Матбуот баёноти

Эй мусулмонлар қўшинлари: агар сизлар Расулуллоҳ ﷺнинг масросига (Исро макони) нусрат-ёрдам бериш учун ҳаракатга келмасангиз, унда ким бу ишни ўз зиммасига олади?

Матбуот баёноти

Эй мусулмонлар қўшинлари: агар сизлар Расулуллоҳ нинг масросига (Исро макони) нусрат-ёрдам бериш учун ҳаракатга келмасангиз, унда ким бу ишни ўз зиммасига олади?

 Ҳайкал (хаёлий ибодатхона) ташкилотлари, деб аталувчилар ва келгинди радикал яҳудий гуруҳлар бостириб кирувчилар сонини бир кун ичида беш минг кишидан ошириш мақсадида 2026 йил 23 июль, пайшанба куни Масжидул Ақсога кенг кўламли бостириб киришни амалга оширишга ҳозирлик кўрмоқда. Ушбу тайёргарлик фақат бостириб кирувчилар сонини ошириш билан чекланиб қолмай, Масжидул Ақсо ҳовлиларида талмуд маросимларини, жумладан, жамоавий ибодатлар, сажда қилишлар, диний битикларини олиб кириш ҳамда уларни очиқ-ошкор ўқишни жадаллаштиришни ҳам ўз ичига олади.

Буюк саркарда Салоҳиддин Айюбийнинг Қуддусни озод қилишдан олдинги машҳур сўзлари тарих саҳифаларига муҳрланган. Сафдошлари ундан нега кулмаслиги ва ҳазиллашмаслигини сўрашганларида, у шундай жавоб берган эди: “Байтул Мақдис асирликда турса, қандай қилиб табассум қилай?! Аллоҳга қасамки, у ерда биродарларим азобланиб, ўлдирилаётган бир пайтда табассум қилишдан Аллоҳдан ҳаё қиламан”. Салоҳиддин Айюбий Ақсони озод этиш учун бор имкониятини сафарбар қилган эди. Бугун эса Қуддусни ва бутун муборак Фаластин заминини саноқли соатларда озод қилишга ҳарбий куч-қувватга эга Ислом уммати армиялари нега сукут сақламоқда?

Бугун вазият ўта қалтис. Қодир бўла туриб, бўйнидаги вожибини бажармаган кимсанинг гуноҳи ўта оғирдир. Яҳудий вужуди Фаластин заминини босиб олганидан бери маҳаллий аҳолини ўз уйидан ҳайдаб чиқариш ва Исломий муқаддасотларни оёқости қилиш сиёсатини тўхтовсиз давом эттирмоқда. Бу жиноятчи вужуд ўзи билан Фаластин аҳлига ва Ислом умматига қарши тил бириктираётган анави малай ҳукмдорларни заррача писанд қилмайди. Ғарб давлатлари эса унга чек-чегарасиз ҳарбий ва сиёсий мадад бермоқда. Шундай экан, агар мусулмон дунёсининг қуролли кучлари ўз муқаддасотлари ва Пайғамбар ﷺ масролари ҳимояси учун ҳаракатга келмаса, унда ким бу ишни ўз зиммасига олади?

Яқинда содир бўлажак (Масжид ал-Ақсони) озод қилиш маъракаси(жанги)да иштирок этувчи шарафли кишиларнинг мақоми, албатта, буюкдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай юксак мақомга эришувчиларни Ўзининг қудратли ва енгилмас бандалари деб атайди. Ҳақ таоло шундай марҳамат қилади:

﴿فَإِذَا جَاء وَعْدُ أُولاهُمَا بَعَثْنَا عَلَيْكُمْ عِبَاداً لَّنَا أُوْلِي بَأْسٍ شَدِيدٍ فَجَاسُواْ خِلاَلَ الدِّيَارِ وَكَانَ وَعْداً مَّفْعُولاً﴾

“Бас, ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда қилинган вақти келганида, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юборурмиз. Бас, улар ҳовли-жойларни оралаб кезарлар. Бу қилиниши лозим ваъда эди”.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:

﴿فَإِذَا جَاء وَعْدُ الآخِرَةِ لِيَسُوؤُواْ وُجُوهَكُمْ وَلِيَدْخُلُواْ الْمَسْجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوْاْ تَتْبِيراً﴾

 Бас, кейинги (бузғунчиликнинг) ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборамиз).

Демак, мусулмонларнинг биринчи қибласи ҳамда учинчи муқаддас маскани бўлмиш Масжид ал-Ақсони ҳимоя қилиш ҳар бир аскар ва ҳар бир зобит зиммасидаги дарҳол-ҳозироқ бажариши лозим бўлган ҳақдир. Бу масъулиятдан бўйин товлаш эса фақат пушаймонлик, ҳасрат ва надоматдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай огоҳлантиради:

﴿إِلاَّ تَنفِرُواْ يُعَذِّبْكُمْ عَذَاباً أَلِيماً وَيَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ وَلاَ تَضُرُّوهُ شَيْئاً وَاللّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴾

“Агар (жиҳодга) қўзғолмасангиз, У зот сизни аламли азоб билан азоблагай. Ва ўрнингизга бошқа қавмни келтирур. Сиз Унга( бирор нарсада) зарар келтира олмассиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир”.(Тавба:39)

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button