Роя газетаси

«Буюк Исроил» ғоясининг икки хатарли жиҳати

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Буюк Исроил» ғоясининг икки хатарли жиҳати

Яқинда Нетаняху ўзини «тарихий ва маънавий миссия»ни амалга ошираётгандек ҳис қилаётганини билдириб, Фаластин ерлари, шунингдек, эҳтимол Иордания ва Мисрнинг айрим ҳудудларини ҳам ўз ичига олувчи «Буюк Исроил» ғоясига содиқлигини таъкидлади. Ўз орзуси, маънавий қарашлари ва тавротга асосланган лойиҳаси ҳақида гапирган Нетаняху бундан олдин бошқаларнинг орзулари ёки лойиҳалари ҳақида ҳам фикр билдирган эди. Ўшанда у ўзини минтақанинг ҳукмдори ва ундаги барча лойиҳаларнинг ягона эгаси сифатида кўрсатиб, Ўрта ер денгизи соҳилларида Халифаликнинг қайта тикланишига йўл қўйиш эҳтимолини рад этганди.

Албатта, Нетаняхунинг баёнотлари огоҳлантирувчи қўнғироқ ва хатар бонгининг икки марта урилганига ўхшайди. Чунки бу баёнотлар сурбетликнинг барча чегараларини бузди. Улар яҳудий вужудининг очкўзлик ва тажовузкорлигини кўрсатиши билан бирга, ҳукмрон режимлар даврида Уммат етиб келган заифлик ва хорлик ҳолатини ҳам очиб берди. Ҳар иккала ҳолат ҳам жуда хавфлидир. Гўё «Буюк Исроил» деб аталмиш лойиҳа икки йўналишдан иборат бўлиб, улар биргаликда ишлайди ва бир-бирини тўлдириб, муайян воқеликни шакллантиради.

Биринчи йўналиш яҳудий вужудининг ўзи ва унинг табиатига тааллуқли бўлиб, бу қуйидаги ишлар орқали яққол намоён бўлади:

Биринчи: яҳудий вужуди ташкил топганидан бери экспансионистик, яъни кенгайишга асосланган тузилма бўлиб келган. Бунга мисол сифатида айтиш мумкинки, бўлиш қарорига кўра, Фаластин майдонининг ярми унга берилган эди. 1948 йилги урушда эса у Фаластин ҳудудининг 78 фоизини тўлиқ босиб олди. Кейин Ғарбий соҳилни эгаллаб, уни тўлиқ ютиб юборишга қаратилган ҳаракатлари унинг узоқни кўзлаган орзуларини очиб берди. Унинг тўхташ нияти борлигини кўрсатадиган ҳеч қандай ишора йўқ. Доимий баҳонаси эса хавфсизлигини таъминлайдиган кенг ҳудуд яратиш бўлиб келган. Аммо охирги баёнотлар хавфсизлик зарурати доирасидан чиқиб, тавротга асосланган лойиҳага қадар етиб борди. Аслида, «Буюк Исроил» ғояси сионизм асосчиси Герцлга бориб тақалади. Улар учун бу ғоя замон маҳсули эмас, балки яҳудий вужуди замирига сингиб кетган мақсаддир.

Иккинчи: «Буюк Исроил» ғояси энди битта сиёсатчининг баёнотидан иборат эмас, балки яҳудий вужудидаги кўпчилик сиёсатчилар кўтариб юрган лойиҳага айланди. Бу лойиҳа ўта ўнгчи характерга эга бўлган жамият ичида етарли қўллаб-қувватловга эришган. Яҳудий вужуди алоқа вазири эса яқинда шундай деди: «Иордан дарёсининг ҳар икки қирғоғи бизники, Ғарбий соҳил биринчи навбатда бизникидир».

Учинчи: Бугунги жаҳон сиёсатларида, айниқса, Америка сиёсатининг ўзида муқаддас ахлоқ меъёрлари ва барқарор қадриятлар қолмади. Шу боис минтақа миқёсида катта ўзгаришлар юз бериши эҳтимолдан йироқ эмас. Айниқса, янги «Сайкс–Пико» ҳақида сўз юритилаётган бир вақтда, уларнинг Исломга нисбатан адовати ҳеч қандай чегара билмай давом этмоқда. Бундай шафқатсиз тажовузкорлик шароитида илгари тасаввур этиб бўлмайдиган воқеалар ҳам эндиликда реалликка айланмоқда.

