар режани белгилаб олди. Улар қуйидагилардан иборат:
1 – Чегараларни кенгайтириш: 1948 йилда Британия ушбу вужудни ташкил қилишга муваффақ бўлганидан буён, яҳудий вужуди ўз чегараларини мўрт ва стратегик жиҳатдан етарли чуқурликка эга эмас, деган даъво билан Фаластин заминининг қолган қисмини ҳам босиб олишга интилиб келмоқда. Айниқса, у мазкур ҳудудни дунёдаги барча яҳудийлар учун ватанга айлантиришни кўзламоқда. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш йўлида у қўшни давлатлар ҳукмдорлари билан тил бириктирган ҳолда, 1967 йилда Ғазо сектори ва Фаластиннинг қолган қисмини босиб олишга киришди. Ғарбий соҳил эса Иордания тасарруфига ўтди. Гарчи унинг бу кенгайиши узоқ вақт «босқинчилик» номи остида қолдирилган бўлса-да, бироқ у зўрлик билан 1967 йилда тортиб олган ерларини ўзиники қилиб олиш учун узоқ муддатли стратегия белгилади.
2 – Давлатни яҳудийлаштириш: Маҳаллий ва халқаро сионистик ҳаракат яҳудий вужудини фақат яҳудийлар учун миллий ватан деб эътироф этиш ҳамда унинг яҳудийлик қиёфасини сақлаб қолиш йўлини тутди. Яҳудийлар бу стратегик мақсадни ҳеч қачон яширмаган. Шу боис улар 1948 йилдан бошлаб Фаластин аҳлини ўз ерларидан куч билан ҳайдаб чиқаришга киришди. Бу йўлда Кафр Қосим, Дайр Ёсин ва бошқа ҳудудларда ваҳима ва даҳшат уйғотган қирғинларни содир этди. Ғазо секторига қарши олиб борилган сўнгги уруш чоғида эса аҳолини мажбурий кўчириш ҳақидаги гап-сўзлар янада кучайди. Шунингдек, Ғарбий соҳилда давом этаётган зўравонликлар, қотилликлар ва уйларни вайрон қилиш амалиётлари охир-оқибат айрим ҳудудлардаги ерларни рўйхатдан ўтказиш ҳақида қарор чиқарилишига олиб келди. Бундан кўзланган мақсад эса мазкур ерларни бевосита яҳудий вужуди назорати остига ўтказиш ва амалда уларни расман қўшиб олишдан иборатдир.
3 – Стратегик устунлик: яҳудий вужуди минтақада ҳарбий-стратегик устунликни қўлга киритишга қаттиқ интилади, токи ўзини ҳимоя қилиш ва мавжудлигига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳарбий ҳаракатни бартараф этиш имконига эга бўлсин. Бу вужуд ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ҳарбий авиация, ракеталар ва дронлар каби улкан классик ҳарбий қудратга эга. Бундан ташқари, ўз мавжудлигига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳар қандай жангни ўз фойдасига ҳал қилиш имконини берадиган ядровий қуролга ҳам эга. Мазкур стратегия минтақадаги бирор давлатнинг, худди Эрон хусусида даъво қилинаётгани каби, ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймасликни тақозо этади.
Фаластиндаги масаланинг асл моҳияти шундаки, у қочқинлар масаласи ҳам, «Фаластин масаласи» ҳам, шунингдек, фаластинликлар масаласи ҳам эмас. Балки бу яҳудийлар ва уларнинг вужуди, унинг тобора кенгайиб бориши, Фаластин аҳлини ўз юртидан қувиб чиқариши ҳамда стратегик, айниқса ядровий устунликни таъминлаш масаласидир. Бироқ халқаро тартиб доирасида, шунингдек, дунё ва минтақа миқёсида бу мавзу «Фаластин масаласи» деган чалғитувчи тушунчага айлантирилди. Бу тушунчанинг асосий мазмуни эса икки масалада намоён бўлади. Биринчиси, фаластинликлар учун бир давлат барпо этиш масаласи. Бунга кўра, Фаластин аҳли, айниқса араб давлатлари, уни ўз ерлари ва юртларидан қувиб чиқарилган фаластинликлар давлати сифатида тан оладилар. Яъни улар «Фаластин давлати» деб номланаётган жойга жойлаштириладилар. Иккинчиси эса 78 йилдан буён давом этиб келаётган қочқинлар масаласи бўлиб, унга ҳам «Фаластин» деб аталувчи давлатча орқали барҳам бериш кўзланмоқда. Бу айнан шу тарзда минтақадаги асосий масалага айлантирилса, яҳудий вужуди энг асосий масалани четга сурган бўлади. Яъни яҳудий вужудини йўқ қилиш ва Фаластин заминини тўлиқ равишда унинг ҳақиқий эгалари бўлмиш Исломий Умматга, шунингдек, унинг ажралмас бир қисми бўлган Фаластин аҳлига қайтариш масаласини кун тартибидан чиқарган бўлади.
