Хабар ва изоҳ

Бин Салмон АҚШ билан ҳарбий келишувни муҳокама қилиш учун Оқ Уйга ташриф буюради

Бин Салмон АҚШ билан ҳарбий келишувни муҳокама қилиш учун Оқ Уйга ташриф буюради

بسم الله الرحمن الرحيم

Хабар:

CBS телеканалининг хабарига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон 18 ноябрь куни Оқ Уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашади. Ташриф Ар-Риёд ва Вашингтон ўртасида қўшма мудофаа шартномасини тузиш ҳаракатларининг бир қисми сифатида ўтади. Хабарга кўра, Трампнинг иккинчи президентдик муддатида уюштирилаётган шаҳзоданинг биринчи ташрифида томонлар май ойида эришилган келишувларни, шунингдек, икки мамлакат ўртасида ҳарбий ва разведка маълумотлари алмашинувини муҳокама қиладилар.

Изоҳ:

Исломий ўлкаларнинг ҳукмдорлари бу Умматга берган ваъдалари ёки мажбуриятларини ҳисобга олишмайди. Яҳудий вужуди Фаластиндан тортиб, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар, Яман ва Ливангача бўлган Ислом ерларига шафқатсизларча ҳужум қилмоқда…

Бундай келишувлар бизнинг қўшинларимизни буюк давлатлар ўз назорати остига олиб, уларни бошқариш учун ишлатадиган мустамлакачилик усулидир. АҚШ ҳозирда Саудия Арабистони ва яҳудий вужуди ўртасидаги муносабатларни расман нормаллаштиришга интилмоқда. Унинг асл мақсади Исломий ўлкаларга ўз ҳукмини ўтказиб, бойликларини талон-тарож қилишдир. Бу Трампнинг Саудия Арабистонига уюштирган аввалги ташрифи чоғида “инвестиция” баҳонасида ундирган улкан маблағларни эслатади.

Шаръий ҳукмга кўра бу асло жоиз эмас. Пайғамбаримиз ﷺ шундай деганлар:

«لَا تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ»

“Мушриклар олови ёруғидан фойдаланманглар”.

Шунинг учун мусулмонларга бундай шартномалар тузиш ҳаромдир. Биз Саудия халқига шундай мурожаат қилмоқчимиз: бу ҳукмдорлар армияларингизни Американинг қўлига топшириб қўйишига йўл қўйманг! АҚШ ўзингизни хўрлаб, бойлигингизни талон-тарож қилмоқда. Сизнинг ерингиз ваҳий нозил бўлган ва Пайғамбаримиз ﷺ чиққан муқаддас жой эканлигини унутманг! Бу ердан Ислом қўшинлари Рим ва Форс давлатларига қарши жиҳодга чиқдилар. Сизнинг ерингиз бутун дунё кўз тиккан, муқаддас Макка жойлашган ердир!

Эй Саудия армиясидаги зобитлар ва аскарлар! Эҳтиёт бўлинг, Америка мустамлакачилигининг қучоғига тушиб қолманг. Золимларнинг қилмишига жим қараб туриш ҳаромдир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ

“Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас”. (11:113).

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button