Эронда норозилик намойишлари кучаймоқда

Эронда норозилик намойишлари кучаймоқда
Эронда мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг кескин ёмонлашиши сабабли бир неча кундан бери оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Намойишлар Теҳрон, Исфахон ва Широз каби бир қатор йирик шаҳарларни қамраб олди.
Норозилик намойишлари Эрон риалининг қадрсизланиши, озиқ-овқат ва асосий товарлар нархларининг кўтарилиши ва инфляциянинг кучайиши сабабли юзага келганлиги айтилмоқда. Намойишчилар асосан ижтимоий-иқтисодий талабларни қўйишмоқда, аммо кўплаб шаҳарларда сиёсий шиорлар ҳам янграётгани кузатилмоқда.
Хорижий оммавий ахборот воситалари баьзи ҳудудларда намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар юз бергани ҳақида хабар беришди. Ўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабарлар чиқмоқда, ўнлаб одамлар ҳибсга олинган. Ҳукумат полиция ва хавфсизлик кучларининг фаолиятини кучайтирди, интернет ва ижтимоий тармоқларга чекловлар киритилди.
Ўз навбатида, АҚШ президенти Доналд Трамп агар Эрон хавфсизлик кучлари намойишчиларни ўлдиришни бошласа, Қўшма Штатлар намойишчиларга ёрдам беришини маълум қилди.
«Агар Эрон одатдагидек тинч намойиш иштирокчиларни отиб ўлдиришда давом этса, Қўшма Штатлар ёрдамга келади», деб ёзди у.




