Испания Эронга қарши урушда ўз базаларидан АҚШнинг фойдаланишини тақиқлади

Испания Эронга қарши урушда ўз базаларидан АҚШнинг фойдаланишини тақиқлади
Хабар:
“FlightRadar24” сайти душанба куни 15та АҚШ ҳарбий самолёти Испания жанубидаги Морон-де-ла-Фронтера ва Рота базаларидан чиқиб кетганини намойиш қилди. Бу ҳолат Мадрид АҚШнинг ушбу икки базадан Эронга зарба бериш учун фойдаланишига рухсат беришни рад этганидан кейин юз берди. (Al Jazeera Net).
Изоҳ:
АҚШ ва яҳудий вужудининг Эронга уюштирган ҳужумлари ҳам яна бир бор ҳақиқатни юзага чиқарган ҳужумлардан бири бўлди. Яҳудий вужудининг Ғазога қарши олиб бораётган қирғини — ер билан яксон этилган шаҳарлар, тинимсиз ёғилаётган бомбалар, очлик, қаҳратон совуқ ва юқумли касалликлар гирдобида ҳалок бўлаётган халқ… Энди эса Америка ва яҳудий вужудининг Эронга қарши қаратилган ҳужумлари… Мазкур фожиалар Исломий ўлкаларнинг ҳукмдорлари ўз халқини ҳимоя қилишдан нақадар ожиз эканликгини бутун дунёга фош этди.
Инсониятнинг ақли бовар қилмайдиган даражадаги вайронакор урушлар бўлиб ўтмоқда, мусулмон ҳукмдорлари эса фақат қоралаш, танқид қилиш ва қоғоздаги баёнотларни ўқиб бериш билангина чекланишмоқда. Айни пайтда, Испания ўз қаршилигини билдириб, Американинг қарорларига «йўқ» деб жавоб бермоқда. Испания буни ё Эронга уюштирилган ҳужумга қарши бўлгани учун, ёки ўз мамлакатидаги базалардан фойдаланиш бўйича қўйилган шартларга амал қилгани учун шундай қилмоқда. Агар Америка улар ўртасидаги келишувдан ташқари бирор нарса талаб қилса, у ҳолда Испания Американинг тазйиқини рад этиш ҳуқуқига эга.
Бизнинг ҳукмдорларимизда мана шу нарса етишмаяпти. Биз улардан Ғазога қарши яҳудий вужудининг ҳужумларида ҳам ёки Эронга қарши уюштирилаётган ҳужумларда ҳам бирор бир ёдда қоларли, шарафли позицияни кўрмадик.
Исломий ўлкаларининг кўпчилигида АҚШнинг ҳарбий базалари мавжуд. Бу ўлкаларнинг ҳукмдорлари ушбу базаларни чиқариб юбориши ёки ёпиб ташлаши керак эди. Шунингдек, Америка ва Ғарбга нефт етказиб беришни тўхтатишлари лозим эди, чунки нефть улар ҳаётининг жон томири ҳисобланади. Бироқ юқорида айтилганидек, улардан мусулмонларга қарши олиб борилаётган урушларни, яъни Ғазо, Эрон, Сурия ёки Ливанга қарши урушларни рад этадиган бирор позиция чиқмади.
Аслида, мусулмон ерларида кофир мустамлакачиларга оид ҳарбий базаларининг бўлиши асло жоиз эмас. Агар бу базалар Исломий ўлкаларга қарши ҳужумларнинг бошланғич нуқтасига айланса, бу энг катта мусибат бўлади. Бу очиқ хиёнат ва мустамлакачи кофирлар билан тил бириктиришдан бошқа нарса эмас.
Шу сабабли, Ислом Уммати бу хоин ҳукмдорларга қарши туриши, уларни ағдариб ташлаб, ўрнига пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиши ва мусулмонларни ҳимоя қилиб, Исломий ўлкаларга ҳужум қилаётган кофирларнинг ҳужумларини ўзларига қайтариш учун армияларни сафарбар қилиши лозимдир.
Сюзан Ал-Мужарат




