Роя газетаси

Бугунги эҳтиёж янги қонунчиликка эмас, балки Аллоҳнинг Шариатини гўзал тарзда англайдиган зотларгадир

Бугунги эҳтиёж янги қонунчиликка эмас, балки Аллоҳнинг Шариатини гўзал тарзда англайдиган зотларгадир

Ислом Шариати — инсониятни ҳидоят қилиш учун Аллоҳ таоло нозил қилган мукаммал бир тузумдир. У Зот ҳаёт ишларини энг гўзал ва мукаммал суратда бошқаришга йўллайдиган асосларни, қоидаларни ва мақсадларни унга жойлаган. Шариат фақатгина мусулмонлар ҳаётини тартибга солишга хос бўлиб қолмай, балки агар тўғри англаб ниҳоят ёкм илса ва ўз асл кўринишида татбиқ этилса, барча инсонлар учун адолат, раҳмат ва умумманфаатни рўёбга чиқарадиган тамойиллар ва қадриятларни ўз бағрида ташийди.

Батаҳқиқ, Аллоҳ ушбу Шариатни муҳофаза қилди. Натижада, унинг матн(насс)лари ва асослари ҳеч қандай ўзгартиришга рўбару бўлмай, узил-кесил собит ҳолда қолди. Ва у илм аҳлини унга мурожаат қилишга, уни теран англашга, ундан ҳукмларни истинбот қилишга ҳамда ушбу ҳукмларни унинг мақсадлари ва далилларига мувофиқ  тарзда ҳаётий воқеликлар устига туширишга даъват этади.

Шунга кўра, бугунги эҳтиёж янги бир қонунчиликка эмас, балки Аллоҳнинг Шариатини гўзал англайдиган, уни баён қилишда ижтиҳод қиладиган ҳамда уни илм, ҳикмат ва адолат билан татбиқ этиш устида фаолият юритадиган зотларгадир. Токи у инсон ва жамиятни ислоҳ қилишда ўз мевасини берсин ҳамда Аллоҳ таолонинг изни билан дунё яхшилигига ва Охират зафарига сабабчи бўлсин.

Албатта, Ислом Шариатини англаш, уни идрок этиш ва ҳаётга татбиқ қилиш узоқ вақт талаба этмайди, балки  фақатгина унга қайтишни тақозо қилади, холос. Қачонки инсонлар унга қайтсалар, уни жуда тез  фурсатда идрок этадилар ва унинг татбиқ этилиши уларни бирор бир машаққат остига қўймайди, аксинча, жуда тез ва осон кечади.

Роя газетасининг 2026 йил, 8 июл, чоршанба кунги 607-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button