Янгиликлар

2025 йилда Жўқорғи Кенгешга 1 миллиард 810,6 миллион сом сарфланди

2025 йилда Жўқорғи Кенгешга 1 миллиард 810,6 миллион сом сарфланди

2025 йил давомида Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши фаолиятини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 1 миллиард 810,6 миллион сом маблағ сарфланди. Бу ҳақда республика бюджетининг ижроси бўйича йиллик ҳисоботда айтиб ўтилди.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, бюджет маблағлари бўйича харажатлар 792,6 миллион сомга ортган.

Бюджет маблағларининг асосий қисми Ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармасига, маъмурий бинонинг ҳаво айланиш ва совутиш тизимлари капитал таъмирлашга, фасадни (ташқи кўриниши) ва иншоот атрофидаги майдоннинг гидроизоляция қатламини янгилашга йўналтирилган. Шунингдек, таркибий бўлинма раҳбарлари учун хизмат автомобилларини сотиб олишга, иш жараёнини самарали ташкил этиш учун замонавий оргтехникалар, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга, бундан ташқари, йиғилишлар учун стол, стуллар ва юмшоқ мебеллар билан таъминлашга маблағ сарфланган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button