Янгиликлар

Бугун янги ой ҳилолнинг кўриниши кузатилади

Бугун янги ой ҳилолнинг кўриниши кузатилади

Жорий йилнинг 18 март куни Шаввол ойининг ҳилоли кузатилади. Агар янги ой кўрингани шаръий жиҳатдан тасдиқланса, 19 март Рўза ҳайити деб эълон қилинади. Борди-ю, ой кўринмаса ёки унинг кўринганлиги шаръан ўз исботини топмаса, у ҳолда Рамазон ойи ўттиз кун қилиб тўлдирилади ва 20 март Рўза ҳайити куни бўлади.

Имом Бухорий ўзларининг «Саҳиҳ» тўпламларида Муҳаммад ибн Зиёд орқали қуйидаги ҳадисни келтирганлар. Муҳаммад ибн Зиёд шундай дейди: «Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг шундай деганларини эшитганман: Набий ﷺ айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар осмон булутли бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўлиқ ўттиз кун қилинглар».

Маълумки, ҳижрий тақвим бўйича айрим ойлар 29 кунда, айримлари эса 30 кунда янгиланади. Шу боис, ниҳоясига етиб бораётган Рамазон ойи ҳам 29 ёки 30 кунлик бўлиши мумкин. Шу сабабли, имкони бор мусулмонлар ушбу кунда янги ойни кузатишлари лозим. Шунингдек, ой кўрилганлиги ҳақидаги хабар адолатли (фосиқ бўлмаган) мусулмондан қабул қилинади.

Агар ўз юртимизда ойни кўра олмасак, дунёнинг бошқа жойларидан ой кўрилгани ҳақидаги хабарларни кутамиз. Агар қайсидир ўлкада бирор адолатли мусулмоннинг ойни кўргани шаръий жиҳатдан тасдиқланса, у ҳолда биз учун ҳам рўза якунланади. Аммо бундай хабар тасдиқланмаса, Рамазон ойининг саноғини тўлиқ ўттиз кун қиламиз.

Бурана

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button