Америка ва Хитой: Дунё тартибини қайта шакллантириш йўлидан бормоқдами?

Америка ва Хитой: Дунё тартибини қайта шакллантириш йўлидан бормоқдами?
Муҳандис Висам ал-Атраш
Муқаддима
Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида Совет Иттифоқи парчаланиб, бир қутбли дунё юзага келган илк кунлардан бошлаб, Америка Ғарб лагерига раҳнамолик қилиш орқали Россияни заифлаштириш, уни ҳар томонлама қуршовга олиш ва минтақавий таъсирдан ҳам маҳрум бир давлатга айлантиришга бор кучи билан ҳаракат қила бошлади. Шу боис, у Россиянинг ядровий арсенал таъсирини ва қитъалараро баллистик ракеталарининг стратегик вазнини йўққа чиқаришга интилди. Россия атрофида тинимсиз низолар келтириб чиқариб, пировардида уни Украинага қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлашга мажбур қилган шароитни юзага келтирди.
Бошқа томондан эса, Америка Хитойни ҳам тиз чўктиришга, уни яна «Буюк Хитой девори» ортига қайтаришга уринди. У Хитойга фақат улкан савдо бозори сифатида қараб, ундан албатта фойда кўриш лозим деб ҳисоблади ҳамда тарбияланиши ва назоратга олиниши керак бўлган улкан аҳолига эга йирик куч сифатида кўрди. Бироқ, шунга қарамай, Хитой ўз ички қудрати ва имкониятлари туфайли буюк минтақавий давлатга айлана олди. У БМТ Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқини қўлга киритди ва тобора ортиб бораётган минтақавий таъсири ва юксак амбициялари билан ажралиб турди. Бугунга келиб эса, у суверен ва улуғ давлат бўлишнинг барча шартларига жавоб берадиган иқтисодий кучга айланди.
Хўш, Хитой сўнгги пайтларда тез-тез тилга олинаётган «Америка империясининг қулаши» манзарасида жаҳон ҳамжамиятига ягона раҳнамо сифатида Американинг ўрнини боса оладиган муқобил куч бўла оладими? Ёки кўплаб мутафаккир ва сиёсий таҳлилчилар таъкидлаётганидек, биз кўп қутбли дунё сари илдамламоқдамизми?
Совет даврида кенг қулоч ёйган «совуқ уруш» тушунчаси бугунги Америка ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг моҳиятини тўлиқ акс эттира оладими? Ёки божхона солиқлари ва тарифлар борасидаги жиддий баҳс-мунозараларга қарамай, икки куч дунё тартибини биргаликда янгидан шакллантириш йўлидан бормоқдами?
Бу саволларга жавоб беришдан аввал шуни англаш лозимки, агар биз халқаро майдондаги бугунги ўзгаришларга XX асрга ҳукмронлик қилган анъанавий тушунчалар кўзи билан қарасак, аниқ ва тўғри хулосага кела олмаймиз. У даврда бир-бирига қарама-қарши турган икки қутб ўртасида темирдек мустаҳкам мафкуравий девор ва деярли тўлиқ иқтисодий тўсиқ ҳамда икки қутбли шаклдаги «совуқ уруш» тушунчаси мавжуд эди. Чунки бугунги манзара ҳукмрон ягона қутбнинг тўсатдан ёки шиддат билан қулашини англатмайди. Аксинча, бу 1991 йилдан кейин қад ростлаган бир қутбли тизимнинг аста-секин емирилишини ва белгилари ҳали тўлиқ шаклланмаган янги тартибга секинлик билан ўтишни акс эттиради. Бу янги тартибда куч марказлари бир-бири билан қоришиб кетади, таъсир воситалари эса иқтисод, технология, ҳарбий қудрат ва прокси (вакиллик) урушлари ўртасида тақсимланади. Бу ҳақда қуйида батафсил сўз юритамиз.
Бу ўзгаришлар марказида учта улкан стратегик доира турибди. Улар Эронни стратегик тўсиққа ва халқаро зиддиятлар марказига айлантирган омиллар билан узвий боғлиқдир. Шунингдек, ушбу омиллар илгари кузатилмаган янгича қиёфадаги «совуқ уруш»нинг куртак отишига замин яратди.
«Ақсо тўфони» Яқин Шарқ учун кечаётган халқаро курашда тарихий бурилиш нуқтаси бўлди. У яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаб келаётган бир қутбли ҳукмронликнинг асл башарасини дунёга фош этди. Шу билан бирга, ундан кейин кетма-кет содир бўлган воқеалар ушбу ҳукмрон кучни минтақадаги кўп фронтли, тинкани қуритувчи уруш ботқоғига ғарқ қилди.
2014 йилда «Қассам» бригадаси ўз тарихидаги энг йирик ҳарбий парадни ўтказган эди. Ўшанда илк бор учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар), денгиз махсус кучлари, янги ракета ва снарядлар намойиш этилганди. Аммо Абу Убайданинг Эронга йўллаган миннатдорчилик сўзлари ўша кезларда кўплар илғамаган муҳим мактуб бўлган эди.
Биз тилга олаётган ўша уч стратегик доира қуйидагилардан иборат: Хитой ва Эрон ўртасидаги билвосита қўллаб-қувватлаш тармоғи; Россия ва Эрон ўртасида тобора кучайиб бораётган ҳарбий-техник иттифоқ; Ғарбнинг стратегик тадқиқот марказлари ҳисоботларида акс этган Америка куч-қудратининг чегаралари.
