Роя газетаси

АҚШ қўшинларининг Айнул Асад ҳарбий базасидан чиқиб кетишининг оқибатлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШ қўшинларининг Айнул Асад ҳарбий базасидан чиқиб кетишининг оқибатлари

2020 йил июл ойида АҚШ қўшинларини Ироқ ҳудудидан олиб чиқиш масаласи кун тартибига қўйилди. Бу масала 2020 йил 2 январ куни Америка томонидан Қосим Сулаймоний ва Абу Маҳдий Муҳандис суиқасд орқали ўлдирилганидан сўнг юзага келди. Ордан кўп ўтмай, Ироқ парламенти иттифоқчи қўшинларни мамлакатдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Шундан кейин Ироқ ва Америка ўртасида музокаралар олиб борилди ҳамда 2024 йил сентябр ойида икки томон келишувга эришди. Унга мувофиқ, АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланди: биринчи босқич 2025 йил сентябрда, иккинчиси эса 2026 йил сентябрда бошланиши кўзда тутилди.

Бу келишув тасдиқланганига қарамай, Ироқ Америка таъсиридан тўлиқ қутула олмади. Бу ҳолат Бағдод ва Вашингтон ўртасидаги стратегик мулоқотнинг тўртинчи раундида эълон қилинган қўшма баёнотда ҳам яққол кўзга ташланади. Мазкур баёнотда қуйидагича таъкидланган: «Хавфсизлик соҳасидаги муносабатлар машқлар ўтказиш, маслаҳат бериш, ёрдам кўрсатиш ва разведка маълумотларини ўзаро алмашишга қаратилган алоҳида йўналишга кўчади».

Айнул Асад базасидан АҚШ қўшинларининг чиқиб кетишига оид қандай янгиликлар кузатилмоқда? Сиёсатчиларнинг саросимага тушиши, позициялари ва ҳис-туйғулари турлича бўлиши нима билан изоҳланади? Шу каби ҳолат Ироқ жамоатчилигида ҳам кузатилди.

Бу саволга жавоб шундаки, АҚШ қўшинларининг чиқиб кетиши кутилмаган ҳолда ва Ироқ ҳукумати билан келишилмасдан амалга оширилди. Бу қадам белгиланган муддатдан олдин содир этилди. Аслида эса жараён сайловлардан кейин, Ироқ ҳукумати билан келишилган ҳолда бошланиши белгиланган эди.

Саросима ва шубҳаларни янада кучайтирган омил шу бўлдики, АҚШ қўшинларининг чиқиб кетиши Ироқ ва Америка муносабатлари ёмонлашганидан сўнг амалга ошди. Бу вазият «Координацион қўмита» вакиллари бўлган айрим сиёсий кучларнинг «Халқ сафарбарлик кучлари» тўғрисидаги қонунга овоз бериш масаласида қатъий позицияда туриб олгани натижасида юзага келди. Америка эса ушбу қонунни кескин рад этиб, агар у қабул қилинса, иқтисодий санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди.

2025 йил 11 август куни Ироқ ва Эрон ўртасида «Ироқ-Эрон чегарасида қўшма хавфсизлик ҳамкорлигини кучайтириш» доирасида хавфсизлик келишуви имзоланди. Узунлиги 1400 километрдан ортиқ бўлган мазкур чегарада хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ушбу шартнома АҚШ томонида кескин норозилик уйғотди. Чунки Америка минтақада Эрон таъсирини нейтраллаштириш мақсадида унинг иттифоқчилари ва манфаатларини нишонга олиш сиёсатига амал қилмоқда.

Шу боис, АҚШ қўшинларининг кутилмаганда чиқиб кетиши Америка таҳдидларига эътиборсизлик юз берган тақдирда Ироқ ҳукуматини қаттиқ огоҳлантириш ва кучли хабар сифатида намоён бўлди. Шунингдек, фракция раҳбарларига зарба бериш ёки уларнинг омборларини бомбардимон қилиш каби ҳарбий чоралардан ҳамда халқ норозилиги энг юқори даражага етган шароитда 2019 йил 1 октябрда бошланган октябр қўзғолонидан ҳам каттароқ қўзғолон юзага келиши каби ҳолатлардан иборат янги сценарийлар учун йўл очди.

Айниқса, Ироқ бу каби тузоққа аввал ҳам дуч келган эди. 2011 йилда АҚШ қўшинларини мамлакатдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилингач, улар босқинчи сифатида қабул қилиниб, ҳақиқатан ҳам Ироқдан чиқиб кетди. Бироқ орадан кўп ўтмай, Ироқ ҳукуматининг баҳона ва ёрдам сўровлари асосида яна қайтиб кириб келди. Бу эса «Давлат ташкилоти» (ИШИД) мамлакат ҳудудининг қарийб учдан бир қисмини эгаллаб, унга шароит яратилгандан кейин содир бўлди. Шу тарзда АҚШ қўшинлари «дўст ва озод қилувчи» сифатида кўрсатилди.

