Мақолалар

Қозоғистонда динга боғлиқ янги можаро авж олмоқда

Қозоғистонда динга боғлиқ янги можаро авж олмоқда

Қозоғистонда дин мавзусига оид жамоатчилик муҳокамалари қайтадан қизғин тус олди. Бунга машҳур продюсер Баян Алагузованинг ижтимоий тармоқларда чиққан дин ҳақидаги навбатдаги баёноти сабаб бўлди.

Алагузова дин ва уни тарғиб қилишдан чарчаганини билдириб, жаннат ва дўзахнинг борлигига шубҳа билан қарашини ёзган. Шунингдек, у Исломдаги «72 ҳур қиз» тушунчасини масхара қилган.

Продюсернинг бу баёноти ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсларга сабаб бўлиб, қозоғистонлик мусулмонларнинг бир қисми томонидан кескин танқидга учради. Айрим фойдаланувчилар унинг гапларига ҳуқуқий баҳо берилишини талаб қилмоқдалар.

Бироқ шундай бўлишига қарамай, ҳозирча давлат органлари ва Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси томонидан мазкур фикрга нисбатан ҳеч қандай расмий муносабат билдирилмади.

Алагузованинг фикрлари қанчалик тўғри ёки нотўғри экани юзасидан талашиб-тортишиш айни дамда мусулмонлар учун тўғри қадам эмас. Бироқ унинг барча баёнотлари чуқур ўрганилиб, жавобгарликка тортилиши ёки тортилмаслиги Қозоғистон мусулмонлари кутаётган асосий масала бўлиб қолмоқда.

Муфтият журналистларнинг тўғридан-тўғри саволларига жавобан, фуқароларнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир сўзи ва динга бўлган шахсий қарашларига изоҳ бермаслигини маълум қилди. Бироқ бундай ҳолатда ўзига хос жиддий савол туғдилади: нега баъзи ҳолатларда очиқ баёнотлар муфтият ва ҳукуматпарвар «сарой» имомлари жамоасининг кескин реакциясини келтириб чиқаради-ю, айрим ҳолатларда эса, ҳатто жамиятда кучли резонанс уйғотса ҳам, бу шунчаки «динга нисбатан кимнингдир шахсий қараши» сифатида баҳоланади?

Яқиндагина жамоатчилик бундан тубдан фарқ қилувчи воқеанинг гувоҳи бўлган эди. Тўй пайтида бир оқсоқолнинг «можароли» сўзларидан кейин Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси зудлик билан расмий баёнот тарқатиб, унинг диний қарашларига ўз муносабатини билдирган эди.

Кўп ўтмай Президент администрациясининг вакили ҳам очиқ баёнот бериб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Жиноят кодексининг 174-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатганидан сўнг оқсоқол қўлга олинганини маълум қилган эди.

Бошқача айтганда, бу воқеада жамоатчилик муҳокамаси қисқа муддат ичида диний ва давлат институтларининг шошилинч муносабатини уйғотди.

Ҳозирги вазият ҳам жамоатчиликда кучли акс-садо бермоқда. Бироқ бу сафар танқидлар давлат органлари ёки диний вакиллар даражасида эмас, балки асосан диндор фуқаролар ўртасидагина янграмоқда. Айни пайтда ҚМДБ (Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси) томонидан ҳам, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳам ҳозирча бирор-бир аниқ муносабат билдирилгани йўқ.

Айнан шу ерда давлат институтларининг муносабатида ўзига хос бир томонлама изчиллик ва қўшма стандартларга асосланган позицияси яққол сезилиб турибди. Агар диндор фуқаро ўзининг диний кўз қарашидан келиб чиқиб, бирор ҳодисани очиқ танқид қилса, унинг сўзлари расмий муҳокама объектига айланади, ҳатто унинг устидан ҳуқуқий чоралар кўрилиши ҳам мумкин.

Аммо жамоатчиликка таниқли бўлган дунёвий шахс диний тушунчаларни очиқчасига масхара қилса ёки танқид қилса, бундай баёнотлар фақатгина унинг шахсий фикри сифатида қабул қилинади.

Нима учун муносабат ким гапираётганига ва унинг гаплари кимга қаратилганига қараб ўзгариши керак? Дунёвий давлатда эътиқод эркинлиги ва фикр билдириш ҳуқуқи ҳамма учун бирдек кафолатланиши керак эмасми? Бироқ амалда бу тамойиллар ҳамма учун бирдек ишламаётгани очиқ кўриниб турибди.

Агар билдирилган фикр сўз эркинлиги доирасида бўлса, у ҳолда бу эркинлик динга эътиқод қилувчи ва эътиқод қилмайдиган фуқаролар учун бирдек ҳимоя қилиниши керак бўлади. Агар баёнот қонунда белгиланган чегарадан чиқса, унинг муаллифининг жамиятдаги мавқеи, дунёқараши ёки машҳурлигидан қатъи назар, ҳуқуқий баҳо бериш ҳам бир хил тамойиллар асосида амалга оширилиши лозим.

Шу билан бирга, муфтиятнинг мунофиқона позициясидан ва Исломга нисбатан душманлик кайфиятини кўрсатаётган давлат режимидан фарқли ўлароқ, минтақадаги мусулмонлар давлатнинг ўз динига нисбатан танланма муносабатини борган сайин аниқроқ англаб етаётгани ҳамда ўзларининг маъмурий ва сиёсий жиҳатдан ҳимоясиз эканликларини кун сайин чуқурроқ тушуниб бораётгани жуда қувонарлидир.

Бу эса жамиятдаги ахлоқан энг тубан қатламларнинг оғзаки ҳужумларидангина эмас, балки эътиқодга қарши ҳар қандай таҳдидлардан ҳимояланишнинг механизмларини ҳамда хавфсизликни таъминлайдиган тизимли ечимларни вужудга келтириш зарурлиги ҳақидаги фикрни янада мустаҳкамлайди.

Мусулмонлар ўзларининг хўрланган ҳолига рози бўлмай, хоинларнинг ҳамда жамиятни парчалашга ва фитнага ундаётганларнинг бундан буён ҳам бошқарувни ўз қўлларида ушлаб туришларига йўл қўймасликлари лозим. Аксинча, улар пайғамбарлик манҳожи асосидаги Халифалик бошқарув тизими доирасида ўзларининг маъмурий ва сиёсий раҳбариятларини ўрнатишлари зарурлигини тез орада англаб етишлари лозим.

Бунинг учун мусулмонлар Исломни шунчаки диний эътиқодлар мажмуи сифатида эмас, балки Исломий ҳукмларни ҳаётга татбиқ этиш ва ўз ақидасини ҳимоя қилишнинг барча усулларини ўз ичига олган амалий мабда (идеология) сифатида чуқур ўрганиб чиқишлари талаб этилади. Шунингдек, улар Исломни бутун дунёга ёйиш учун давлат механизмларидан фойдаланиш имкониятларини ҳам яхши англаб етишлари лозим.

Ҳужжат Жамиа

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button