Хитой ва Эрон: Жаҳон тартиби доирасидаги тизимли ва қудратли ҳамкорлик
Хитой ва Эрон ўртасидаги муносабатлар халқаро ҳамкорликнинг янги андозасига яққол мисол бўла олади. Бу очиқдан-очиқ тузилган ҳарбий иттифоқ эмас, аксинча, мавжуд жаҳон тартиби чегараларидан чиқмаган ҳолда, унинг ичида туриб фаолият юритган сокин, қудратли алоқанинг бир шаклидир. Буни икки давлат ўртасида 2021 йилнинг март ойида имзоланган «Ҳар томонлама стратегик шериклик битими» ҳам тасдиқлайди. Ушбу 25 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастури иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни чуқурлаштиришни назарда тутади. Унга кўра, Пекин Эроннинг нефть, газ ва инфратузилма тармоқларига 400 миллиард доллар ҳажмида инвестиция киритиш мажбуриятини олади. Бунинг эвазига эса Хитой Эрондан мунтазам равишда ва сезиларли даражада арзонлаштирилган нархда нефть олиб туради. Бу келишув Американинг оғир санкциялари остида қолган Эрон иқтисодиёти учун чинакам нажот манбаи бўлиб хизмат қилади.
Бошқа жиҳатдан олиб қараганда, Америка Энергетика маълумотлари бошқармасининг ҳисоботлари шуни кўрсатадики, Эрон нефтининг Осиё бозорларига, хусусан, Хитойга оқиши воситачиларнинг мураккаб тармоқлари ва санкцияларни айланиб ўтиш механизмлари орқали изчил давом этмоқда. Бу савдо шунчаки маҳсулот айирбошлаш эмас, балки Эронга Ғарбнинг кучли босимларига қарамай, молиявий барқарорликнинг минимал даражасини сақлаб қолишга имкон берувчи муҳим иқтисодий мувозанат омилидир. Шу билан бир қаторда, Америка Молия вазирлигининг ҳужжатларида Эронга электрон компонентлар ва икки томонлама (ҳам фуқаролик, ҳам ҳарбий) мақсадларда қўлланиладиган технологияларни етказиб бериш тармоқлари мавжудлиги қайд этилган. Микрочиплар, алоқа воситалари ва навигация тизимлари шулар жумласидан. Ушбу технологиялар ноанъанавий ҳарбий имкониятларни, айниқса, учувчисиз учиш аппаратларини ривожлантиришда кенг қўлланилади.
Бу ерда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳат шуки: жараён тўғридан-тўғри қурол-яроғ етказиб бериш орқали эмас, балки халқаро қонунчиликни расман бузмаган ҳолда, фуқаролик ва ҳарбий соҳалар ўртасида технологиялар алмашинувини таъминлайдиган хуфиёна таъминот занжирлари орқали амалга оширилмоқда.
Шунингдек, америкалик мулозимларнинг The New York Times газетасига маълум қилишича, Хитой ширкатлари Эронга ҳам тинчлик, ҳам ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган материаллар жўнатган. Уларнинг таъкидлашича, Хитой Эрон билан боғлиқ уруш ва низолар масаласида ўта эҳтиёткор сиёсат юритади ва ўз манфаатлари кўплиги боис кескин позиция тутмайди.
Технологик жабҳада эса, Стратегия ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) ҳисоботларида кўрсатилишича, Хитойнинг «Бэйдоу» (Beidou) глобал навигация тизимининг кенгайиши дунё кучлар иерархиясидаги чуқур ўзгаришлардан дарак беради. Зеро, навигация тизимлари эндиликда фақат биргина давлатнинг монополиясида қолгани йўқ. Аксинча, улар кўп қутбли маконнинг узвий қисмига айланиб, дунё миқёсида технологик имкониятларни тўғридан-тўғри тўқнашувларсиз янгидан тақсимлашга замин яратмоқда.
Ушбу контестда, Хитой Эронга Форс кўрфазидаги Америка ҳарбий объектларининг сунъий йўлдош орқали олинган суратларини тақдим этгани ҳақидаги Америка разведкасининг ҳисоботлари қанчалик ҳақиқатга яқин бўлмасин, Хитойнинг ролини Эронга тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам сифатида талқин қилиш тўғри бўлмайди. Аксинча, бунга глобал куч тузилмасини ўз ичидан аста-секин қайта шакллантириш жараёни сифатида қаралиши керак. Бу ўринда тижорий космик технологияларининг икки томонлама элементга айланиб бораётганини ҳам унутмаслик лозим. Чунки бундай технологиялар мураккаб минтақавий можаролар доирасига осонгина интеграциялашиши мумкин. Бу эса ўз навбатида минтақадаги разведка маълумотларини тўплаб, ҳарбий амалиётларнинг аниқлигига тубдан таъсир кўрсатади. Эҳтимол, айнан мана шу омил Эронга уруш бошланганидан буён Американинг ҳарбий базаларида жойлашган 228 дан ортиқ бино ва иншоотларга шикаст етказиш ёки уларни бутунлай йўқ қилишда асқатгандир. Бу ҳақида The Washington Post нашрининг таҳлилларида айтиб ўтилган.