Иккинчи йўналиш қўрқинчли, балки янада даҳшатли бўлиб, у муқобил томонда – мусулмон ҳукмдорлари ва уларнинг режимларида гавдаланади. Уларнинг ҳолати шуни кўрсатиб турибдики, улар «Буюк Исроил» лойиҳасининг иккинчи йўналиши ва объектив тўлдирувчисини ташкил қилмоқдалар. Шу билан бирга Нетаняхунинг яқиндаги баёнотларини расман рад этган бўлсалар-да, амалда ўнлаб йиллар давомида унинг асосларини тайёрлаб келишди ва ҳануз мағлубиятлар пойдеворини қўйишда давом этмоқдалар. Фаластин ютиб юборилиб, аҳолиси куч билан кўчирилган, сўнг Ғарбий соҳил, Синай ва Жўлон ҳам ютиб юборилган вазият ҳануз ўзгаргани йўқ, балки янада оғирлашган. Бугунги ҳукмдорлар эса мағлубиятга янада яқин, чунки уларнинг тил бириктириши ҳамон асосий ҳолат бўлиб турибди.

Бу ҳукмдорлар Умматни душман олдида очиқ қолдирадиган ва заифлаштирадиган барча ишларни амалга оширдилар ва ҳануз шу йўлда давом этмоқдалар. Улар, бир томондан, мамлакат ва халқни қашшоқлик ва коррупция балосига гирифтор қилиб, ҳалокат сари етакладилар; иккинчи томондан эса қурол ишлаб чиқмадилар ва сарҳадларни ҳимоя қилмадилар. Шу билан бирга, давлатлар одатда бажарадиган вазифаларни бажариш ўрнига мутлақо аксини қилдилар. Яъни Фаластиндаги биродарларига ёрдам бериб, душманга қарши қўллаб-қувватлаш ўрнига, ёки ҳеч бўлмаса душманни заиф ҳолатда ушлаб туриш ўрнига, аксинча душман билан тил бириктириб, ўз халқидан чиққан қаҳрамонларга қарши фитна уюштирдилар. Энди эса улар Ғазодан қуролларни йиғиб олишни талаб қилмоқда. Улар ҳатто ўз душманларидан ҳам ибрат олмадилар. Зеро, душманлари ўз хавфсизлигини таъминлаш учун Суриядаги бўлгинчи гуруҳларни қурол билан таъминлаб, улар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Давлатлар одатда таҳдидларга, айниқса стратегик душман олдида, иттифоқлар тузиш, қуролланишни кучайтириш, хавфни ҳис қилиб сафарбарлик ҳолатига келиш, ҳарбий машқлар ўтказиш ёки тийиб туришга қаратилган чоралар кўриш орқали жавоб берадилар. Аммо бу ҳукмдорлар мутлақо аксини қилмоқдалар: яҳудий вужуди ҳар куни ўз душманлигини очиқ эълон қилиб турса-да, улар уни душман сифатида умуман қабул қилмай қўйишган. Бу хиёнаткорона йўл тутиш ҳамда Уммат ва халқлар хавфсизлигини йўққа чиқаришдир. Аксинча, улар фақат ўз халқларинигина хавф манбаи деб биладилар. Шу боис халқ оғзидан чиққан ҳар бир овозга, ҳар бир чақириққа қарши сафарбарлик ҳолатига келишади, ҳатто у ёрдам сўрови бўлган тақдирда ҳам.

Араб ҳукмдорларининг Фаластин ва унинг аҳлини ёлғиз қолдириши ҳамда хиёнати душманга юборилган очиқ хабар бўлди. Душман эса бу хабарни жуда яхши англади. Унда уларнинг қўрқоқлиги ва журъатсизлигидан бошқа нарса кўрмади. Бу эса унда фақат ҳирс ва тамагирликни қўзғатди – гўё бўри ожиз қўзичоққа ҳирс билан қараганидек. Ҳолбуки, Ислом Умматининг жиҳодий табиати дунёдаги ҳар қандай душман олдида намоён бўлиши мумкин бўлган энг хавфли қуролдир. Бироқ ҳукмдорлар эса барчадан аввал ана шу чақнаган алангани ўчиришга уриндилар.

