Хабар ва изоҳ

Американинг Эрон-Хитой келишувига нисбатан позицияси

Американинг Эрон-Хитой келишувига нисбатан позицияси

بسم الله الرحمن الرحيم

Хабар:

Америка қўйган оғир санкциялар Эрон иқтисодиётини кескин чеклаб қўйган ва Вашингтон Теҳроннинг молиявий ресурсларини қуритишга уринаётган бир пайтда The Wall Street Journal нашри сўнгги ҳисоботларида Эрон ва Хитой ўртасидаги махфий молиявий канални фош қилди. Бу канал орқали Теҳрон ўз нефтини Пекинга экспорт қилиши эвазига Хитой давлат компаниялари Эрон ичида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириши айтилмоқда.

Ҳисоботга кўра, ўтган йили ушбу канал орқали айланган даромад миқдори 8 миллиард доллардан ошган. Бу маблағ Эроннинг транспорт, энергетика ва аэропорт соҳаларини жонлантиришга ёрдам берган. Энг муҳими, бу маблағларнинг ҳатто бир доллари ҳам халқаро банк тизими орқали ўтмагани сабабли Америка санкциялари унга бевосита таъсир кўрсатмаган.

Минтақавий ва халқаро масалалар бўйича эксперт Ҳакам Амхаз Sky News Arabia телеканалига берган интервюсида шундай деди: “Хитой ва Эрон ўртасида содир бўлаётган ҳаракатларга Пекин ва Москванинг Америка санкцияларига қарши позициясидан ажратиб баҳо бериш тўғри бўлмайди. Хитой ҳам Россия каби янги халқаро санкцияларни ҳам, Америка томонидан Эрон Ислом Республикасига нисбатан жорий қилинган санкцияларни ҳам тан олмайди». (Sky News Arabiaга).

Изоҳ:

Биз мусулмонлар, воқеликка фикрлашнинг асоси эмас, балки объекти сифатида қарашимиз лозим. Чунки воқеликнинг ўзи билан фикр вужудга келмайди. Воқелик қачонки, соғлом мия, сезги аъзолари ва собиқ маълумотлар билан боғлансагина фикрлаш жараёни вужудга келади.

Бу ерда муҳокама қилинаётган воқелик Америка томонидан Эронга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкциялардир. Эрон аслида, Америка орбитасида айланадиган давлатдир. У Америкага катта хизматлар қилиб берди. Масалан АҚШ Афғонистон ва Ироққа бостириб кирганида унга ёрдам берди ҳамда Американинг Суриядаги малайи Башар Асаднинг қулашига йўл қўймаслик учун қуролли гуруҳларини юборди. Аммо энди Америка Эроннинг хизматларига муҳтож эмасдек кўринади. АҚШ ўз манфаатларига таҳдид солмаслиги учун Эронни чеклай бошлади. Шунинг учун у ўтган июн ойида яҳудий вужудига Эронни бомбардимон қилишга рухсат берди. Бундан ташқари Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужумларни шахсан ўзи амалга оширди.

Эрон ва Хитой ўртасидаги яширин канал орқали Эрон нефтини Хтойга экспорт қилиш масаласига келсак, бу Американинг эътиборидан четда қолиши мумкин эмас. Чунки АҚШ ҳарбий флотлари денгизларда патруллик қилади ва унинг базалари бутун минтақага ёйилган. Лекин у бундан атайлаб кўз юммоқда. Мақсад Эрон режимини қармоққа илинтириб ўзига бўйсундиришдир.

Мусулмонларнинг Хитой ва Россияга таянишига келсак, бу ўзини ўтга ташлаш билан баробардир. Чунки буларнинг иккаласи ҳам мусулмонларга қарши курашаётган давлатлардир. Хитой ҳозирда Шарқий Туркистонни ишғол қилиб, у ердаги мусулмонларни хўрламоқда. Аёлларга рўмол ўрашни тақиқлаб, ўларни зўрламоқда, эркакларни қамоққа ташлаб, болаларни “қайта тарбиялаш” баҳонасида миясини ювмоқда. Мусулмонларни спиртли ичимликлар ичишга ва чўчқа гўшти ейишга мажбур қилиб келмоқда. Бундай давлатдан яхшилик кутиш мумкинми?! Россия ҳам Афғонистон, Чеченистон ва Сурияда миллионлаб мусулмонларни ўлдирган жиноятчи давлатдир.

Бунинг Шаръий ечими кофир Ғарбга бўлган қарамликдан қутулиш, ундан бутунлай воз кечиш, шунингдек Аллоҳнинг Шариатини ҳукмрон қилиш ва фақат мусулмонларнинг ўз кучига таянишдир. Бунга Уммат ичида ихлос билан ҳаракат олиб бораётган мусулмонлар билан бирга ҳаракат қилиш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш орқалигина эришиш мумкин. Бу хоин режимлар эса ҳеч қачон буни амалга ошира олмайди.

Бу қарор Умматнинг ўз қўлида. Чунки Уммат, Аллоҳ Таоло:

كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ

“(Эй Муҳаммад уммати, сизлар инсонлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшисисиз”. (3:110) деб айтганидек, умматларнинг энг яхшисидир.

Қандай қилиб биз энг яхшисини энг ёмонига алмаштиришимиз мумкин?! Қандай қилиб Аллоҳ Таоло бизга ато этган муқаддас неъматларни куфрга алмаштириб, шу тариқа ўзимизни ҳалокат ва азобга ташлаймиз?!

Ўз халқини алдамай, ҳақ йўлни кўрсатадиган уюшма – Ҳизб ут-Таҳрир сиз мусулмонларга шундай мурожаат қилади:

Келинг, чинакам “оёққа туриш”ни бирга амалга оширайлик! Исломий ҳаётни қайтариш учун буюк давлат – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати сояси остида бирлашайлик!

Бу давлат Исломни ҳаётнинг барча жабҳаларига тўлиқ татбиқ этади ва уни ҳидоят ва нур сифатида бутун инсониятга олиб чиқади.

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлими радиоси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button