Роя газетаси

Ғарб тизими билан алоқани узиш мумкин бўлган ишдир

Ғарб тизими билан алоқани узиш мумкин бўлган ишдир

Эрон ядровий дастури масаласидаги асосий тугун ортиқ биринчи даражали техник муаммо эмасдир. Бас, ўн йиллаб давом этган инвестициялар, ривожланишлар, санкциялар ва босимлардан кейин, баҳс-мунозара тобора ортиб борувчи даражада сиёсий ирода ва стратегик ҳисоб-китоблар атрофида айланадиган бўлиб қолди. Шундай қилиб, ҳақиқий савол энди: «Эрон ядровий салоҳиятга яқинлаша оладими?» деган савол эмас, балки: «У ўзини ядровий бўсағадаги давлат мақомидан расман тан олинган ядровий давлат мақомига хатлаб ўтиш имконини берадиган сиёсий иродага эгами?» деган саволдир.

Оқибат натижада, Эрон ядровий дастури ХХI асрда қонун, куч ва суверенитет ўртасидаги қоришишни, ёки тўғрироғи — бугунги дунёни бошқараётган «ўрмон қонуни» мантиқини энг кўп ифода этувчи масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Зеро у, халқаро тизим шунчаки матнлар ва битимлар асосида эмас, балки кучлар мувозанати ва ўзгарувчан манфаатларга кўра фаолият юритишини фош этади. Худди шунингдек, у то Эрон ўз илғор ядровий салоҳиятини сақлаб турар экан, доимо кун тартибида қолажак қуйидаги саволни ўртага ташлайди: «Вазият яширин тийиб туриш чегараларида қолаверадими ёки минтақа ва дунё кунларнинг бирида воқелик тақозоси билан янги ядровий кучнинг туғилишига гувоҳ бўладими?». Эрон тажрибасидан олинадиган дарс шундан иборатки — Ғарб тизимидан буткул узилиш ва унинг кишанларидан озод бўлиш мутлақо мумкин бўлган ишдир.

Роя газетасининг 2026 йил, 8 июл, чоршанба кунги 607-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button