Янгиликлар

Ғазода ҳар куни ўн нафар фаластинлик даволаниш учун мамлакатдан чиқа олмай вафот этмоқда

Ғазода ҳар куни ўн нафар фаластинлик даволаниш учун мамлакатдан чиқа олмай вафот этмоқда

Ғазо секторида ҳар куни ўнга яқин фаластинлик зарур тиббий муолажаларни олиш учун ҳудудни тарк эта олмай, ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ахборот бўлими бошлиғи Заҳир ал-Ваҳидийнинг сўзларига кўра, айни дамда 195 нафар беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир, яна 1971 киши зудлик билан эвакуация қилинишга муҳтож. Уларнинг орасида, тахминан, 4000 нафари болалардир ва яна шунча миқдордаги онкологик касалликка чалинган беморлар бор.

Исроил назоратида бўлмаган ягона пиёдалар ўтиш йўли «Рафаҳ» назорат-ўтказиш пункти 2024 йилнинг май ойидан буён ёпиқлигигча қолмоқда. 2026 йилнинг февралида унинг фаолияти қисман тикланган бўлса-да, бир ой ичида бор-йўғи 490 нафар бемор эвакуация қилинди. Ваҳоланки, кунига камида 200 кишини олиб чиқиш зарурати мавжуд. Маълумотларга кўра, 19 мартдан буён Ғазо ҳудудидан атиги 24 киши чиқарилган, холос.

2024 йилнинг 7 майидан буён эвакуация навбатини кутаётган 20 мингга яқин инсондан 1400 нафардан кўпроқ киши вафот этди. Исроил, АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик кучайган бир пайтда, чекловлар янада кучайиб, бунинг натижасида, аҳволи оғир бўлган беморлар зарурий тиббий ёрдам имкониятидан бутунлай маҳрум бўлишмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button