Европа жамияти ўз ҳукмдорларидан очиқчасига ажралиб қолди

Европа жамияти ўз ҳукмдорларидан очиқчасига ажралиб қолди
Хабар:
Жорий йилнинг 12 октабр, якшанба куни Санода нашр этилган “Ас-Савра” (Инқилоб) газетаси “Европада (Исроил)ни жавобгарликка тортиш ва қуроллантиришни тўхтатишни талаб қилувчи йирик намойишлар” сарлавҳали хабарни чоп этди. Хабарда шундай дейилади: “Кеча бир қанча Европа давлатларида минглаб одамлар фаластинликларни қирғин қилган (Исроил)ни жавобгарликка тортиш, унга қурол етказиб беришни тўхтатиш, зудлик билан гуманитар ёрдам йўлини очиш ва Ғазони қайта тиклашни талаб қилиб, кўчаларга чиқди. Лондон, Берлин, Милан, Осло ва Вена шаҳарларида намойишлар уюштирилди. Бу намойишлар шартнома кучга кирганидан кейин бўлиб ўтди”.
Изоҳ:
Бугун халқи яҳудий режимининг жиноятларини ва Ғазодаги қирғинни тўхтатиш талабида кўчаларга чиқаётган Европа давлатларининг сиёсий раҳбарлари бир пайтлар Ислом Умматини парчалаш ва йўқ қилишни режалаштирган эди. Ислом дини Европа динидан фарқ қилгани учун улар Ислом оламининг қалбида яҳудий вужудини ўрнатиб қўйиш орқали уни бўлиб ташлашни кўзлашган эди.
Бу фитна 1907 йилда Лондонда бўлиб ўтган Кемпбелл-Баннерман конференциясида бошланди. Сўнгра 1917 йилги Балфур декларацияси билан яҳудийларнинг Фаластинга жойлашишига йўл очилди ва охири БМТнинг Фаластинни яҳудийлар ва Фаластин халқи ўртасида тақсимлаш ҳақидаги қарори билан якунланди.
Ўша пайтда Европа ҳукуматлари ўз халқларини Ислом Умматига қарши “хочни ҳимоя қилиш” шиори билан йўлдан оздирди, оддий халқ эса, уларга кўр-кўрона эргашиб кетди. Бироқ улар ўз халқларини бутунлай йўлдан оздириш учун хочдан ҳам воз кечиб, динни ҳаётдан ажратувчи капиталистик мабдани қабул қилди. Натижада бугунга келиб, Европа жамияти ўша мабданинг мевасини татимоқда, яъни дунёвий қайғу, маънавий бўшлиқ ва бахтсиз ҳаётни бошларидан кечирмоқда.
Европа халқи сўнгги икки йил ичида яҳудий вужудининг Ғазодаги жиноятларига, яъни қариялар, аёллар ва болаларнинг қирғин қилиниши, одамларнинг кўчириб юборилиши, уйлар, мактаблар, шифохоналар ва давлат муассасаларининг аҳолиси билан бирга вайрон қилиниши, ёшу қари демай ҳаммани атайлаб очликдан ўлдирилишига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлди. Улар ўз ҳукуматларининг қўли остидаги оммавий ахборот воситаларининг ёлғонларидан қутулишга муваффақ бўлишди. Юқорида зикр қилинган қирғин манзаралари одамларнинг қалбини ларзага солди.
Буни тўлиқ тасаввур қилиш учун европа халқларининг эътиборини қуйидаги нарсага қаратмоқчимиз: улар Европадаги яҳудийларнинг тарихини яҳудийлардан эмас, ишончли европалик тарихчиларнинг асарларидан диққат билан ўрганиб чиқишлари керак. Яҳудийлар Европа қитъасига қандай келишган? Нега улар бир неча марта чиқариб юборилган ва нима учун ҳайдалган? Буларнинг барчасини яхши англамоқлари керак.
Европа халқлари Яқин Шарққа қўшни ҳисобланади. Шунинг учун ўз манфаатларини ва Яқин Шарқ халқлари билан бўлган муносабатларини ўзлари белгилашлари керак, уларни алдаб келаётган раҳбарлари эмас. Айниқса, статистик маълумотларга кўра, яқин йилларда Европа аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил этишини ҳисобга олиш зарур.




