Янгиликлар
Рўмол ўраган қизлар мактабга киритилмаяпти

Рўмол ўраган қизлар мактабга киритилмаяпти
Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги 16 сонли ўрта мактабда рўмол ўраган қизлар турли чекловлар ва камситишларга дуч келмоқда. Ота-оналарнинг таъкидлашича, мактаб директори ҳижоб кийган ўқувчи қизларнинг мактаб биносига киришини тақиқлаб қўйган. Ушбу масалага ота-оналар ҳар қанча аралашмасин, барибир қизлар мактабга киритилмаган. Вилоят ҳокими иш сафари билан келаётгани маълум бўлгандан кейингина, ҳижобли қизларга вақтинча мактабга киришга рухсат берилган. Ота-оналарнинг сўзларига кўра, ҳижобли қизлар деярли ҳар куни турли хил камситишларга дучор бўлишади ва кўпинча дарслардан чиқариб юборилади.




