Ҳурмуз бўғози махфий воситачилик ва тўқнашув хавфи ўртасида

Ҳурмуз бўғози махфий воситачилик ва тўқнашув хавфи ўртасида
Ҳурмуз бўғози 24 соатдан камроқ вақт ичида халқаро кема қатнови йўлидан очиқ тўқнашув майдонига айланди. Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси бўғозни амалда ёпиб қўйиб, ўт очиш ва тижорат кемаларини нишонга олишга уринди. Айни пайтда, Вашингтонда президент томонидан «ақлли» деб таърифланган «сирли шахс»нинг ўртага чиқиши кутилмоқда. Бу эса портлашнинг олдини олиш йўлидаги сўнгги уриниш сифатида баҳоланмоқда. (Ал-Жазира Нет)
Изоҳ:
Мазкур кескинлик шароитида ва Эрон инқилоби муҳофизлари корпуси бўғозни қайта ёпган бир пайтда, Америка президенти Трамп «сўнгги чора» ҳақида сўз юритмоқда. Бу баёнот нафақат ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиш билан бирга, анча мураккаб босқич бошланганидан ҳам дарак беради. Бироқ бу ерда фақат баёнот мазмуни эмас, балки Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги чигал муносабатлар марказида турган «ақлли» ва «сирли» шахс ҳақида гапирилгани алоҳида эътиборни тортади. Бу муносабатлар фақатгина тўғридан-тўғри тўқнашув билан чекланиб қолмай, саҳна ортидаги ўйинлар ва эълон қилинмаган музокаралар орқали бошқарилмоқда.
Бу каби баёнотлар билан одатда икки томонлама мақсад кўзланади: биринчиси дипломатияга имкон берилганини ички аудиторияга кўрсатиш бўлса, иккинчиси ташқи дунёга қаттиқ санкциялар ёки ҳарбий ҳаракатлар каби кескин қадамларга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар беришдир. Бошқача айтганда, «сўнгги уриниш» кўпинча ниҳоя эмас, аксинча, янада шиддатлироқ босқичнинг муқаддимаси ҳисобланади.
Бу сирли шахс ким бўлишидан қатъи назар, у қуйидаги уч тахминдан бирига тўғри келади: ё минтақавий воситачи (бундан аввал Покистон армияси қўмондони деб айтиб келинган ёки бошқа биров бўлиши мумкин), ёки Эрон ичидаги прагматик гуруҳ вакили, ёхуд тўғридан-тўғри сиёсий мажбуриятларсиз алоқа каналларини қайта очишга қаратилган махсус хизматнинг ёки дипломатиянинг махфий вакили.
Воқеалар ривожини таҳлил қилар эканмиз, фақат иккита эҳтимол кўзга ташланади: ё Америка музокараларнинг айрим шартларини рад этиб, ўз иродасини ўтказишга уринмоқда, ёки Эрон Инқилоби муҳофизлари корпуси бу шартларни ақлга сиғмайдиган ва камситувчи деб ҳисоблаб, улардан бош тортмоқда. Бу вазият гўёки муҳофизлар корпусини ҳар қандай ечимга тўсқинлик қилаётгандек кўрсатиб, Американи эса ушбу «қайсарликни» дипломатик йўллар билан жиловлашга уринаётгандек қилиб кўрсатади. Аслида эса, барча тинчлик йўллари тугади деган баҳона билан жамоатчилик фикрини кескинликнинг янада авж олишига тайёрлашмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, бу мураккаб манзара шунчаки сув йўллари учун кураш эмас, балки икки томоннинг таъсир талашиши ва ўзаро куч синашидир. Зеро, Америка Эрондаги уранга фақат қуруқликдаги уруш ёки ўта махсус музокаралар орқали эриша олишини яхши билади.
Шу тариқа, Ҳурмуз бўғози шунчаки географик нуқта бўлмай қолди. У дунё учун сиёсий баёнотлар ва босим ўтказиш қуролига, шунингдек, қарор қабул қилувчи доиралар манфаати йўлида энергетика биржалари орқали пулни совурувчи ўзига хос майдонга айланди. Трампнинг «сўнгги чора» ҳақидаги сўзлари вазиятга ойдинлик киритиш ўрнига, манзарани янада мавҳумлаштирмоқда. Айниқса, ҳар гал кескинлик авж олганда парда ортида яширин алоқа йўлларининг пайдо бўлиши ушбу тўқнашув ҳали ҳал қилувчи нуқтага етмаганидан ва «портлаш» билан «жиловлаш» ўртасида турганидан далолат беради. Эҳтимол, бугунги воқеалар минтақадаги кучлар мувозанатини тубдан қайта белгилаб берувчи узоқ давом этажак тўқнашувларнинг муқаддимасидир.
Эй Яқин Шарқ аҳли ва бутун Ислом Уммати! Масалаларни бўлак-бўлак қилиб, ҳар бир давлатни алоҳида-алоҳида қўлга олиш билан олиб борилаётган бу ҳаракатлар — минтақани заифлаштириш, таҳқирлаш ва унинг хоин ҳукмдорларини янада хорлаш учун қўлланилаётган тизимли бир механизмдир. Бироқ асл мақсад бундан-да улкан: яъни яҳудий вужудига минтақанинг барча жабҳаларига бемалол тажовуз қилиш имкониятини беришдир.
Бу ҳукмдорлар халқ қаршисидаги вақтинчалик тўсиқлар, холос. Кофир Ғарб бу ғовларни атайлаб, бирин-кетин қулатмоқда. Шундай экан, келинг, бу ўйинни уларнинг ўзларига қарши буриб, барча тўсиқларни парчалаб ташлайлик ва улар қўрқадиган асл куч-қудратимизни кўрсатиб қўяйлик! Бутун Ислом Умматини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклашга чақириб, Ҳизб ут-Таҳрирни ҳамда унинг азизликни ўз ичига олган лойиҳасини қўллаб-қувватлайлик ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло буюрганидек, Исломий ҳаётни қайтадан бошлайлик!»
Аллоҳ Таоло айтади:
يُرِيدُونَ أَن يُطْفِؤُواْ نُورَ اللّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللّهُ إِلاَّ أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир». (Соф: 8)
Набил Абдулкарим




