Матбуот баёноти

Алиев режимининг ҳижобга қарши ҳужуми Америка ва яҳудий вужудига тобелигининг навбатдаги исбoтидир!

Матбуот баёноти

Алиев режимининг ҳижобга қарши ҳужуми Америка ва яҳудий вужудига тобелигининг навбатдаги исбoтидир!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган Озарбайжонда Алиевнинг дунёвий режими муслима ўқувчи ва ўқитувчиларни Аллоҳнинг фарзи бўлган шаръий либоси — ҳижоби учун мактаб ва таълим масканларидан ҳайдамоқда! Бу золимона қарор АҚШ ва «исроил» каби мустамлакачи кучлар билан ҳарбий-хавфсизлик иттифоқи чуқурлашган ва Марказий Осиё режимлари билан интеграция кучайган бир даврда амалга оширилмоқда.

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс билан стратегик хартия имзолангани ва «исроил» бош вазири Нетаньяҳу 12 июндаги мактубида Алиевнинг «экстремизмга қарши кураши»ни олқишлаганидан сўнг, режим ҳижобга қарши бу урушни амалиётга ошкора кўчирди. Алиев хукумати ҳам худди Марказий Осиёдаги режимлар сингари Ислом ва мусулмонларга қарши курашишдаги ҳақиқий башарасини янада очиқ-ойдин кўрсатди. Зеро, яқин-яқингача Ўзбекистондаги ўқув даргоҳларида қизларнинг ҳижоби ва рўмолига осилишлар, ўғил болаларни жума ва таровеҳ намозларидан тўсишлар, Тожикистонда сатр ва ҳижобга қарши қабул қилинган золимона қонунлар, Қозоғистон ва Қирғизистондаги диний чекловлар ҳеч кимга янгилик бўлмай қолган.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари АҚШнинг C5+1 ва «Иброҳим келишувлари» доирасида яҳудий вужуди билан яқинлашиш, шунингдек, Тошкент ва Бокуда ўтказилган ТДТ ҳамда Хавфсизлик кенгашлари йиғилишлари орқали Алиев режими билан «хавфсизлик ва экстремизмга қарши кураш» номи остида Исломга қарши тил бириктирмоқдалар. Минтақамиз раҳбарларининг «Ислом бирдамлиги» ҳақидаги сохта баёнотлари — АҚШ ва «исроил»нинг минтақавий манфаатларига хизмат қилувчи ва ўз мусулмон халқларини бостириш учун ишлатиладиган сохта ниқобдан ўзга нарса эмас!

Шундай қилиб, 2026 йил июл-октябр ойларида қабул қилинган қонун ва қарорлар орқали таълим тизими мажбурий дунёвийлаштирилди ва 12 октябрдан ҳижобли ўқувчилар мактабларга киритилмади, пойтахт Бокунинг ўзида 37 нафар мусулмон ҳибсга олинди.

Қизиғи шундаки, Тоғли Қорабоғ учун Арманистонга қарши урушда Алиев режими учун мусулмон аскарлардаги юксак жиҳодий кайфият асосий омил бўлиб хизмат қилган эди. Натижада Озарбайжоннинг мард мусулмон ўғлонлари кофир арманларга қарши мардонавор жанг қилиб, ўз қонлари ва жонлари эвазига исломий юрт бўлган Тоғли Қорабоғни босқинчи душманлар қўлидан қайтариб олишга, озод қилишга муваффақ бўлгандилар. Аммо энди мана шу қурбонликлари эвазига бу режим уларга қизлари ва аёлларининг ҳижобини юлиш билан “раҳмат” айтмоқда!

Албатта, Алиев бошлиқ озар режимининг мазкур қарори ҳар бир иймон эгасининг ҳафсаласини пир қилди. Масалан, Қорабоғ уруши фахрийларидан бири шундай видео-мурожаат йўллади: “Мана шу қўлимни ватаним учун бўлган урушда фидо қилдим. Биз қонимизни болаларимизнинг кўзи ёшга тўлиб, мактабга бора олмай қолиши учун тўкмадик. Ҳижобга қарши чиқаётганлар Аллоҳга қарши чиқмоқда. Ит каби ўласизлар, ит каби. Ҳеч ким Аллоҳ билан курашиб, ғалаба қозонмаган. Овозини чиқармаётган диндорларга ҳам айтаман. Минг марта ибодат қилсангиз ҳам, бирортаси ҳисобга олинмайди”. Ҳозирда бутун Озарбайжон бўйлаб мусулмонларнинг норозилик юришлари ва намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳеч кимга сир эмаски, Исломда ҳижоб давлат ёки дунёвий қонунларнинг хоҳишига қараб ечиладиган бир бўлак мато эмас, балки фарз қилинган шаръий либосдир. Аллоҳ таоло айтади:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ قُل لِّأَزۡوَٰجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَآءِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ يُدۡنِينَ عَلَيۡهِنَّ مِن جَلَٰبِيبِهِنَّۚ

– “Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар”. (Аҳзоб:59)

Муслима қизларни таълим олиш учун ҳижобини ечишга мажбурлаш — Аллоҳнинг ҳукмига қарши очиқдан-очиқ урушдир! Аллоҳ таоло айтади:

أَفَحُكۡمَ ٱلۡجَٰهِلِيَّةِ يَبۡغُونَۚ وَمَنۡ أَحۡسَنُ مِنَ ٱللَّهِ حُكۡمٗا لِّقَوۡمٖ يُوقِنُونَ

– “Улар жоҳилият ҳукмини истайдиларми? Иймони комил қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм чиқарувчи ким бор?”  (Моида:50)

Биз Озарбайжондаги мусулмонлар билан бирдамлигимизни билдирамиз, уларнинг норозилик кайфиятига шерик эканимизни эълон қиламиз. Биз Алиев режимининг кофир ва яҳудларни рози қиладиган, аммо Аллоҳнинг ғазаби ва азобига сабаб бўладиган, мусулмонларнинг ор-номуси ва иззат-нафсини топтайдиган бу машъум қарорини қаттиқ қоралаймиз! Шунингдек, биз Озарбайжондаги, Марказий Осиёдаги ва бошқа юртлардаги барча мусулмон халқларни уларнинг устига куч билан ўтириб олган золим режимлардан бирор рўшнолик кутишни бас қилиб, Исломни ҳокимиятга олиб келиш ва пайғамбарлик минҳожидаги Халифаликни тиклашга жидду жаҳд билан холисона ҳаракат қилишга даъват қиламиз!

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button