Янгиликлар
“Хавфсиз шаҳар”дан ундирилган жарималар 1 миллиарддан ошди

“Хавфсиз шаҳар”дан ундирилган жарималар 1 миллиарддан ошди
Қирғизистон Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг январи ойидан сентябр ойигача “Хавфсиз шаҳар” тизими доирасида ундирилган жарималардан давлат бюджетига 1 миллиард сомдан ортиқ маблағ ундирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу ойларига нисбатан 443,6 миллион сомга кўпдир.
Маълумки, ҳозирги ҳукумат давлат бюджетини халқнинг чўнтагидаги пуллар ҳисобидан тўлдириш учун жиддий ҳаракатларни амалга оширмоқда. Аниқроғи, тўловлар ва солиқлар миқдорини ошириш орқали оддий халқни эзадиган, капиталистлар учун эса, кенг шароитлар яратиб берадиган тизим давом этмоқда.