Бу чиқиш эмас, балки қайта жойлашишдир. Чунки Америка қўшинлари Эрбилда ўрнашиб олди. Шу билан бирга, АҚШнинг Ироқдан бундай осон тарзда чиқиб кетиши мантиқан тўғри келмайди. Зеро, у мамлакатни таъсири расмий ҳукуматдан ҳам кучайиб кетган қуролли гуруҳларга осонгина ташлаб қўйиши мумкин эмас.

Таҳдид ўз натижасини берган кўринади. Парламент аъзоси Ҳодий Салламий «Фаллужа» ахборот сайтига берган баёнотида қуйидагиларни билдирди: «Халқ сафарбарлик кучлари» тўғрисидаги қонун лойиҳаси Координацион қўмита йиғилишидан сўнг қайтариб олинди. Бош вазир эса мазкур йиғилиш қарорини бажариб, ҳозиргача қонунни қайта тақдим этгани йўқ». Салламийнинг таъкидлашича, «Халқ сафарбарлик кучлари» тўғрисидаги қонунни келаси ҳафта парламент мажлисларига киритиш учун депутатлар имзоларини йиғиш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бироқ у, қонун биринчи ва иккинчи ўқишдан ўтганига қарамай, уни қабул қилишда қўмита раҳбарларида аниқ сиёсий ирода йўқлигини қайд этди. Шунингдек, Координацион қўмита раҳбарлари ўртасида лавозимлар масаласида ҳам ихтилофлар мавжудлигини таъкидлади.

Америка қандай режа тузмасин, Ироқ музокараларда тараф сифатида иштирок этишга муносиб эмас. Чунки у, оддий қилиб айтганда, суверенитетдан маҳрум қилинган давлатдир. Мамлакат Америка ишғоли болғаси билан минтақавий кучлар ва уларнинг муаммолари босқони орасида қолган. Айниқса, Эрон ва унинг кўнгилли кучлари таъсири вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Эрон ироқлик қуролли фракцияларга қувват бериб, уларнинг аввалгидан ҳам кучли эканини таъкидлаб келмоқда. Бу ҳақда Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорийонинг баёнотида айтилди. У шундай деди: «Мамлакатимизнинг Исроилга қарши уруши ҳали якунланмади. Ироқ ва Ливандаги қаршилик фронти босим ва урушларга қарамай ҳануз тирик ва кучлидир». Шу билан бирга, у Теҳрон бу кучларни назорат қилмаслигини ҳам урғулади. Шу боис Эронга ишониш мумкин эмас. Унга суянаётган қуролли фракциялар эса ўзларидан аввалгилар қисматидан сабоқ олишлари лозим. Чунки Эрон Ливандаги партиясидан воз кечиб, уни яҳудий вужуди учун осон ўлжа қилиб қўйган эди. Худди шу каби, Суриядан ҳам хор ҳолда чиқиб кетди. Демак, шубҳасиз, Эрон ўз миллий манфаатлари ва сиёсий режимини сақлаб қолиш йўлида унга содиқ ироқлик қуролли фракцияларни ҳам қурбон қилишга тайёр.

Хулоса қилиб айтганда, АҚШ қўшинларининг қолиши ҳам ёмонликдир, уларнинг бу тарзда чиқиб кетиши ҳам ёмонликдир. Бироқ Ироқ аҳлининг елкасига ўтириб олган бу бузғунчи тўданинг сақланиб қолиши энг катта офатдир. Чунки бузғунчилик вақтинчалик ҳолатдан чиқиб, қулатиш қийин бўлган мустаҳкам тузилмага айланиб қолди. Бузғунчи тўдалар мамлакат имкониятларининг асосий қисмини ўз манфаатлари йўлида эгаллаб олдилар. Бу ҳолат уларнинг ҳокимият учун ўзаро курашиши, унга қаттиқ ёпишиб олиши ва бир-бирини обрўсизлантиришга уринишларини изоҳлаб бермоқда.

Энг улуғ яхшилик – босқинчи Америка қўшинларини мажбурий равишда чиқариб, Ироқни ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва маданий босқинчиликнинг барча шаклларидан озод этишдир. Бу эса фақат ифлос тузум ва бузғунчи сиёсий тўдани ағдариш орқали амалга ошади. Уммат ўз манфаатларини англаб, Аллоҳнинг шариатини йўл-йўриқ (ҳидоят) қилиб олганидан ва ихлосли ҳамда онгли сиёсий раҳбарият атрофида бирлашганидан кейингина, Ироқ ва бутун мусулмон мамлакатлари адашиш ва зулматдан қутулиб, ҳидоят ва нур йўлига қадам қўяди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

فَ‍َٔامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَٱلنُّورِ ٱلَّذِيٓ أَنزَلۡنَاۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِيرٞ

«Бас, сизлар Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва Биз нозил қилган Нурга-Қуръонга иймон келтиринглар! Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» [Тағобун 8]

Роя газетасининг 2025 йил 3 сентябр, чоршанба кунги 563-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button