Хабар ва изоҳ

Халоскор Халифаси бўлмаган тутқун аёллар

Халоскор Халифаси бўлмаган тутқун аёллар

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Хабар:

Босқинчи яҳудий вужуди 49 нафар фаластинлик аёлни, жумладан, ғазолик икки қиз ва бир аёлни асирликда ушлаб турибди. Бу ҳақида Фаластин асирлари уюшмаси маълум қилди. Улар босқинчи вужуднинг қамоқхоналари ва тергов марказларида тизимли ва уюшган зулмга дуч келмоқдалар. Уюшманинг “Фаластин аёлларининг миллий куни” муносабати билан берган баёнотида таъкидлашича, ушбу жиноятларнинг кўлами 2023 йил 7 октябрда бошланган қирғиндан бери мисли кўрилмаган даражага етган. Бу уруш Фаластин халқи тарихидаги энг қонли босқич бўлиб, унинг қонли излари бугунги кунда ҳам тутқун аёлларнинг аҳволига чуқур таъсир қилмоқда.

Изоҳ:

2023 йил 7 октабрдан буён Ғарбий Соҳил, Қуддус ва 1948 йилда босиб олинган ҳудудларда 595дан ортиқ аёлларни қамоққа олиш ҳолатлари қайд этилган. Ғазода ҳибсга олинган аёлларнинг аниқ сони маълум эмас. Уруш пайтида аёлларни асирга олиш сиёсати хавотирли даражага кучайди. Босқинчилар тутқун аёлларнинг оилаларига босим ўтказиш ва ихтиёрий равишда таслим бўлишга мажбур қилиш учун ушбу усулдан фойдаланмоқда. Қамоқда қолаётган ва шаҳид бўлган эркакларнинг аёллари, етим болалари бор оналар ва етмиш ёшдан ошган кекса аёллар ҳам бу зулмга дучор бўлмоқда. Аёлларни қамоққа олиш билан бир қаторда оилавий уйларни вайрон қилиш, мулкларини тортиб олиш, болаларни қўрқитиш ва тутқун аёлларни эрлари ёки ўғилларини ўлдириш билан шантаж қилиш каби шафқатсиз жиноятлар ҳам слдир этилмоқда.

Ғазо қирғини бошланганидан кейин тутқун аёлларнинг аҳволи тубдан ўзгарди, қийноқ ва шафқатсизлик мисли кўрилмаган даражада кучайди. Аёлларнинг кўрсатмаларига кўра, улар яшашга яроқсиз, ифлос ва бадбўй камераларда сақланмоқда. Қайта-қайта бостириб кириш, ечинтириб тинтув ўтказиш, кишанлаб қўйиш, калтаклаш, жинсий тазйиқ ўтказиш ва зўрлаш билан таҳдид қилиш, қамоқхона ҳудудига хўрловчи шароитларда олиб чиқиш ва ҳақоратлаш каби зўравонликлар одатий ҳолга айланган. Уларга айниган овқат ва эски, ишлатиб бўлмайдиган чойшаблар берилади. Аёлларнинг энг оддий эҳтиёжлари – гигиена воситалари ва кийим-кечаклар – жазо воситаларига айлантирилган. Бундан ташқари, улар ёзда совутиш, қишда иситиш тизимидан маҳрум қилинган. Уларга оила аъзолари ва адвокатлар билан учрашишлари мумкин эмас. Баъзи тутқун аёллар тўлиқ изоляцияда сақланмоқда. Булар ҳақида озод қилинган ва ҳозирда тутқунликда қолаётган аёлларнинг кўрсатмаларида батафсил баён қилинган.

Бу аёлларнинг ҳибсга олинишининг асосий сабаби сўз эркинлиги ёки босқинчиларнинг “ижтимоий тармоқлар орқали қўзғолонга чақирди”, деган туҳматидир. Тутқун аёлларнинг аксарияти ҳозирда ушбу айблов билан ҳибсда қолмоқда, улардан 12 нафарига маъмурий жазо қўлланган. Бошқалари эса “махфий иш” баҳонасида ҳибсда сақланмоқда.

Яҳудий вужуди аёллар, болалар ва эркакларга нисбатан ҳар қандай ғайриинсоний зўравонлик ва қийноқларни қўллашдан тоймайдиган золим босқинчидир. Буларнинг барчасини кўриб турган сиёсий раҳбарлар эса, ёмон муомала кўрмаётган бир нечта яҳудий маҳбуслар билан дунёни чалғитмоқда. Шундай ишлар содир бўлаётган бир пайтда, хоин ҳукуматлар тутқун аёлларни озод қилиш ўрнига, аёллар ва жамиятни бузиш режалари билан машғул бўлмоқда, ўзи ва қариндошларининг коррупциясини яшириб, ҳақиқатни гапирадиган солиҳ инсонларни таъқиб қилмоқда, уларнинг овозларини ўчириш учун қамоққа ташламоқда. Бу режимлар юритаётган сиёсат яҳудийларникидан фарқ қилмайди. Уларнинг мақсади битта: Фаластин масаласини тугатишдир.

Аммо Аллоҳ Таоло Ўзининг муқаддас Китобида шундай дейди:

وَإِذْ يَمْكُرُ بِكَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِيُثْبِتُوكَ أَوْ يَقْتُلُوكَ أَوْ يُخْرِجُوكَ وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ

(Эй Муҳаммад), кофирлар сизни ҳибс қилиш ё ўлдириш, ёки (Маккадан) чиқариб юбориш учун сизга макр қилган пайтларини эсланг! Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир”. (Анфол: 30)

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button