Трамп Шарм уш-Шайх тинчлик саммитини “буюк ҳодиса” деб атади

Трамп Шарм уш-Шайх тинчлик саммитини “буюк ҳодиса” деб атади
Янгиликлар:
Хамас ҳаракати Ғазо секторидаги урушни тугатиш режасига рози бўлганидан сўнг АҚШ президенти Трамп ўзининг видеомурожаатида шундай деди:
“Яқин Шарқдаги барча томонлар тинчликни хоҳлайди ва буни биз амалга оширамиз. Биз Ғазодаги урушни тугатиш ва асирларни қайтариш бўйича мисли кўрилмаган буюк ва тарихий кунни бошдан кечирмоқдамиз». (Ал-Арабия Нет).
Изоҳ:
Трамп Ғазодаги тинчлик режаси билан мақтаниш учун барча асосларга эга. Чунки Ислом умматининг душманлари бугунги кундагидек муваффақиятга эришишни хаёлига ҳам келтиришмаган эди. Улар бундай қувончга Исломий ўлкаларнинг ҳукмдорлари орқали эришяпти. Трамп уларни 2025 йил 23 сентябрда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси мажлиси пайтида Нью-Йоркка чақириб, уларга ўз режасини уқтирган эди. Бугун ўша ҳукмдорлар бош эккан ва хўрланган ҳолда, унинг режасини қўллаб-қувватлаш ва имзолаш учун “Шарм аш-Шайх тинчлик саммити” деб аталмиш йиғилишда ўтиришибди. Шундай қилиб, улар Фаластин масаласининг қолган қисмини ҳам йўқ қилишди!
Халифалик даврида кофир давлатларнинг раҳбарлари Халифани кўришга, ҳатто ундан бир оғиз илиқ сўз эшитишга зор эди. У даврда халифа уларга юксак мавқедан туриб гапирар, улар эса унинг сўзларига бўйсуниб, буйруқларини бажарар эди.
Бугун эса, Америка, Англия, Франция каби кофир давлатларнинг раҳбарлари ҳамда Исломий ўлкаларнинг ҳукмдорлари Фаластин масаласини бутунлай йўқ қилиш учун қаҳрамонлар диёри бўлмиш Кинонада тўпланишмоқда. Бу ҳукмдорлар АҚШ Президентининг буйруғига бўйсунган ҳолда яҳудий вужудини тан олиб, унга Муборак заминида яшаш ҳуқуқини беришмоқда ва бу Умматнинг ор-номуси эвазига қилинмоқда!
Шарм аш-Шайхда йиғилган ўша етакчилар агар Умматни ўлди, деб ўйлаётган бўлсалар ёки Умматни ўзлари хоҳлаганча бошқаришга муваффақ бўлдик, деб ўйлаётган бўлсалар қаттиқ адашадилар. Уларнинг ўқлари нишонга тегмайди, чунки улар Умматдан эмас, Уммат ҳам улардан эмас. Улар Умматнинг бир парчаси ҳам эмас, Уммат уларни қабул қилмайди. Аксинча, Уммат уларга қарши қўзғалиш учун энг қулай вақтни кутмоқда. Уммат – иншаАллоҳ – уларни ер билан яксон қилиб, Аллоҳ ваъда қилган ва Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам хушхабар берган Халифаликни тиклайди.
Бунинг учун ўзини бағишлаган Ҳизб ут-Таҳрир уюшмаси эрта-ю кеч ҳаракат қилмоқда. Аллоҳнинг изни билан бу улуғ иш тез кунда амалга ошади.
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот булими радиоси




