Янгиликлар

Уруш гирдобидан қутулиш йўли

Уруш гирдобидан қутулиш йўли

“The Wall Street Journal” нашрининг хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маслаҳатчиларига Эрон билан бўлаётган ҳарбий тўқнашувларни, ҳатто Ҳурмуз бўғози тўлиқ очилмаган тақдирда ҳам, тўхтатишга тайёр эканини маълум қилган.

Оқ уй Ҳурмуз бўғозини куч билан очиш — Трамп режалаштирган “урушни давом эттиришга тайёр бўлган даража”дан анча хавфлироқ ва узоқ давом этадиган ҳарбий кампанияни талаб қилади, деган хулосага келган. Шу боис, Оқ уй маъмуриятининг асосий мақсади эндиликда Эрон ҳарбий-денгиз флоти, ракета арсеналлари, мудофаа саноати ва зарба бериш имкониятларини заифлаштириш бўлиб қолди. Шундан сўнг, низоли вазиятни жиловлаб, денгиз қатновини тиклашга ҳаракат қилиш режалаштирилмоқда. Агар дипломатия кутилган натижани бермаса, Вашингтон ушбу сув йўли хавфсизлигини таъминлаш масъулиятини Европа ва Форс кўрфазидаги иттифоқчи давлатлар зиммасига юклашни кўзламоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button