Яҳудий босқинчилари тинчлик шартномасини бузмоқда

Яҳудий босқинчилари тинчлик шартномасини бузмоқда
Босқинчи Исроил оташкесим битимини такаббурлик билан бузиб, Ғазони яна бомбардимон қилди. Босқинчилар ўзларининг бу хиёнатига баҳона сифатида Хамасни ҳужум қилганликда айбламоқда. Бироқ, ҲАМАС вакиллари уларнинг баёнотларини рад этиб, “тинчлик келишувини бузиш учун ёлғон баҳона” деб атади.
20 октабр кунлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода 47 нафар мусулмон шаҳид бўлди. Исроил чекловлари туфайли инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш ҳам қийинлигича қолмоқда. Жаҳон озиқ-овқат дастурининг таъкидлашича, Ғазога етказилаётган инсонпарварлик ёрдам етарли эмас. Ҳозирда фақат ярим миллион инсонга ёрдам етиб бормоқда. Ғазога ёрдам етказилаётган бўлса-да, бу ёрдамлар кенг тарқалган эҳтиёжларни қондириш учун кифоя қилмайди. Исроил томонидан бир нечта ўтиш нуқталари ёпиб ташлангани туфайли ёрдам етиб бориши қийинлашган. Оташкесим шартномасидан буён Ғазога кириб борган юк машиналарининг ўртача сони атиги 89тани ташкил этди, ваҳолангки, инқирозни ҳал қилиш учун анклавга кунига камида 600 юк машинаси кириб бориши керак.
Ғазо атрофидаги мусулмон давлатчалар эса, Ҳамасга қуролларини ташлаш учун босим ўтказмоқда. Буни Трампнинг баёноти яққол кўрсатиб турибди. У шундай деди: “Яқин Шарқ ва унинг атрофидаги кўплаб иттифоқчиларимиз менинг илтимосимга кўра Ғазога катта кучлар билан кириб, “Ҳамасни жиловлашга” тайёр эканликларини аниқ қатъият ва катта иштиёқ билан билдиришди”.
Ғазо Исломий ўлкалардаги рувайбиза раҳбарларнинг асл башарасини фош этишда давом этмоқда.