Шу боис, бутун дунё давлатлари – хоҳ Британия, Франция, Россия ва Хитой каби биринчи даражали, хоҳ бошқа Европа давлатлари каби иккинчи даражали, хоҳ Африка, Яқин Шарқ ва Осиёдаги, жумладан мусулмонлар яшайдиган учинчи даражали давлатлар бўлсин – Фаластин аҳли учун давлат барпо этиш ғоясини изчил ва жадал тарзда илгари сурмоқда. Бунинг сабаби Фаластин аҳлининг масаласи улар наздида асосий масала эканида эмас. Балки «Фаластин давлати» деб аталган вужуднинг пайдо бўлиши яҳудий вужудини мустаҳкам ўрнашган тузилмага айлантириб, ундан босқинчилик сифатини бутунлай олиб ташлайди ва уни ўзгалар ерига тажовуз қилган вужуд сифатида эмас, балки барқарор бир вужуд сифатида кўрсатишга хизмат қилади. Бундан ташқари, агар Фаластин ичидаги, ёки Иордания, Сурия ва Ливандаги қочқинлар лагерларида яшaётган, ёхуд кенг муҳожиротдаги барча Фаластин аҳли учун алоҳида бир вужуд барпо этиладиган бўлса, у ҳолда яҳудийлар наздида яна бир масала кун тартибига чиқади. Зеро, юқорида таъкидлаганимиздек, улар бўҳтончи қавмдир.
Бу масала Фаластин аҳлининг яҳудийларники деб ҳисобланадиган ҳудудда аввалдан мавжуд бўлиб келганига қандай қаралишидан келиб чиқади. Бунда уларнинг мазкур заминдаги мавжудлиги гўё «Фаластин аҳлининг яҳудийлар ерини босиб олиши» сифатида баҳоланадиган бўлиб қолади. Натижада, Фаластиннинг асл босқинчилари бўлган яҳудийлар эмас, балки Фаластин аҳлининг ўзи «Яҳудо ва Самария» ҳамда тарихий Фаластин заминларининг истилочилари сифатида кўрсатилади. Бундай нотўғри талқин яҳудийларга ёт эмас. Аксинча, улар ана шу асосда чексиз муддат давомида молиявий товонлар талаб қилиш йўлидан борадилар.
Фаластин аҳли учун алоҳида бир вужуднинг қандай, қаерда ва қайси шаклда барпо этилиши ҳали очиқ масала бўлиб қолмоқда. Бу борада ҳануз якуний қарор қабул қилингани йўқ. Америка Ғарбий соҳил ҳудудининг 30 фоизини яҳудий вужудига қўшиб олишни, қолган қисмида эса давлат ташкил этишни мақбул ечим деб билмоқда. Яҳудий вужуди эса Фаластин аҳли учун вужуд барпо этишга Иорданиянинг шарқий қисми мос келади, деган қарашни илгари сурмоқда. Чунки у ерда аҳолининг 60 фоизидан ортиғини фаластинликлар ташкил этади. Бу вужуд хоҳ тўлиқ мустақил шаклда, хоҳ Иордания аҳли билан шериклик асосида барпо этилсин, улар наздида бунинг фарқи йўқ. Араб давлатларининг, жумладан Иорданиянинг бу борадаги фикри, нимага рози бўлиши ёки нимани рад этиши ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Зеро, улар воқеа-ҳодисаларга таъсир кўрсатувчи эмас, балки уларнинг таъсири остида қолишга рози бўлган, Ғарбдаги хўжайинларига мутлақ тобеликни қабул қилган давлатчалардир. Ғарб эса яҳудий вужудини Ислом байроғи остида минтақа қудратини қайта тиклашга қаратилган ҳар қандай уринишни бостиришда ўзи учун «найза учи» вазифасини бажарадиган тарзда вужудга келтирди.
Мана шу – мустамлакачи кофир давлатлар режалаштираётган, яҳудийлар эса минтақада амалга ошишини истаган нарсадир. Мусулмонларнинг хоин ҳукмдорлари ҳам айнан шу йўлда улар билан тил бириктирган. Аммо Исломий Умматнинг истаги мутлақо бошқачадир. У, шубҳасиз, яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлашни, мусулмонлар юртларидаги барча картон давлатларни бутунлай ағдариб, уларнинг ўрнига Ислом ақидаси ва низомига асосланган ягона холис давлатни барпо этишни истайди. Бу давлат Ислом байроғи ва роясини баланд кўтарадиган, оламлар Роббисига содиқ бўлган ҳамда Ваҳидул Қаҳҳор Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билан ҳисоблашмайдиган давлат бўлади.
Роя газетасининг 2026 йил 4 март, чоршанба кунги 589-сонидан




