Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегацияси Амрар қабиласи раҳбарларини қабул қилди

Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегацияси Амрар қабиласи раҳбарларини қабул қилди
Ҳизб ут-Таҳрир / Судан вилояти делегацияси 1448 ҳижрий йил 16 Муҳаррам, милодий 2026 йил 1 июль чоршанба куни Ҳизбнинг Порт-Судандаги офисида Амрар қабиласининг кўзга кўринган вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди. Уларни Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти Марказий алоқалар қўмитаси раиси, делегация амири устоз Носир Ризо қабул қилди. Унинг ҳамроҳлигида Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти расмий матбуот котиби устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) ва Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти Марказий алоқалар қўмитаси аъзоси устоз Абдуллоҳ Исмоил бор эдилар.
Амрар қабиласи делегацияси таркибига қуйидагилар кирган эди:
- Раҳбарият органининг маданий котиби ва умда (қабила бошлиғи) Яҳё Муҳаммад Ҳамад.
- Нозир (қабила бош бошлиғи) идорасининг директори Жаъфар Муҳаммад Ал-Амин.
- Нозир идорасининг раҳбар ходими Муҳаммад Тоҳир.
- Умда ва Нозир идорасининг раҳбар ходими Тоҳир Ҳасан Набус.
- Умда ва «Шодин академияси» ташкилоти раиси Болис Муҳаммад Али.
Ўзаро танишувдан сўнг, устоз Носир Ризо делегацияга таклифни қабул қилганлари ва Ҳизб ут-Таҳрир идорасига ташриф буюрганлари учун ташаккур изҳор этди. Сўнгра у Ҳизбнинг сиёсий майдонда содир бўлаётган ҳодисаларга нисбатан позицияси ҳақида сўзлаб, биз мусулмон бўлганимиз боис, муолажалар (ечимлар) албатта Исломдан келиб чиқиши шарт эканлигини баён қилди. Кейин эса ташриф буюрган делегация билан ўртага ташланган масалалар атрофида кенг қамровли баҳс-мунозара бўлиб ўтди. Учрашув хотимасида икки томон учрашувларни бардавом қилишга ўзаро келишиб олдилар.
Роя газетасининг 2026 йил, 8 июл, чоршанба кунги 607-сонидан




