Хабар ва изоҳ

Марказий Осиё давлатларининг Эронга қарши урушга нисбатан позициялари

Марказий Осиё давлатларининг Эронга қарши урушга нисбатан позициялари

Хабар:

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ масаласи ҳақида баёнот берди, унда шундай дейилади: «Ўзбекистон Яқин Шарқ минтақасида кескинликнинг шиддат билан авж олиб боришидан чуқур хавотирда эканини билдиради ва барча томонларни босиқликка, кескинликни юмшатишга ҳамда келишмовчиликларни дипломатик ва тинч йўллар билан ҳал қилишга чақиради». Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ҳуқуққа риоя қилиш, можаро кўламининг авж олишига йўл қўймаслик ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш зарурлигини таъкидлади.  (Gazeta.uz)

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида эса шундай дейилади: «Қозоғистон Яқин Шарқдаги кескинликни юмшатиш муҳимлигини, халқаро ҳуқуққа риоя қилиш зарурлигини ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидлайди». Шунингдек, у барча томонларни босиқликка ва низоларни сиёсий-дипломатик мулоқот орқали ҳал қилишга чақирди. (Reuters / The Straits Times).

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида шундай дейилади: «Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият ривожини диққат билан кузатиб бормоқда ва минтақадаги ўз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун зарурий чораларҳ кўрмоқда». Шунингдек у кескинликни камайтириш учун тинч йўл билан ечимлар топиш ва дипломатик саъй-ҳаракатлар олиб боришнинг муҳимлигини таъкидлади. (The Diplomat)

Туркманистон ҳукуматининг баёнотида бундай дейилади: «Туркманистон ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан афсусда эканини билдиради ва барча томонларни дипломатик воситалар ҳамда тинч мулоқот орқали низони ҳал қилишга чақиради». Шунингдек у Эронни тарк этишни истаган чет элликларни гуманитар йўлаклар билан таъминлашини билдирди. (Урушга нисбатан реакциялар ҳақидаги халқаро маълумотлар)

Тожикистоннинг дипломатик баёнотларида шундай дейилади: «Тожикистон Яқин Шарқ минтақасидаги кескинликни камайтириш ҳамда низоларни сиёсий мулоқот ва тинч воситалар орқали ҳал этиш зарурлигини таъкидлайди». (Халқаро оммавий ахборот воситалари)

Изоҳ:

Урушнинг биринчи куни чиққан баёнотлардан кейин, оммавий ахборот воситалари уруш давом этиши натижасида ҳалок бўлган ва яраланганлар сони ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботларни ҳар куни ва мунтазам равишда эълон қила бошлади. Яҳудий вужуди Ғазода олиб борган қирғинбарот ҳужумлар пайтида ҳам худди шу ҳолат такрорланган эди. Ўшанда ҳам Марказий Осиё давлатлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган қурбонлар ва ярадорлар сони ҳақидаги хабарларни кузатиш билангина чекланиб, ундан нарига ўтмаган эди.

Аслида, инсон ўз ақидасидан узоқлашиб, иймони заифлашиб қолган тақдирда ҳам, агар унинг қалбида инсонийлик ва мардликдан заррача нарса қолган бўлса, у қаршисида содир бўлаётган зулмга бефарқ қараб туришни қабул қилмайди. Аксинча, у ҳеч иккиланмай ҳақиқатни баралла ҳайқиради ва золимни мазлумдан ажратиб, мазлумга ёрдам қўлини чўзади. Агар кофир давлатларга эргашган ёки уларга қарам бўлиб қолган ҳукмдорлар кўр ва кар бўлиб қолган бўлса, у ҳолда шундай савол туғилади: мусулмон уламолари ва имомларига нима бўлди? Бу иллат уларга ҳам юқдими?

Аҳмад Ҳоди

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button