Хабар ва изоҳ

8 март фаоллари аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қиладими ёки хорлайдими?

8 март фаоллари аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қиладими ёки хорлайдими?

Бишкек шаҳридаги Горький номидаги истироҳат боғида 8 март кунига бағишланган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилувчи акция бўлиб ўтди.

Феминистик ҳаракатлар томонидан ташкил этилган тадбир иштирокчилари “Оқ уйда қизлар кўпайсин!”, “Аёллар ҳуқуқлари — инсон ҳуқуқлари”, “Айб сенда эмас”, “Кучли қизнинг қизиман”, “Қиз болага қирқ уйдан мадад”, “Яшасин аёллар!”, «Аёл – бу ҳаёт, эркинлик», “Қизнинг овози — унинг ҳуқуқи” каби шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди.

Изоҳ:

Феминизм – бу аёллар эркинлиги ва тенг ҳуқуқлилигини ҳимоя қилиш асосига қурилган ҳаракатдир. Феминистлар асосан оилавий зўравонликни ниқоб сифатида ушлаб олишиб, у орқали аёллар ҳуқуқи топталаётганини кўрсатишга ҳаракат қилишади.

Аслида эса, аёлларга нисбатан зўравонлик Қирғизистонга қараганда, ушбу ташкилотларни молиялаштираёган Ғарб давлатларида бир неча баробар кўпдир ва йил сайин ортиб бормоқда. Масалан, “USA Today” нашрининг ёзишича, Голливудда ишловчи аёлларнинг 94 фоизи сексуал зўравонликка учраганини билдирган. АҚШда ҳар дақиқада 20 киши оилавий зўравонликка дуч келади. Бу давлатда бир кеча-кундузда 1900 нафар қиз зўрланиши ҳақида ҳисоботлар эълон қилинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботида келтирилишича, дунёда ҳар уч аёлдан биттаси ёки аёлларнинг 35 фоизи жисмоний ёки сексуал зўравонликка дуч келган.

Бундан кўриниб турибдики, аёлларнинг зўравонликка учрашининг асосий сабаби ҳозирги кунда қўлланилаётган капиталистик қонунлардир. Аниқроғи, Ғарб бизга мажбурлаб тиқиштираётган «эркинлик» ниқоби остида кириб келган «қадриятлар» аёлларнинг хўрланишига сабаб бўляпти. Чунки демократия аёлларни эркаклар билан тенг ҳуқуқли қиламан, деган баҳона билан табиатан нозик бўлган аёлнинг зиммасига эркаклар билан бир хил мажбуриятларни юклади. Аёлларни эркакларга қарам бўлмаган, мустақил қилиш (гендер тенглиги) баҳонасида уларни аёлларга хос бўлмаган соҳаларга ҳам аралаштирди. Натижада, оилада барқарорлик йўқолди. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўз мажбуриятларини унутди, оилада жанжаллар кўпайди.

Демак, юқоридагилардан маълум бўлганидек, капитализм (демократия) тузуми аёллар дуч келаётган зўравонликларни бартараф эта олмайди. Аксинча, бу муаммолар айнан шу мафкура сабабли пайдо бўлмоқда ва аёллар Ғарбнинг мана шу «эркинлиги»дан ҳимояга муҳтождир

Аёл зотини бундай хавф-хатардан ҳимоя қилишнинг ягона йўли эса фақат Исломда мавжуддир. Аниқроғи, Ислом аёл зотига ҳимоя қилиниши вожиб бўлган ор-номус ва уй бекаси сифатида қарайди. Мана шундай ғамхўрликкина аёл кишига ўзини аёл сифатида ҳис қилишини таъминлаб беради. Бу эса Исломдаги ижтимоий тузумни ҳаётда қўллаш билан амалга ошади. Чунки оила жамиятнинг асосини ташкил этади, фарзандларимиз эса келажакни шакллантиради. Бироқ оилани, келажак авлодни ва жамиятни турли ёмон ғоялар ва ҳаракатлардан ҳимоя қилиш Исломни адолат билан қўллайдиган ҳамда Исломни рисолат сифатида дунёга олиб чиқадиган давлатда юзага чиқади. Шунинг учун биз аёллар ҳаётида ҳақиқий ўзгаришлар бўлишини истайдиган ҳар бир кишини ушбу рошид Халифаликнинг тезроқ тикланишини қўллаб-қувватлашга ва эркинлик ниқоби остида мажбуран жорий қилинаётган демократия ёлғонини рад этишга чақирамиз.

Нурдин Асаналиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button