Хуллас, икки мамлакат ўртасидаги бу яқинлик Эроннинг Хитой стратегиясида тутган ўрни билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, Пекин ва Теҳрон ўртасидаги алоқалар «Бир макон, бир йўл» ташаббусининг энг муҳим устунларидан биридир. Эрон Марказий Осиё билан Яқин Шарқни туташтирувчи географик чорраҳа ҳамда энергетика ва савдо йўллари учун ўта муҳим дарвоза ҳисобланади.
Бу ҳолат Америка ўзининг кенгайиш сиёсатида таянадиган «стратегик бўғиз нуқталарини назорат қилиш» назариясига тўғридан-тўғри зарба беради. Бу ердаги асосий парадокс шундаки: Хитой бу инқирозга қарши турувчи куч сифатида киргани йўқ, аксинча, уни бошқарувчи куч сифатида кириб келди. У кучлар мувозанатини ҳарбий йўл билан ўзгартиришга интилган эмас, балки мавжуд шароитга мослашиб, ундан сиёсий жиҳатдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Бу эса Хитойнинг куч ишлатиш фалсафаси Ғарбникидан тубдан фарқ қилишини кўрсатади.
Россия ва Эрон: Сиёсий яқинлашувдан ҳарбий-саноат интеграциясигача
Хитой дунё иқтисодиёти ва технологик тизимлар орқали ўз таъсирини ўтказиб келаётган бўлса, Россия тўғридан-тўғри ҳарбий интеграция орқали “куч ишлатиш” тушунчасини янгитдан шакллантириб келмоқда.
Украинадаги уруш бошлангандан буён Москва ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар шунчаки чекланган ҳамкорлик доирасидан чиқиб, ҳарбий-саноат интеграциясининг ривожланган намунасига айланди. Reuters каби нуфузли ахборот агентликлари ва бошқа халқаро оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Фан ва халқаро хавфсизлик институти эълон қилган ҳисоботларда Эроннинг «Шаҳед-136» учувчисиз учиш аппаратлари Россия армияси томонидан кенг миқёсда қўлланилаётгани айтилади. Кейинчалик ушбу дронларни ишлаб чиқариш тўғридан-тўғри Россия ҳудудида, Татаристоннинг саноат корхоналарида «Герань-2» номи остида маҳаллий даражада йўлга қўйилди.
Бу ўзгариш шунчаки маҳсулот етказиб беришдан ҳамкорликда ишлаб чиқаришга ўтишни эмас, балки муносабатлар оддий шерикликдан ҳарбий технологияларни ўзаро баҳам кўриш даражасига кўтарилганини кўрсатади. Худди шу ҳолатда Америка Мудофаа вазирлигининг ҳисоботлари нишонга йўналтириш тизимлари ва электрон уруш соҳасидаги яқин ҳамкорлик мавжудлигига эътибор қаратди. Унга кўра бу икки томон ўртасида оддий олди-сотди эмас, балки ҳарбий билим ва тажрибанинг чинакам алмашинуви кетаётганидан далолат беради.
Шу тариқа, Россия ва Эрон ўртасидаги муносабатлар классик маънодаги мафкуравий ёки сиёсий иттифоқдан кўра, дунё тартибидаги куч воситаларини қайта тақсимлашга қаратилган функционал ҳарбий альянс моделига кўпроқ ўхшаб бормоқда. Бу вазиятда Россия президенти Владимир Путиннинг 2022 йил 4 февралида Пекинга уюштирган тарихий ташрифи ва унинг хитойлик ҳамкасби Си Цзиньпин билан учрашувини ёддан чиқармаслик лозим. Ўша учрашувда Россия ва Хитой қўшма баёнот бериб, Американинг глобал гегемониясига қарши туришда позициялари муштарак эканлигини очиқ эълон қилган ва халқаро муносабатларда кўп қутблиликка асосланган янги давр бошланганини билдирган эди.
Америка ва Хитой: Тизимли заифлашув шароитида давом этаётган гегемония
Дунёда кўплаб янги куч марказлари аста-секин бўй кўрсатаётган бир пайтда, Америка халқаро майдонда энг қудратли ҳарбий ва технологик давлат сифатида ўз ўрнини тиш-тирноғи билан сақлаб қолишга уринмоқда. Бироқ бу устунлик ҳозирда ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидагидек мутлақ ва дахлсиз эмас. Американинг заифлашиб бораётгани бугун сиёсий жараёнларни кузатаётган ҳар қандай инсон учун сир бўлмай қолди.
2022–2024 йиллар оралиғида RAND Corporation тадқиқот маркази ўтказган тадқиқотларда юқори интенсивли уруш сценарийларидаги Американинг ҳарбий мажбуриятлари кўлами билан унинг мудофаа саноатининг ишлаб чиқариш қуввати ўртасидаги узилиш (жарлик) тобора кенгайиб бораётгани қайд этилган. Бу ҳолат, айниқса, ўқ-дорилар ва узоқ масофага учувчи ракеталар тақчиллигида яққол кўзга ташланмоқда. Шунингдек, RAND корпарацияси дунё «persistent competition below the threshold of war» (яъни, «уруш бўсағасидан паст даражадаги сурункали рақобат») босқичига қадам қўйганини таъкидлайди. Бу ўта муҳим таърифдир. Чунки бу тўғридан-тўғри қуролли тўқнашувга киришмасдан, (ядровий урушдан қочган ҳолда) рақобатни давом эттиришни англатади. Бундай шароитда урушлар ушбу экзистенциал (ҳаёт-мамот) курашида қатнашаётган давлатларнинг аста-секин ҳолдан тойишига олиб келади. Бу кучларнинг энг бошида эса инқирозга юз тутаётган Ғарб цивилизациясининг байроқдори бўлмиш Америка турибди.
