Янгиликлар

АҚШнинг фотиҳаси билан Сурия ва Исроил ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

АҚШнинг фотиҳаси билан Сурия ва Исроил ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Сурия ва Исроил Париждаги музокаралар давомида разведка маълумотларини алмашиш ва ҳарбий тарангликни камайтириш бўйича доимий мувофиқлаштириш механизмини тузишга келишиб олди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди.

«Икки тараф ҳам АҚШ назорати остида разведка маълумотларини алмашиш, ҳарбий тарангликни камайтириш, дипломатик ҳамкорлик ва тижорат имкониятлари бўйича тезкор ва доимий координацияни таъминлаш учун қўшма механизмни тузишга келишиб олди», дейилади баёнотда.

Давлат департаментининг маълум қилишича, АҚШ ушбу ижобий қадамларни юқори баҳолайди ва келишувларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлайди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button