Янгиликлар

Ҳар тўрт қирғизистонликдан бири қашшоқликда кун кечирмоқда

Ҳар тўрт қирғизистонликдан бири қашшоқликда кун кечирмоқда

Қирғизистон аҳолисининг тахминан 26 фоизи қашшоқликда кун кечирмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) томонидан 2026 йилнинг март ойида эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинди.

Тадқиқот натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг 41 фоизидан ортиғи тўлақонли ва соғлом овқатланиш имкониятига эга эмас. Шу билан бирга, Аҳолининг қарийб 75 фоизи тирикчилик ўтказиш илинжида қарз олиш ёки саломатлик учун зарурий харажатларни қисқартириш каби — ўз келажагига салбий таъсир этувчи чораларни кўришга мажбур бўлмоқда.

Энг ачинарли аҳвол Баткен вилоятида кузатилмоқда. У ерда қашшоқлик даражаси 40 фоиздан юқори экани қайд этилган. Тўғри овқатланмаслик муаммоси ҳам ҳамон долзарблигича қолмоқда: беш ёшгача бўлган болаларнинг 21 фоизида камқонлик (анемия) хасталиги аниқланган.

Гарчи давлат томонидан иқтисодий ўсиш суръатлари юқори эканлиги қайд этилаётган бўлса-да, амалда қашшоқлик кўлами кенгайиб бормоқда. Мамлакатдаги озиқ-овқат хавфсизлиги беқарор бўлиб, нарх-навонинг тинимсиз кўтарилаётгани вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button