Хабар ва изоҳ

Оммавий ахборот воситаларининг Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрсатишга уринишлари

Оммавий ахборот воситаларининг Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрсатишга уринишлари

Британиядаги оммавий ахборот воситалари (ОАВ)нинг қарийб ярми мусулмонлар ҳақида салбий маълумотларни тарқатиш билан шуғулланади. Бу ҳақда ОАВ устидан мониторинг олиб борган марказнинг (CfMM) янги тадқиқотида маълум қилинди.

Марказ олиб борган изланишларга кўра, 2025 йилда Британия матбуотида чоп этилган ва мусулмонлар ёки Ислом дини тилга олинган материалларнинг катта қисмида Ислом ва мусулмонларни атайлаб ёмон кўрсатиш ҳолатлари кузатилган. Мақолаларнинг тахминан 70 фоизида мусулмонлар салбий қиёфада тасвирланган.

Марказ мутахассислари Британиядаги 30та йирик нашрнинг 40 913та мақоласини таҳлил қилиб чиқишди. Таҳлил натижаларига кўра, қарийб 20 мингта материалда бир ёқламалик мавжудлиги аниқланди. Ҳисоботда таъкидланишича, бу каби тенденциялар жамиятда мусулмонлар ҳақида нотўғри тушунчалар шаклланишига таъсир кўрсатмоқда.

Марказ раҳбари Ризвана Ҳамиднинг сўзларига кўра, тадқиқот натижалари Британия матбуотида мусулмонларни ёритишда жиддий тизимли муаммолар борлигини фош этган ва бу жараён мамлакатдаги мусулмонларга нисбатан ижтимоий фикрга салбий таъсир қилишини кўрсатган.

Изоҳ:

Юқорида келтирилган тадқиқот «Ғарб оммавий ахборот воситалари холис ва адолатли» деган қарашларни пучга чиқаради. Бу ОАВлар Ислом ва мусулмонларга нисбатан адоват билан ёндашади, улар мусулмонларнинг асл қиёфасини кўрсатишдан йироқдир. Чунки уларнинг барчаси ҳукумат томонидан тўлиқ назорат қилинади. Белгиланган назоратдан четга чиққан ОАВлар эса ёпиб қўйилади.

Ғарб давлатлари Исломни капитализмга қарши турувчи муқобил мафкура деб билади. Шу сабабли, Ислом капитализмни қулатиб, одамлар Исломга оғиб кетмаслиги учун Ислом ва мусулмонларни тизимли равишда ёмон отли қилиш ОАВнинг доимий фаолиятига айланган. Бундан ташқари, АҚШ бошчилигидаги Ғарбнинг мусулмон ўлкаларида амалга ошираётган қирғинларини, зўравонликларини ва босқинчиликларини оқлаш учун мусулмонларни ёвуз қилиб кўрсатиш зарур. Аслида Ғарб давлатлари мусулмон ўлкаларидаги табиий бойликларни талон-торож қилиш учун қирғинбирот урушларни алнгалатмоқда. ОАВ Ғарбни «халоскор» ва «ижобий қаҳрамон» сифатида тақдим этиб, мусулмонларни эса гўёки ушбу урушларнинг сабабчиси бўлган «ваҳшийлар» сифатида тасвирлаб келмоқда. Улар энг кўп қўллайдиган иборалар: «терроризм», «экстремизм», «Ислом ўрта асрларга қайтаради», «Ислом аёлларни камситади» кабилардан иборат.

Ироқ ва Афғонистон урушларида «терроризмга қарши кураш» шиори олдинга сурилди. Шу баҳона билан АҚШ Ироқ ва Афғонистонни босиб олди ва миллиондан ортиқ мусулмонни қирғин қилди. Худди шунингдек, Ғазо қирғинида ҳам Ғарб ОАВ ўз ери, халқи ва дини учун курашаётган мусулмонларни «террорист» деб атаб, 70 мингдан ортиқ мусулмонни қатлиом қилган «Исроилни» эса ҳар томонлама оқлаб, унинг барча ҳаракатларини қонуний деб даъво қилмоқда. Шунга қарамай, Ғарбнинг ахборот қамалини ёриб ўтган ижтимоий тармоқлар Ғарб ва «Исроилнинг» ҳақиқий юзини ва барча жиноятларини фош этди. Ҳатто Ғазодаги мусулмонларнинг матонатидан илҳомланган ғарбликлар Ислом динини қабул қилаётганларини эълон қилишди. Чунки улар ОАВ томонидан тиқиштирилган сохта қиёфани эмас, балки ҳақиқий мусулмонларни кўришди ва уларнинг иймонига маҳлиё бўлишди.

Ҳозирда АҚШ ва «Исроилнинг» Эронга қарши урушида ҳам айни шу ҳолатни кўриш мумкин. Яъни, Ғарб ОАВ урушнинг сабабчиси Эрон эканини кўрсатишга уринмоқда. Бундан ташқари, АҚШ белгилаган йўналишдан ташқарига чиққан нашрларга чекловлар қўйилиши мумкинлиги айтилмоқда. Аниқроқ айтганда, АҚШ Алоқа тармоқлари бўйича федерал комиссияси раҳбари Брендан Карр Эрон урушидаги АҚШ ҳаракатларини танқид қилган нашрларни лицензиясидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди. Мулозимнинг таъкидлашича, ОАВ фаолияти ҳукумат сиёсатига мос келиши шарт. Бу ҳам ОАВ ҳукуматга бўйсунишини, бўйсунмаганлар эса чекланиши ёки фаолияти тўхтатилишини англатади.

Бу воқеалар мусулмонлар ва Ислом ҳақидаги бугунги салбий қарашлар атайин олиб борилаётган сиёсат ва тарғибот натижаси эканини тасдиқлайди. Шу боис, мусулмонлар ОАВ тарқатаётган маълумотларга кўр-кўрона эргашиб кетаверишдан йироқ бўлишлари лозим. «Терроризм», «экстремизм» ва Исломни ёмон кўрсатувчи бошқа фикрлар ҳамда терминлар — мусулмонларни атайлаб ёмон кўрсатиш ва Ғарбнинг мустамлакачилик сиёсатини ва дунё устидан ҳукмронлигини ўрнатиш учун ўйлаб топилган воситалар эканини англаб етишимиз зарур.

Ҳорун Абдулҳақ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button