Эҳтимол, бу ҳолат уларнинг тарихда содир этган энг хавфли ишларидан ёки Ғарб мустамлакачилари улар орқали амалга оширган энг хатарли амалиётлардан бири ҳисобланар. Бу ақидавий заифлаштириш бўлиб, унинг асосий мақсади – жангга лаёқатсиз, ҳар қандай тўқнашувдан қочадиган авлодларни етиштириб чиқаришдир. Шу пайтда Нетаняху эса чегаралардан ошиб ўтадиган диний мақсад ва орзуси ҳақида очиқ баёнот бермоқда. Араб ҳукмдорлари эса, аксинча, Ислом ва Халифалик каби муқобил ғоялар ҳақида ҳар қандай зикрни йўқотишга, унинг аҳлига қарши курашишга ва Ислом фарз этган ҳамда белгилаб берган барча нарсалардан ўзларини четга олишга уринишмоқда. Улар мунтазам равишда масалалардан диний ва ақидавий жиҳатларни четга суриш ҳақида баёнот бериб, миллатчилик ғоясини қаттиқ қўллаб-қувватлашмоқда. Бу эса, ўз навбатида, душманлар лойиҳасига муқобил бўлган ягона лойиҳани, яъни Уммат лойиҳасини парчалайди.

Бугун яҳудийлар Ғарбий соҳилни ютиб юбориб, Ғазо аҳлини мажбурий кўчиришга уринмоқда. Шу билан бирга, улар Сурия ва Ливан ҳудудларини эгаллаб туриб, «Довуд йўлаги» деб аталган нарсани амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Шундай экан, Миср, Саудия ёки Суриядан янги ҳудуд кесиб олинмаслигига қандай кафолат бор? Ёхуд Иордания ютиб юборилмаслигига қандай ишонч бўлиши мумкин? «Ким ўз ватани эшигини ёпса, хавфсиз қолади» деган малъун сиёсат уларни асраб қоладими? Ёки улар Фаластин ва унинг аҳлига хиёнат қилиб, уларни ёлғиз қолдирганидек, бир-бирларига ҳам хиёнат қилиб, ёлғиз қолдиришадими?

Аллоҳ таоло бизга яҳудийлар ҳақида огоҳлантириб, Ўз Китобида уларнинг доимий бузғунчиликка мойил эканини очиқ баён қилган. Қуръонда шундай дейилади:

وَيَسۡعَوۡنَ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَسَادٗاۚ وَٱللَّهُ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُفۡسِدِينَ

«Улар ерда бузғунчилик қилиб юрурлар. Аллоҳ эса бузғунчи кимсаларни севмас» [Моида 64]

Бу уларнинг доимий лойиҳасидир. Шунингдек, Аллоҳ таоло кофирларнинг режасини ҳам очиб берган:

وَلَا يَزَالُونَ يُقَٰتِلُونَكُمۡ حَتَّىٰ يَرُدُّوكُمۡ عَن دِينِكُمۡ إِنِ ٱسۡتَطَٰعُواْۚ

«Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар» [Бақара 217]

Албатта, Ислом Уммати етарли қудрат ва салоҳиятга эгадир. У яҳудий вужудини йўқ қилишга, унинг нопок орзуларини ўзи билан бирга кўмишга ва ҳатто мустамлакачилик ҳамда унинг очкўзлигини ҳам йўқ қилишга қодир. Агар Уммат ўз лойиҳасини улуғ Ислом ва унинг давлатини барпо этишга йўналтирса, бу мақсад албатта амалга ошади. Бироқ барча нарса, аввало, Умматнинг ўз хоин ҳукмдорларидан халос бўлишига боғлиқ. Акс ҳолда, ишга солинмаган қудрат йўқ қудрат билан баробардир. Аллоҳ таоло шундай деган:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ

«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]

Роя газетасининг 2025 йил 3 сентябр, чоршанба кунги 563-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button