Трамп араб давлатларидан 5 триллион доллар талаб қилмоқда

Трамп араб давлатларидан 5 триллион доллар талаб қилмоқда
Уммонлик журналист ва халқаро муносабатлар бўйича тадқиқотчи Салем ал-Жаҳурий «BBC Arabic» телеканали эфирида уюштирилган суҳбатда, АҚШ Форс кўрфази мамлакатларидан пул ундириш мақсадида уларга молиявий босим ўтказаётгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. У АҚШни ушбу минтақадаги мамлакатларга нисбатан «рэкетлик» (товламачилик) қилаётганликда айблади.
Ал-Жаҳурий келтирган маълумотларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларидан урушни давом эттириш учун 5 триллион доллар ёки уни тўхтатиш учун 2,5 триллион доллар талап қилган. АҚШ раҳбари ушбу маблағларни «эришилган натижалар учун тўлов» сифатида тақдим этмоқда.
Салем ал-Жаҳурий АҚШнинг минтақадаги иттифоқчиларига нисбатан қўяётган молиявий талабларига изоҳ берар экан, Вашингтон сиёсатини «йирик миқёсдаги рэкетлик» деб атади. Унинг таъкидлашича, Трамп маъмурияти Форс кўрфази давлатларини «хавфсизлик» ва «минтақавий барқарорликни таъминлаш» учун маблағ тўлашга мажбурламоқда.
Изоҳ:
Кўрфаз мамлакатлари бундан аввал Трампнинг минтақага уюштирган ташрифи чоғида АҚШ иқтисодиётига 1,4 триллиондан 5 триллион долларгача сармоя киритишга ваъда берган эди. Бунинг эвазига Америка минтақа хавфсизлигини кафолатлаши лозим эди. Бироқ вақт шуни кўрсатмоқдаки, Америка ва Исроилнинг Эронга қарши амалиётларидан энг кўп жабр кўрган айнан шу Форс кўрфази давлатлари бўлди. Зеро, бу хоин ҳукмдорлар Аллоҳга эмас, балки Америкага ва унинг минтақадаги ҳарбий базаларига суянишган эди. Бу уларнинг бу дунёда хор бўлишлари учун кифоя қилади. Охиратдаги азоблари эса бундан-да даҳшатли бўлиши шубҳасиздир.
Ҳорун Абдулҳақ