Шунингдек, Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг изланишлари шуни кўрсатадики, дронлар ва арзон нархдаги тизимларни оммавий қўллашга асосланган замонавий урушларнинг янги қиёфаси Американинг қимматбаҳо анъанавий ҳарбий устунлик моделига борган сари оғир босим ўтказмоқда. Бундан ташқари, Америка бир вақтнинг ўзида технология, таъминот занжирлари, космос, сунъий интеллект ва геосиёсий таъсир доиралари каби ўнлаб жабҳаларда кенг қамровли рақобатга дуч келмоқда.
Худди шу йўсинда Брукингс институти (Brookings Institution) Америка дуч келаётган муаммолар эндиликда фақат ҳарбий хусусиятга эга эмаслигини таъкидлайди. Аксинча, бу бутун дунё бўйлаб ёйилиб кетган улкан мажбуриятлар тармоғини назорат қилиш билан боғлиқ тизимли инқирозга айланди. Бу Хитой билан рақобатнинг кескинлашуви ва Россиянинг яна қайтадан таъсирли ҳарбий куч сифатида саҳнага қайтиши билан амалга ошмоқда. Ғарбнинг Россияни Украина ботқоғига ботириб заифлаштиришга қаратилган барча уринишлари кутилган натижани бермади. Халқаро стратегик тадқиқотлар институти эса Америка гегемонияси ҳали ҳам сақланиб қолаётганини, бироқ у энди доимий устунликни кафолатлайдиган даражада эмаслигини қайд этади. Унга кўра бу гегемония стратегия тарқоқлигини доимий равишда бошқара олиш қобилиятига боғлиқ бўлган шартли устунликка айланиб қолди.
Бошқа томондан олиб қараганда, 2026 йилнинг май ойида эълон қилинган The New York Times ва Foreign Policy нашрларидаги таҳлилий мақолалар шуни кўрсатадики, халқаро кучлар тизимида содир бўлаётган ўзгаришлар шунчаки бир қутбли тизим ичидаги майда тузатишлар эмас, балки гегемония тушунчасининг ўзи секинлик билан қайта шаклланаётганидан далолат бермоқда.
Бир томондан, Америка сиёсати ўз ташқи мажбуриятлари кўламини мавжуд имкониятларидан ортиқ даражада кенгайтириб юборгани яққол кўриниб қолди. Бу ҳукмрон кучнинг тобора ортиб бораётган стратегик толиқишини англатади ва анъанавий гегемония моделининг самарадорлигини чеклаб қўяди. Иккинчи томондан эса, «юмшоқ куч» таъсири камайиб, унинг ўрнини мажбурлов ва қўпол куч воситалари эгаллаётгани Американинг жозибадорлиги ва халқаро миқёсда тан олиниши заифлашаётганини англатади. Бу эса совуқ уруш тугаганидан бери Америка раҳнамолик қилиб келган либерал тартибнинг энг муҳим устунларидан бирини емириши табиийдир. Натижада, Американинг обрў-эътибори йиллар давомида эскириб борбормоқда. Бу емирилиш Ҳурмуз бўғози инқирозидан кейин халқаро ҳамжамият кўз ўнггида янада тезлашди. Бежизга Германия канцлери: «Вашингтон эронлик музокарачиларга кулги бўлди», деб баёнот бермаган эди.
Ушбу таҳликали шароитда Американинг Эронга нисбатан сиёсати узоқ муддатли стратегик жиловлаш сиёсатининг бевосита давоми сифатида намоён бўлмоқда. 2026 йилнинг 2 май куни Reuters агентлиги Оқ уйдаги бир мулозимга таяниб хабар беришича, Америка Президенти Дональд Трамп Эронга қарши жорий этилган иқтисодий блокадани яна бир неча ойга узайтиришни таклиф қилган. Бундан кўзланган мақсад Эроннинг нефть экспортини бутунлай бўғиб қўйиш ва Теҳронни янги шартлар асосидаги битимга имзо чекишга мажбурлаш эди. Бу қадам Америка томонидан давом эттирилаётган изчил босимларнинг бир қисмидир. Шу билан бир қаторда, Европа дипломатик доираларининг баҳолашича, бугунги вазият яқин орада ҳал бўлмай, жараён узоқ вақтга чўзилиши мумкин. Шу тариқа, Трамп ҳарбий ва дипломатик босимнинг барча воситаларини ишга солиб, Эрон вакиллари билан якуний ва кенг қамровли келишувга эришишдан умид қилиб келди. Бироқ бу уринишлар ҳеч қандай ижобий натижа келтирмади.
Иқтисодий блокаданинг узайтирилиши шунчаки тасодифий воқеа эмас. Аксинча, у можароларни бошқариш қуроли сифатида санкциялардан фойдаланишга асосланган изчил стратегик андозани акс эттиради. Бу сиёсат «кулранг зона» (gray zone) ичида олиб борилади, яъни тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга киришмаган ҳолда, муносабатларнинг бутунлай барқарорлашишига йўл қўймаслик тактикасидир.
