Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ортиб бормоқда

Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ортиб бормоқда
Қирғизистонда 2026 йилнинг январь–июль ойларида 13 490 нафар ҳуқуқбузар аниқланди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,4 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси Бош прокуратура маълумотларига таяниб маълум қилди.
Хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик 22 фоизга ортиб, 1 899 нафарни ташкил қилди. Эркаклар ўртасидаги ўсиш эса 9,8 фоизни ташкил этиб, 11 591 киши қайд этилди.
Ёш жиҳатидан қараганда, 29 ёшдан ошган ҳуқуқбузарлар сони 8 428 нафарга етиб, 13,1 фоизга ўсган бўлса, 18–24 ёшли ёшлар орасидаги ўсиш эса 31,7 фоизни ташкил этиб, 3 003 киши қайд этилган.
Етти ой ичида аёлларга қарши 7 129 та жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 47,5 фоизи Бишкек шаҳрига тўғри келади. Жиноятларнинг аксарият қисми фирибгарлик ва ўғрилик билан боғлиқдир.
Шунингдек, кекса ёшдаги фуқароларга нисбатан 1 262 та жиноят қайд этилиб, уларнинг 51,3 фоизини фирибгарлик ташкил этади. Бундай қонунбузарликларнинг кўпчилиги Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида содир этилган.




