Қирғизистонда ҳар уч оиладан бири ажрашмоқда

Қирғизистонда ҳар уч оиладан бири ажрашмоқда
Қирғизистонда никоҳ қайдидан ўтган ҳар уч оиладан бири ажрашмоқда. Бу ҳақда президент Садир Жапаров Халқ қурултойида маълум қилди.
Маълумотга кўра, 2024 йилда 45 мингдан ортиқ оила никоҳ қайдидан ўтган бўлиб, шундан 13 мингдан ортиқ оила ажрашган. Бу 2023 йилга нисбатан 6 фоизга кўпдир.
Шунингдек, Жапаров зўравонлик масаласига тўхталиб, аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш масаласи “қизил чизиқ”қа етиб бораётганини қўшимча қилди.
23 декабр куни Бишкекда 47 ёшли Жибек Урустемованинг ўлимидан сўнг, жамиятда аёлларни ҳимоя қилиш ва зўравонликка қарши кураш масаласи яна қизғин муҳокама қилина бошланди.
Изоҳ:
Бугунги кунда оилаларнинг ажралиши жамиятда жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Маст қилувчи ичимликлар ичиш, гиёҳванд моддалар суиистеъмол қилиш, зўравонлик ва зинокорлик каби бир қатор омиллар оилаларнинг ажралишига сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Маст қилувчи ичимликлар ва гиёҳванд моддаларнинг таъсири бир-бирига ўхшаш бўлиб, уларни истеъмол қилувчи одамнинг ақлига таъсир қилади. Булар оилаларни бузадиган асосий омилларга айланиб қолганлига шубҳа йўқ. Буни атрофимиздаги ажралаётган оилалардан ҳам пайқаш мумкин. Хусусан, аксарият жиноятлар маст қилувчи ичимликлар таъсирида содир этилади. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Бишкек каби йирик шаҳарлардаги жиноятларнинг ярмидан кўпи маст ҳолдаги одамлар томонидан содир этилади. Ички ишлар вазирлиги оилавий зўравонликнинг 70 фоизи алкогол туфайли содир бўлишини маълум қилди. Бугунги кунда бутун дунё манфаатга асосланган капиталистик тузум остида яшамоқда. Шунинг учун, жамиятдаги инсонларнинг ақлига таъсир қилишига ва оилаларнинг бузилиб кетишига жиддий ҳисса қўшаётганига қарамай, давлатга катта фойда келтирганлиги учун маст қилувчи ичимликлар заводларининг фолиятига кенг рухсат берилган. Ўз навбатида, энг даҳшатли жиноятларнинг аксарияти гиёҳвандлик туфайли содир этилади. Гиёҳванд моддалар қонунан тақиқланган бўлса-да, расмийларнинг ўзлари уларни ҳимоя қилиб, махсус схемалар асосида олиб ўтилишига йўл очиб беради. Буни дунёдаги 800 миллиард долларлик гиёҳванд моддалар савдоси тасдиқлаб турибди. Бошқача айтганда, халқаро савдонинг 8 фоизи гиёҳванд моддалар савдосига тўғри келади.
Бунинг муқобилида, Ислом ақлга таъсир қилувчи маст қилувчи ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни, оз ёки кўплигидан қатъи назар, бутунлай тақиқлайди. Аллоҳ Таоло айтади: “Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир!”. Бу ҳукмга бўйсунмаганлар Охиратда оғир азобга дучор бўлмаслиги учун уларга шаръий жазо белгиланган. Масалан, ароқ ичган одамга дарра уриш вожибдир. Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким ароқ ичса, унга дарра уринглар”, дедилар. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар ва уларни ташийдиган ҳамда сотадиганлар ҳам маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилганлар каби дарралаш билан жазоланади. Шунинг учун жамиятда Ислом сақофатининг ёйилиши ва Ислом қонунларининг татбиқ этлиши оиланинг бузилишига сабаб бўлаётган ақлга таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилинишига бутунлай чек қўяди.
Оилавий зўравонликка келсак, Қирғизистонда ҳар йили расман 5000дан ортиқ оилавий зўравонлик ҳолатлари қайд этилади. Зўравонлик қурбонлари асосан заифа аёллар ва ёш болалар бўлади. БМТ дунёда аёлларнинг 35 фоизи зўравонликка дучор бўлганини эълон қилди. Бунинг муқобилида, Исломий жамиятда зўравонлик ҳолати кам учрайдиган ҳолатлардан бири ҳисобланади. Хусусан бизга ор-номус ва келажак авлод сифатида берилган аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилиш қабул қилиб бўлмайдиган жиноят сифатида қабул қилинади. Аллоҳ Таоло айтади:
وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ
“Улар билан тинч-тотув яшанглар”. (Нисо: 19)
Расулуллоҳ (ﷺ) мусулмонларни аёлларига зўравонлик қилишдан ман қилиб, шундай деганлар:
لَا يَجْلِدُ أحدُكم امْرَأَتَهُ جَلْدَ الْعَبْدِ ثُمَّ يُجَامِعُهَا في آخِرِ الْيَوْمِ
Сизлардан ҳеч бирингиз кун охирида у билан жинсий яқинлик қиладиган ўз хотинини қулни ургандек урмасин. (Бухорий ривояти)
Зинога келсак, бугунги кунда оилали кишиларнинг номаҳрамлар билан никоҳсиз жинсий алоқа қилиб юришлари кенг тарқалди. Натижада, оилаларда ҳузур-ҳаловат йўқолди ва эр ўз хотинидан, аёли ҳам эридан шубҳаланиб яшайдиган бўлиб қолди. Капиталистик қонунда эркак ва аёлнинг ўзаро розилик билан жинсий алоқа қилиши жиноят ҳисобламаганлиги сабабли, бузуқиликлар янада кенг тарқалмоқда. Натижада, оилаларнинг ажралиши енгил саналадиган одатий ишга айланиб қолди.
