Хабар ва изоҳ

Озарбайжон саммити: Марказий Осиёни Россиядан узоқлаштириш ҳаракати

Озарбайжон саммити: Марказий Осиёни Россиядан узоқлаштириш ҳаракати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 7 октябрь куни Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг 12 саммитида иштирок этди. Тадбир якунида ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатларга имзо чекди:

– ТДТнинг Габала декларацияси;

– “ТДТ+” форматини ишга тушириш тўғрисидаги қарор;

– ТУРКСОЙ халқаро ташкилотини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қарор;

Президент ўз нутқида Қирғизистон ташкилотга раислик қилган йилда 124дан ортиқ юқори даражада тадбирлар ўтказилганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек Қирғизистон иқтисодий, тижорий, сармоявий ва молиявий соҳаларда ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасини ҳам тайёрлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йил 3 октабр куни Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Туркий кенгаш ташкил этилган эди. Дастлаб Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон томонидан ташкил этилган ушбу ташкилотга 2019 йилда Ўзбекистон ҳам аъзо бўлди. 2021 йил 12 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган саммитда уюшма Туркий давлатлар ташкилоти номини олди. Венгрия 2018 йилдан буён, Туркманистон эса 2021 йилдан буён ташкилотда кузатувчи сифатида иштирок этиб келади.

Изоҳ:

Туркий Давлатлар Ташкилотининг мақсади миллатчилик туйғуларини қўзғаш орқали Марказий Осиё минтақасидаги мусулмонларни Россия ва Хитой таъсиридан узоқлаштиришдир. Зеро, 175 миллион аҳолига ва 4,5 миллион квадрат километр майдонга ҳамда 2,1 триллион ялпи ички маҳсулотга эга Турк дунёси мустамлакачиларнинг манфаатлари кесишган нуқта ҳисобланади.

Бу ташкилотни мусулмон олами учун қутқарувчи куч деб ҳисоблайдиганлар ҳам йўқ эмас. Бироқ, ҳақиқат бунинг аксини кўрсатмоқда. Узоққа бормай, 7 октябрда Фаластинда содир бўлган воқеаларидан кейинги вазиятга назар ташлайдиган бўлсак, Озарбайжон ва Қозоғистон Туркия орқали босқинчи яҳудий вужудини нефт ва газ билан таъминлаб келмоқда. Ғазога бир қултум сув етказиб бера олмаётган бу ҳукуматлар яҳудий вужудига озиқ-овқат ва кийим-кечак ҳам экспорт қилмоқда. Мана шундан кўриниб турибдики, Туркий Давлатлар Ташкилоти ҳеч қачон мусулмонлар ҳақида қайғурмайди ва уларни ҳимоя қилмайди. Бу ташкилот Хитойда зулм чекаётган уйғурлар масаласида ҳам заиф позицияни эгаллаб: “Бу Хитойнинг ички масаласи, биз бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаймиз”, деди. Бинобарин, Туркий Давлатлар Ташкилоти Американинг қўлидаги қуроли бўлиб, Вашингтон Эрдоған орқали минтақа давлатларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун Туркий Давлатлар Ташкилоти фаолиятига АҚШ стратегиясининг бир қисми сифатида қарашимиз лозим.

 Нурдин Асаналиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button