Покистон раҳбарлари яҳудий вужудини тан олишга интилмоқда

Покистон раҳбарлари яҳудий вужудини тан олишга интилмоқда
Хабар:
2025 йил 18 октябрда Покистон армиясининг бош қўмондони Асим Мунир Покистон 1967 йилгача бўлган чегаралар асосида Қуддусни мустақил Фаластин давлатининг пойтахти сифатида кўрадиган “икки давлат ечими”ни қатъий қўллаб-қувватлашини таъкидлади (Tribune).
Изоҳ:
Покистон бош вазири Трампнинг Ғазо бўйича режасини маъқуллаганида, Покистон халқи унинг бу позициясини қаттиқ қоралаб чиқди. Шундан сўнг, 2025 йил 3 октабр куни Покистон ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар шундай деди: “Президент Трамп эълон қилган йигирма банднинг бизга алоқаси йўқлигини тушунтирдим. Бизнинг лойиҳамизга ўзгартириш киритилган. Бу ҳақида қўлимда ёзма далилим бор. Бу якуний натижадир, сиёсатга ўрин йўқ”.
Бу билан Мунир/Шариф режими Фаластиннинг катта қисмини яҳудий вужудига топшириш бўйича Трампнинг сўнгги режасини қабул қилган бўлди.
Мунир/Шариф режими “икки давлат ечимини” қўллаб-қувватлайди. Бу ечимга кўра, Фаластиннинг катта қисми яҳудийларга берилади. Бу эса Исломда қатъийян рад этилган. Бундан ташқари, бу режим Ғазодаги қаршилик ҳаракатини йўқ қилиш ва халқаро тинчликпарвар кучлардан – унинг ичида Покистон қўшинлари ҳам бор – фойдаланиш орқали яҳудий давлатининг хавфсизлигини таъминлашни ўз ичига олган Трампнинг режасини қўллаб-қувватлайди.
Саудия Арабистони “Иброҳим келишувлари”га мувофиқ яҳудий вужудини тан олиши биланоқ Мунир/Шариф режими ҳам уни тан олишга тайёр турганлигини Покистонлик мусулмонлар яхши билади. 2025 йил 17 октабр куни АҚШ президенти Доналд Трамп шундай деди: “Мен Саудия Арабистонининг қўшилишини истайман. Шунингдек бошқа давлатлар ҳам қўшилишини хоҳлайман. Менимча, Саудия Арабистони қўшилса, ҳаммаси қўшилади”.
Эй Покистондаги мусулмон биродарлар! Уламоларимиз ўтмишда бизга бундай деб таълим беришган: Ислом юртига ҳужум бўлганида, уни ҳимоя қилиш иймондан кейинги энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Ибн Обидин “Ҳошия”да (3/238) айтади: “Агар душман Ислом чегараси ичидаги бирор жойга ҳужум қилса, уни ҳимоя қилиш у ерга яқин бўлганлар учун фарзи айн бўлади. Узоқда бўлганлар учун эса, агар эҳтиёж бўлмаса, фарз кифоя блади. Аммо яқиндагилар душманга қарши тура олмасалар ёки дангасалик қилиб жиҳодга чиқмасалар, у ҳолда бу улардан кейингилар учун худди намоз ва рўза каби фарзи айн бўлади. Шу тарзда… бу вазифа бора-бора Ислом оламининг шарқидан ғарбигача бўлган барча мусулмонларнинг зиммасидаги фарзи айнга айланади”.
Шундай экан, яҳудий вужудини тан олишдан бош тортишимиз ҳамда мусулмонлар қўшинини тўплаш ва муборак Фаластин заминини – Масжидул-Ақсони озод қилиш талабида қаттиқ туришимиз лозим.
Эй Покистон армиясидаги ҳарбийлар!
Давлат мулозимларининг яҳудий вужудини қонуний деб тан олиб, унинг мавжудлиги ва хавфсизлигини табиий ҳодиса сифатида кўрсатувчи ахмоқона сўзлари Умматнинг сўзи эмас. Уммат бу сўзларни ҳеч қачон тасдиқламайди. Бу мустамлакачиларга ёпишиб олиб, уларнинг лойиҳаларини олға сураётган режимларнинг сўзларидир. Улар яҳудий вужудини ва обрўйини ҳимоя қилишга қасамёд қилган. Аммо сиз унинг бир қисми бўлган Уммат эса, бу вужудни босқинчи душман сифатида кўриб, очиқчасига рад этади. У билан яшаш ва у билан шартнома тузиш жоиз эмас, унга қарши уруш олиб бориш ва уни илдизи билан қўпориб ташлаш вожибдир.
Шундай экан, ўз динингизни, Умматингизни, муқаддасотларингизни ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилиш ва хоин ҳукуматга итоат қилишдан бош тортиб, Умматнинг ҳақиқий душманига қарши қурол кўтариш сизнинг шаръий бурчингиздир. Ана шунда сиз ҳам ота-боболарингиз каби ғалаба тарихини ёзасиз.
Аллоҳ Таоло айтади:
﴿وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا﴾
“(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар (ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!” (4:75).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими радиоси




