Янгиликлар

Электр ҳам йўқ, кўмир ҳам йўқ …

Электр ҳам йўқ, кўмир ҳам йўқ …

Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраев “Қирғизкўмир” акционерлик жамиятининг Балиқчи районидаги филиалига бориб, кўмир захираларининг кўлами ва базаларга кўмир етказиб берилиши борасида текширув ўтказди. Таалайбек Ибраев кўмирни ҳамёнбоп нархларда узлуксиз етказиб бериш бўйича масъулларга топшириқ берди. Шунингдек, у кўмир танқислигини олдини олиш учун туну-кун ишлаш ҳақида ҳам буйруқ берди. Айни пайтда жисмоний шахсларнинг кўмир конларидан кўмир олишига вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Бироқ шундай бўлишига қарамай, кўмир таъминотининг муаммоси одатдагидек муҳимлигича қолмоқда. Айни пайтда электр қуввати лимитининг 3 кВтга туширилиши натижасида инсонларда кўмир муаммоси кучайди. Чунки, биринчи қор ёғиши билан одамлар кўмирга эҳтиёж сезиб, уни жуда қиммат нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Мамлакатнинг шимолий ҳудудининг 90 фоизи Қара-Кече кўмир конидан фойдаланади. Бироқ, кўмирни сотиб олиш жуда қимматга тушмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button