Бунинг муқобилида, Ислом оилани барпо этишда маълум чегараларни белгилаб қўйган. Зино учун қаттиқ жазоларни қўллашдан ташқари, ёлғондан туҳмат қилганлар ҳам жазосиз қолмайди. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنٰٓى اِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةًۜ وَسَٓاءَ سَب۪يلاً
“Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир – энг ёмон йўлдир”. (Ал-Исро: 32).
Маст қилувчи ичимликлар, гиёҳванд моддалар, зўравонлик ва зино – булар оилаларнинг бузилишига таъсир қилувчи омиллар ҳисобланса-да, бироқ, бугунги ажралишларнинг асосий сабаби капитализм дунёқараши билан боғлиқдир. Капитализм аёлларга «фойдаланиладиган мато» сифатида қарайди. Шунинг учун, аёлларнинг оиладаги табиий ролини ўзгартириш мақсадида гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари баҳонасида улар кўчаларга олиб чиқилди. Чунки капитализм манфаатни ўзи учун асосий ўлчов қилиб олган. Натижада миллионлаб аёллар оилалари ва фарзандларини ташлаб, ишлашга мажбур бўлмоқдалар. Ҳатто гендер тенглиги ғоясининг таъсири шу даражага етдики, саноатлашган мамлакатларда аксарият аёллар турмуш қуриш ўрнига, ёлғиз яшашликни афзал кўрадиган бўлиб қолди. Натижада, бу мамлакатларда одамлар сони тез суратда камайиб бормоқда. Масалан, Япония фуқароларининг сони ҳар йили 800 минг кишига камайиб бормоқда. Хитойда оила қурмаган ишчилар сони 200 миллиондан ошди. Америкада ёлғиз яшашни танлаганлар 40 йил ичида икки баравар кўпайди. Буларнинг барчаси оила аъзоларига табиий таъсир кўрсатади.
Бунинг муқобилида, Ислом аёлларга уй бекаси ва ҳимоя қилиниши керак бўлган ор-номус сифатида қарайди. Ушбу дунёқарашдан келиб чиқиб, эркак ўз аёли ва маҳрамларини ҳимоя қилади. Бундан ташқари, шариат оиладаги эркак ва аёлларнинг табиатига кўра ҳуқуқ ва бурчларини белгилаб берган. Аёл оилада фарзанд туғиш, уни эмизиш ва катта қилиш каби табиий мажбуриятларини бажаради. Ушбу мажбуриятларни бажариш учун вақти ва кучини сарфлайди. Шу соҳада нозил бўлган ҳукмларни ўрганиб, қўлидан келганича уларга амал қилади. Ушбу ҳукмларга амал қилиш билан боғлиқ синовларга дуч келганда сабр қилади. Эркак эса табиатан кучли ва ишлашга қодир бўлганлиги учун унга оила аъзоларининг кундалик эҳтиёжларини қондириш вазифаси юклатилган. Шунингдек қўли бўш бўлганда, уй ишларида хотинига ёрдам бериши мандубдир. Демак айтиш мумкинки, гендер тенглиги баҳонасида эркакларнинг масъулиятини аёлларга юклаб қўйиш бугунги кунда бўлаётгани каби, фақат ҳузур-ҳаловатнинг йўқолиши ва муаммоларнинг кўпайишига олиб келади.
Хулоса қилиб айтганда, Ислом жамият фаровонлиги учун оилани мустаҳкамлашга доимо алоҳида эътибор қаратади. Ажралишга рухсат этилган бўлса-да аммо барча жоиз ишларнинг энг ёмони ҳисобланади. Шунинг учун, Аллоҳнинг Расули ўз қизи Фотима ва куёви Али ибн Абу Толиб ўртасида келишмовчилик юзага келганда, уларни ажратишга эмас, яраштиришга шошилди.
Демак, бугунги кунда қирғиз жамияти дуч келаётган оилавий муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўли – Ислом ва унинг ижтимоий ҳукмларини ҳаётга қайтаришдир!
Нурдин Асаналиев