Шунга қарамай, Трамп маъмурияти Эронга қарши икки марта тўғридан-тўғри ҳарбий амалиёт ўтказишга, яъни, 2025 йилнинг ёзидаги «Тунги болға» амалиётини ва 2026 йилнинг баҳоридаги «Қаттиқ ғазаб» амалиётини ўтказишга мажбур бўлди. Аммо бу ҳарбий амалиётлар ҳам кўзланган натижани бермади. Улар худди музокаралар столида эришилмоқчи бўлган мақсадлар каби муваффақиятсизликка учради. Чунки бу музокаралар аксар ҳолларда сиёсий найранг ва ҳарбий нишонга олиш жараёнини хаспўшлаш учун ўйлаб топилган сиёсий манёврлардан бошқа нарса эмас эди.
Бу кетма-кет келган зарбалар Трампни уруш сабабли қолдирилган олий даражадаги саммитда иштирок этиш учун Хитойга обрўси тўкилган ҳолда боришга мажбур қилди. Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Эрон ва Ҳурмуз бўғози муаммоси музокараларнинг бош мавзуларидан бирига айланади. Бошқача айтганда, бу саммит мазкур тарангликни юмшатиш ва баҳсларни ҳал қилишга қодир воситачи сифатида Хитойдан нажот сўраш учрашуви бўлади. Бу эса Американинг Яқин Шарқдаги инқирозларни бошқаришда илгари кузатилмаган даражада заифлашиб қолганини кўрсатади. Шунга қарамай, Дональд Трамп Хитойга бўлажак ташрифини «ўта муҳим» деб баҳолаб, «Пекин билан ишларимиз яхши кетмоқда», дея баёнот берди. У Оқ уйда ўтган кичик ширкатлар саммитида ўзини хотиржам кўрсатишга уринди.
Замонавий стратегик тафаккур: Бир қутблиликдан ўтиш даври сари
Бу ўзгаришларга кенгроқ назар ташласак, содир бўлаётган воқеалар янги «совуқ уруш» эмаслигига амин бўламиз. Аксинча, бу кўп қутбли ва кўп тармоқли қиёфага ўтаётган тарихий бурилиш жараёнидир. Бу янги шакл анча мослашувчан бўлиб, унинг ёпиқ тизимга айланиб қолиш эҳтимоли жуда паст. Шунингдек, Шарқ кучларининг юксалиши ва Ғарб қудратининг нисбий заифлашувини халқаро тартиб тизимини бутунлай ўзгартириш ёки унинг пойдеворини вайрон қилиш сифатида баҳолаб бўлмайди. Халқаро қонунийликнинг емирилиши, халқаро ҳуқуққа бўлган ишончнинг йўқолиши ва Гренландия ороли муаммосидан кейин Вестфалия иттифоқининг шубҳа остига олиниши ҳам бу ҳақиқатни ўзгартира олмайди. Зеро, капиталистик тизим ичида ва унинг чегаралари доирасида кечаётган рақобат тизимнинг моҳиятини ўзгартирмайди ва унинг адолатсиз қонунларини бекор қилмайди. Аксинча, буларнинг барчаси уни капитал эгаларининг эҳтиёжларини қондирадиган ва чегара билмас манфаатларга хизмат қиладиган капиталистик тизим сифатида сақлаб қолади. Шунингдек, бу тизим фаолиятининг сустлашуви унинг тез кунларда қулашини ҳам англатмайди. Бу фақатгина унинг иқтисодий кўрсаткичлари заифлашиб, инсониятнинг тобора ортиб бораётган эҳтиёжларини, ҳаттоки асосий эҳтиёжларини ҳам қондира олмай қолганидан далолат беради. Бу эҳтиёжларнинг бошида эса озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички осойишталик туради. Чунки бу икки омил ҳар томонлама барқарорликни таъминлашнинг асосий шартларидир.
Инсоният бундай улуғвор хотиржамликка фақатгина инсон муаммоларини чинакам инсонийлик мезонлари билан ҳал этадиган ҳамда ушбу ҳалокатли стратегик бўшлиқни тўлдирадиган Раббоний тузум соясидагина эриша олади.
Аллоҳ Таоло айтди:
فَلْيَعْبُدُوا رَبَّ هَذَا الْبَيْتِ * الَّذِي أَطْعَمَهُمْ مِنْ جُوعٍ وَآمَنَهُمْ مِنْ خَوْفٍ
«Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар! У зот уларни очлиқдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди». (Қурайш сураси, 3–4-оятлар).
