Хабар ва изоҳ

Бу йилги ҳайит намозини ҳам майдонда ўқиш таъқиқланди

Бу йилги ҳайит намозини ҳам майдонда ўқиш таъқиқланди

Бу йилги ҳайит намози республика бўйича фақат масжидларда адо этилади. Бу ҳақда муфтият маълум қилди.

Изоҳ:

Қирғизистон ҳукуматининг ушбу қарори — мусулмонларни ибодатдан тўсиш ва уларни назоратга олишнинг бир усулидир. Чунки сўнгги йилларда Қирғизистонда ҳайит намозларида қатнашаётган мусулмонлар сони аҳолининг умумий сонига нисбатан кескин ортиб бораётгани кузатилмоқда. Айниқса биргина пойтахтнинг ўзидаёқ юз минглаб одамлар майдондаги намозга йиғилиши ҳукумат таркибидаги қалбида Исломга нисбатан марази бўлган давлат ходимларининг ғазабини келтира бошлади.

Бундан ташқари, бир йилда икки маротаба ўқиладиган ҳайит намозлари жамиятнинг қай даражада Исломийлашиб бораётганини кўрсатувчи мезонга айланиб қолганди. Бу кўрсаткич нафақат Қирғизистон ҳукуматини, балки уларнинг хўжайинлари бўлган мустамлакачиларни ҳамда уларнинг қўл-оёғига айланган халқаро ташкилотларни ҳам ташвишга солаётгани шубҳасиз. Шу боис, мазкур ташкилотлар Қирғизистон ҳукуматига айнан Исломийлашиш жараёнининг олдини олиш учун миллионлаб доллар маблағ ажратиб келмоқда. Ҳукумат эса ушбу маблағларни оқлаш учун сунъий хавф-хатарларни ўйлаб топиб, Исломий қадриятларга қарши курашни кучайтирмоқда ва ушбу кураш орқали орган ходимлари назоратидан четда қолган мусулмонлар устидан назоратни янада кучайтиришни кўзламоқда.

Хулоса қилиб айтганда: Агар аввалги ҳайит намозларида майдонларда тўпланишга таъқиқ қўйиш учун эҳтиёт чоралари баҳона қилинган бўлса, бу сафар ҳеч қандай сабаб кўрсатилмади. Ваҳоланки, пойтахтнинг марказий майдонида ўн минглаб одамлар расвогарчиликларга тўла “кўнгилочар” тадбирлар учун ҳеч қандай тўсиқсиз тўпланмоқда. Бу эса ҳатто демократик нуқтаи назардан қараганда ҳам, камида иккиюзламачиликдир.

Исломий нуқтаи назардан қараганда эса, ҳайит намозини марказий майдонларда ташкил этиш — ўзини мусулмон деб билган давлат раҳбарларининг масъулияти ҳисобланади. Шундай экан, ҳукумат мулозимлари ҳайит намозини майдонда ўқилишига тўсқинлик қилиш орқали ўз зиммаларидаги масъулиятни бажармай, гуноҳкор бўлмоқда.

Нурдин Асаналиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button