Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси мадрасаларни ёпиш анъанасини давом эттирмоқда

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси мадрасаларни ёпиш анъанасини давом эттирмоқда
Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Сузоқ тумани ҳудудидаги 20 та мадрасани тегишли рухсатномаси йўқлигини рўкач қилиб ёпганини маълум қилди. Бу мазкур маҳкаманинг собиқ раҳбарияти юритган сиёсат ҳануз давом этаётганидан далолат беради.
Эслатиб ўтсак, ўтган йили динга қарши қабул қилинган қонун лойиҳасидан сўнг мамлакат бўйлаб ўнлаб масжид ва мадрасалар ёпиб ташланган эди.
Бундай чора-тадбирларнинг тизимли равишда амалга оширилиши мусулмонлар жамиятида жиддий хавотир ва ташвишларга сабаб бўлмоқда.
Шу боис, Қирғизистон ҳукумати Россия ва Хитой каби ғайридин давлатларнинг изидан бориб, турли баҳоналар билан диний таълим муассасаларига босим ўтказишни тўхтатиши лозим. Аксинча, таъқиб қилиш ва тазйиқлар ўтказиш ўрнига мусулмонларнинг диний билим олишлари учун муносиб шароитлар яратиб бериши зарур.