Бу сифат ўзгариши, биринчи навбатда капиталистик тизимнинг табиатидан, сўнгра унинг ичидаги Америка сиёсатидан келиб чиққанлиги боис, халқаро муносабатларнинг энг таниқли теоретиклари назаридан четда қолмади. Чарльз Краутҳаммер «бир қутбли лаҳза» ҳақида сўз юритиб, уни барқарор тартиб эмас, балки вақтинчалик тарихий босқич деб таърифлаган эди. Фарид Закария эса дунё Америка Қўшма Штатларининг қулашига эмас, балки «бошқаларнинг юксалишига» гувоҳ бўлаётганини айтган. Яъни, глобал миқёсда куч ва қудрат қайта тақсимланмоқда, деб ҳисоблаган. Шу билан бир вақтда, Грэм Эллисон юксалаётган куч билан ҳукмрон куч ўртасидаги тизимли тўқнашувга ойдинлик киритиш учун «Фукидид тузоғи» тушунчасини ўртага ташлади. Генри Киссинджер эса 2023 йил охирида ўлимидан аввал энг аниқ тавсифни берган эди. Унинг фикрича, халқаро тартиб «ўтиш даври»га кирди. Унда эски тартиб ортиқ яшай олмайди, аммо янгиси ҳали дунёга келгани йўқ. Шунингдек Пол Кеннедининг буюк давлатларнинг юксалиши ва қулаши ҳақидаги қарашлари ҳануз асосий манба бўлиб қолмоқда. У ўз фикрини қуйидагича ифодалаган эди: «Давлатнинг ҳарбий мажбуриятлари унинг иқтисодий базаси кўтара оладиган даражадан ошиб кетса, стратегик муваффақиятсизлик муқаррардир».
Эҳтимол, айнан мана шу омил Американи сўнгги вақтларда хориждаги ҳарбий мажбуриятларини камайтиришга ундаётгандир. Бу НАТОдан чиқиш имкониятига ишора қилиш орқали намоён бўлди ва Германия, Италия, Испания каби Европа давлатларидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга тайёргарлик сифатида баҳоланмоқда.
Шунга қарамай, европаликлар Трампнинг НАТОдан чиқиш ҳақидаги сўзлари у қадар жиддий эмаслигини яхши англашади. Зеро, Германия канцлери Фридрих Мерц қарашлардаги фарқларга қарамай, Америка Шимолий Атлантика альянсининг бош таянчи эканини таъкидлаб, Вашингтон Германиядаги аскарлари сонини қисқартиришини эълон қилганидан кейин Трамп билан юзага келган кескинликнинг аҳамиятини пасайтиришга ҳаракат қилди.
Мерц Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида шундай деди: «Мен ҳануз америкаликлар Шимолий Атлантика альянсидаги энг муҳим шеригимиз эканлигига қатъий ишонаман».
Капиталистик тузум бир ҳовуч капитал эгаларининг манфаатига хизмат қилиш учун тузилган. Шу сабабли улар халқларни битмас-тугалмас азоб-уқубатларга, оғир машаққатларга, урушлар ва эпидемияларга дучор қилишди. Оддий халқ кечаю кундуз тинимсиз меҳнат қилса-да, уларнинг кўргани фақат бахтсизлик ва маҳрумият бўлди. Бу тузум остида дунё бойликлари талон-торож қилинди, инсонлар иродаси тортиб олинди ва қадр-қиммати топталди. Бу эса бутун инсониятни азобга кўмган ушбу тузумнинг муқаррар ҳалокатидан дарак беради.
Аллоҳ Таоло айтади:
قَدْ مَكَرَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَأَتَى اللَّهُ بُنْيَانَهُم مِّنَ الْقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيْهِمُ السَّقْفُ مِن فَوْقِهِمْ وَأَتَاهُمُ الْعَذَابُ مِنْ حَيْثُ لَا يَشْعُرُونَ
«Улардан аввалги (кофир) кимсалар ҳам (ўз пайғамбарларига мана шунга ўхшаш) макр-ҳийлалар қилган эдилар. Шунда Аллоҳ улар (қурган макр-ҳийла) биноларини таг-туги билан емириб ташлади, бас, улар (тўқиб олган ёлғон бино-тузумлари)нинг томи ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган — кутмаган тарафдан азоб-ҳалокат келди». (Наҳл сураси, 26-оят).
Демак, биз ҳозир йирик давлатлар сиёсий жиҳатдан бир-бирига тенглашиб, зарурат туфайли бир-бирларига яқинлашаётган тарихий ўтиш палласи бўсағасида турибмиз. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
بَأْسُهُم بَيْنَهُمْ شَدِيدٌ تَحْسَبُهُمْ جَمِيعاً وَقُلُوبُهُمْ شَتَّىٰ
«Улар ўз ўрталарида кучли-қувватлидирлар, (яъни, жанг-жадал бўлмасдан туриб ўзаро куч-қудратли эканликлари ҳақида лоф ураверадилар, аммо жанг пайтида ожиз-қўрқоқдирлар). (Оғизларидаги сўзларидан) уларни бир деб ҳисоблайсиз-у, (аммо) диллари хилма-хилдир«. (Ҳашр сураси, 14-оят).
Буларнинг барчаси Ислом уммати бошидан кечираётган оғир “тўлғоқ” палласи билан бир вақтда юз бермоқда. Буни эса халқаро тартибни ўз ақидасига ва улуғ Ислом мабдасидан келиб чиққан ҳазорий қарашларига асосланган ҳолда ўзгартиришга кўрилган улкан ҳозирлик деб қабул қилиш лозим. Зеро, бу уммат яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчи энг хайрли умматдир. Шунингдек, у капиталистик давлатлардан ташаббусни тортиб олиб, инсониятни залолат зулматларидан ҳидоят нурига олиб чиқишга қодир сиёсий ва ҳазорий муқобилга эга ягона уммат ҳисобланади.
