Янгиликлар
Қашшоқликнинг даражаси

Қашшоқликнинг даражаси
Қирғизистондаги қашшоқлик даражаси ҳақида берилган маълумотлар шунчаки ҳисобот холос. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди. Унинг фикрича, бу ҳисобот ҳақиқий ҳолатни акс эттирмайди.
“2025 йилда қашшоқлик даражаси 25%ни ташкил этди. Аммо бу шунчаки ҳисобот холос. Масалан, Жаҳон банкининг 500та оилани ўз ичига олган “Қирғизистон Республикасини тинглаш” номли тадқиқотга эътибор қаратмоқчиман. Агар тўрт йил олдин молиявий ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қийинчиликларга дуч келган кўплаб оилалар бўлган бўлса, ҳозир бу кўрсаткичлар камайди. Бугунги кунда ўзларини камбағал деб ҳисоблайдиган оилаларнинг улуши тахминан 10-12%ни ташкил этади”, деди Эдил Байсалов.