Якуний хулоса: Шаклланиш жараёнида турган, ҳали тўлиқ тугалланмаган дунё тартиби
Бу янги геосиёсий шаклланишнинг марказида жаҳон тартибидаги энг йирик ҳарбий куч ва хавфсизлик альянсларининг кенг тармоғига эга давлат сифатида Америка Қўшма Штатлари турибди. Бу альянсларнинг шоҳсупасида эса Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) бор. Бироқ бугунги гегемония совуқ уруш тугаган илк йиллардагидек эмас. Аксинча, у бир вақтнинг ўзида кўплаб фронтларда кураш олиб боришга мажбурлиги боис Американи геосиёсий толиқиш ва стратегик заифлашув сари етакламоқда.
Вашингтон энди фақат битта рақибга қарши турмасдан, бир вақтнинг ўзида бир нечта чақириқларга дуч келмоқда:
- Жанг майдонига ўз байроғини тикмаган ҳолда, дунё харитасини янгитдан шакллантиришга қодир иқтисодий ва технологик гигант сифатида Хитойнинг бўй кўрсатиши;
- Европадаги кучлар мувозанатига бевосита таъсир ўтказа оладиган ҳарбий куч сифатида Россиянинг қайта қад ростлаши;
- Шунчаки анъанавий давлат сифатида эмас, балки турли минтақаларга ёйилган таъсир тармоқлари орқали фаолият юритаётган Эрон каби сиёсий феноменларнинг роли ортиши;
- Шу билан бир вақтда, Трансатлантик иттифоқларнинг ички заифлашуви.
Бу вазият Хитой жаҳон иқтисодиётининг янги марказига айланганидан далолат беради. У Америка Қўшма Штатлари билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув орқали эмас, балки дунё иқтисодиётининг инфратузилмасини, глобал таъминот занжирларини, технология ва молия тизимларини қайта шакллантириш орқали рақобатлашмоқда. Пекин глобал коммуникация лойиҳалари, рақамли инфратузилма ва муқобил навигация тизимлари каби замонавий қуроллар ёрдамида ўз таъсир доирасини мавжуд тартиб ичида кенгайтиришга уринмоқда. У тартибдан чиқиб кетишни эмас, балки унинг ичида туриб кучайишга интилмоқда. Шу сабабли Хитойни тизим ташқарисидаги эмас, балки унинг ичида юксалаётган куч сифатида баҳолаш ўринлидир.
Россия эса иқтисодий устунликка эмас, балки соф ҳарбий қудратга, ваҳима туғдириш қобилиятига ва стратегик муҳим геосиёсий ҳудудларда беқарорликни юзага келтиришга таянган «бузғунчи куч»нинг яққол намунасини ифодалайди. Бу унинг Украинадаги бевосита ҳарбий иштирокидан, Суриядаги таъсири камайганига қарамай сақланиб қолаётган ҳарбий базаларидан, шунингдек, Ливия ва Африканинг Саҳел минтақасидаги айрим давлатлардаги хуфиёна таъсир шаклларидан аниқ кўриниб турибди. Бу таъсир чекланган ҳарбий иштирок, расмий бўлмаган хавфсизлик тармоқлари ва ўзгарувчан сиёсий босимларни ўзида мужассам этган мураккаб хусусиятга эга.
Эрон эса бутунлай бошқача намунани акс эттиради. У ўз вужудида марказий давлат билан норасмий минтақавий тармоқларни муваффақиятли бирлаштира олди. Эрон фақат ўз чегаралари ичида чекланиб қолмай, Ироқ, Ливан, Яман ва бошқа қалтис майдонларда сиёсий ва ҳарбий алоқалар воситасида ҳам иш юритмоқда. Бу эса уни тўла маънодаги кучли минтақавий ўйинчига айлантирди.
Айниқса, Эрон ва Форс кўрфази минтақаси мисолида Американинг стратегик мантиқи шунчаки «давлатларни назорат қилиш» билангина чекланмайди. Аксинча, у бирор бир минтақавий куч ўзининг сезиларли географик мавқеини, хусусан, Ҳурмуз бўғози устидан ўрнатган билвосита назоратини дунё энергетика ва савдо оқимига таъсир ўтказа оладиган геосиёсий босим қуролига айлантиришига йўл қўймасликни кўзда тутади. Мустамлакачи кучлар учун бундан ҳам қўрқинчлироғи — минтақадаги бошқарув занжири уларнинг қўлидан чиқиб, яна қаддини тиклаётган Умматнинг қўлига ўтиб кетишидир. Чунки Уммат иш тизгинини ўз қўлига олса, қисқа фурсат ичида вазиятни душманлари зиёнига тубдан ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас.
Географик жиҳатдан Эрон жанубдан Араб кўрфази, Уммон қўлтиғи ва Араб денгизига чиқиш имкониятига эга бўлиб, энергия, тижорат ва йирик можаролар йўллари кесишган нуқтада жойлашган. Шу билан бир вақтда, унинг шимолий сарҳадларида жойлашган Марказий Осиё ва Кавказ билан тўғридан-тўғри алоқа мавжуд. Бу ҳудуд жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, стратегик жиҳатдан Россиянинг Осиё ичкариси ва Яқин Шарққа чўзилган узвий давоми ҳисобланади. Уни Россиядан ажратиб турадиган денгиз ва океанлар каби табиий тўсиқлар ҳам мавжуд эмас.
Худди шу қоида Хитойга ҳам тегишли. Зеро, бу макон Хитой учун орқа дарвоза вазифасини ўтайди. Минтақа аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлганлиги сабабли, Хитой уларнинг Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларига таъсир кўрсатишидан ҳадиксирайди. Айнан мана шу стратегик аҳамияти туфайли Америка Совет Иттифоқи парчаланганидан буён ушбу ҳудудга суқилиб кириш режаларини тузиб келади. Бундан мақсад, бир томондан Россия таъсирини жиловлаш бўлса, иккинчи томондан Хитойни қуршовга олиб, унинг қўшни ўлкаларга ёйилишига тўсиқ қўйишдир.
Ушбу мураккаб мувозанатлар орасида Европа, айниқса Американинг босими ва шантажи кучайиб бораётган шароитда, ўзига хос заиф мақомда турибди. Европа улкан иқтисодий куч бўлиб, катта молиявий ва саноат имкониятларига эга. Бироқ хавфсизлик масаласида НАТО орқали Америкага мутлақ қарамдир. Бу ҳолат Европани стратегик жиҳатдан чалажонга айлантириб қўяди. У иқтисодий жабҳада фаол бўлса-да, дунё миқёсида мустақил ҳарбий ва сиёсий қарор қабул қила олмайди.
Франция ва Германия каби етакчи давлатлар Европанинг стратегик мустақиллиги тушунчасини вужудга келтиришга уринаётган бўлсалар-да, бу лойиҳа Европа Иттифоқи ичидаги манфаатлар тўқнашуви ва Америка хавфсизлик қалқонига бўлган тизимли қарамлик қаршисида чекланганлигича қолмоқда. Бу манзарада Европа анъанавий маънодаги мустақил қутб сифатида намоён бўлмайди. Аксинча, у хавфсизлик тизими бошқалар томонидан бошқариладиган иқтисодий субъектдир. Шу билан бирга, у йирик давлатлар ўртасидаги қудрат курашининг оқибатлари кесишган асосий полигонга айланиб қолди. Бу ҳолат, айниқса, энергетика ва Европа хавфсизлиги масаласида яққол кўзга ташланади. Чунки бу икки масала Украинадаги уруш ва Россия билан муносабатларнинг янгитдан шаклланиши билан узвий боғлиқдир. Бунинг натижасида Европа ўзининг миллий хавфсизлиги кенг маънода таҳдид остида қолган вазиятда яшашга мажбур бўлмоқда.
Бу омилларнинг барчасини умумлаштириб айтадиган бўлсак, халқаро тартиб эндиликда аниқ икки қутблиликка ёки барқарор кўп қутблиликка асосланмагани ойдинлашади. Аксинча, у ўтиш даврига хос бўлган қоришиқ тизимга айланди. Бу тизимда: Америка Қўшма Штатлари ҳарбий ва альянслар маркази сифатида; Хитой юксалаётган иқтисодий марказ сифатида; Россия таҳдид солувчи ҳарбий куч сифатида; Эрон тармоқли минтақавий ўйинчи сифатида; Европа эса стратегик мустақиллиги ҳали тўлиқ шаклланмаган иқтисодий гигант сифатида ўрин олмоқда.
Шу тариқа, биз бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган жаҳон тизими ичида куч ва қудратнинг ҳали тугалланмаган қайта тақсимланиш босқичида турибмиз. Бундай шароитда мутлақ гегемония имконсиз бўлиб қолди, тўлиқ мустақиллик эса ҳали амалга ошгани йўқ. Аксинча, кучлар мувозанати ўзаро қарамлик ва узлуксиз рақобатнинг зич тармоғи ичида шаклланмоқда. Биз худди тарихнинг «муаллақ турган лаҳзаси»да яшаётгандекмиз.
Аслида эса, бу Ислом уммати учун тарихий ва олтин фурсатдир. Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Уммат тортиб олинган ҳокимиятини қайтариб олиши, дунёдаги раҳнамолик ролини қайта тиклаши, музлатиб қўйилган улкан салоҳиятини ишга солиши ва инсониятни капитализм жаҳаннамидан қутқарадиган янги адолатли халқаро тартибни барпо этиши мумкин.
Хулоса ўрнида айтганда, Америка ва Хитой барча соҳаларда инқирозга ботган дунёда ўзларининг сохта ҳазоратини сақлаб қолиш учун ўзаро рақобатлашмоқдалар.
Аммо дунёнинг барча бурчакларига ҳақиқий адолат ва яхшиликни ёювчи Рошид Халифалик, Аллоҳнинг изни ила, тез кунларда қайтажакдир. Бу сиёсий воқеълик ҳар томонлама ўзини кўрсатиб турган тарихий ва ақидавий қонуниятдир. Зеро, бугун бутун инсоният капитализмнинг залолати, бахтсизлиги ва азобларидан қутқарадиган нажот йўлини изламоқда. Шу боис, Ислом уммати Ҳизб ут-Таҳрир етакчилиги остида, Аллоҳнинг нусрати ила, чинакам зафар қучиш фурсатига яқинлашмоқда. Ушбу зафар Муқаддас замин; Исро ва Меърож заминини яҳудийлар нажосатидан озод қилмагунча, Константинопол ортидан Римни ҳам фатҳ этмагунча тўхтамайди.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати (ғалаба бериши) ила шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат Эгасидир». (Рум сураси, 4–5-оятлар).




