Хабар ва изоҳ

Бугунги Фиръавн яқинда ўтмишдаги Фиръавннинг тақдирига дучор бўлади

Бугунги Фиръавн яқинда ўтмишдаги Фиръавннинг тақдирига дучор бўлади

Янгиликлар:

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ҳибсга олиниши америкалик ҳамкасби Доналд Трампни Лотин Америкасидаги қўшни мамлакатларда ҳам худди шундай ҳаракатни такрорлашга ундади. Трамп минтақага Американинг ҳарбий аралашувларига ишора қилиб: «Биз атрофимизни яхши қўшнилар ўраб туришини хоҳлаймиз. Биз атрофимизни барқарорлик ўраб туришини хоҳлаймиз. Биз ўзимизни энергия билан таъминламоқчимиз», деди. У Колумбия ҳақида сўз юритар экан, «у ердаги (Венесуэладаги) амалиёт бунга ҳам мос келадиганга ўхшайди» деди ва кейин Куба ва Мексикага таҳдид қилди. (Ал Жазеера, 2026/01/05).

Изоҳ:

«Биринчи навбатда Америка» – бу Оқ уй томонидан 2025 йил 5 декабр куни эълон қилинган миллий хавфсизлик стратегиясининг шиори бўлиб, у «Монро доктринасига Трампнинг иловаси» деб аталган ҳужжатга асосланган. Унда «куч орқали тинчлик» тамойилига риоя қилиш эътиборга олинади. Монро доктринаси АҚШ ташқи сиёсатининг дастури бўлиб, 1823 йил декабрь ойида президент Жеймс Монро томонидан эълон қилинган. Трамп уни ўзига нисбат бериб «Донро доктринаси» деб атади ва Доналд сифатида ўзини Монродан анча устун қўйиб, уни ўзгартириш ҳақида ҳам айтиб ўтди. Бу доктрина Ғарбий ярим шарда Европа мустамлакасига қарши туриш сиёсатни қабул қилгани ва Американинг минтақадаги геосиёсий ҳукмронлигини кучайтиргани учун ўта муҳим саналади.

Трамп манмансираб, такаббурланиб, уни мақтамайдиган ҳар қандай давлатга «навбати келади» деб таҳдид қиладиган золимнинг намунасидир. Венесуэладан кейин Колумбия, Куба ва Мексикага таҳдид қилди, Гренландияни эгаллаб олиш нияти қатъийлигини билдириб, Эронга ҳам ҳарбий аралашув эҳтимолини маълум қилди. Бу рўйхат доимий янгиланиб туриши мумкин. Бундан ташқари, у мусулмонларга қарши ҳақоратомуз ва такаббурона баёнотлар бериб, ўзини инсониятнинг «тозаловчиси», «қутқарувчиси» ва хавфсизлик «ҳимоячиси» сифатида тақдим этмоқда. Бу бизга Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломини эслатади:

قَالَ فِرْعَوْنُ مَا أُرِيكُمْ إِلَّا مَا أَرَى وَمَا أَهْدِيكُمْ إِلَّا سَبِيلَ الرَّشَادِ

«Фиръавн айтди: «Мен сизларга фақат ўзим раъй қилаётган нарсани (яъни Мусони ўлдиришнинг маслаҳатинигина) кўрсатурман ва мен сизларни фақат тўғри йўлга етакларман». (40:29).

Бу Фиръавн назарияси ҳам, тазйиқ ва зулмга асосланган сиёсат ҳам ўз эгасини қамраб олган истерик тутқаноқ касаллигининг навбатдаги тутиб қолиши кабидир. Ташқи кўринишидан, бу шиддатли қарама-қаршилик босқичи ва олдинда қийин даврлар тургандек бўлиб кўринади, аммо унинг ички моҳияти цивилизион банкрот, ўлим ёқасида турган режим, ҳокимият ва кучнинг тугашидир, охир-оқибат тарих ахлат қутисига ташланиб, изсиз йўқ бўлиб кетади. Аллоҳ Таоло ибрат олишимиз учун бизга Фиръавн ва унга ўхшаганларнинг оқибати ҳақида хабар берди:

فَأَخَذَهُ اللَّهُ نَكَالَ الْآخِرَةِ وَالْأُولَى

Бас, Аллоҳ уни ҳам охират, ҳам дунё азоби билан ушлади (яъни дунёда у денгизга ғарқ қилиб юборилди), охиратда эса дўзах азобига дучор бўлур”. (79:25).

فَأَخَذْنَاهُ وَجُنُودَهُ فَنَبَذْنَاهُمْ فِي اليَمِّ فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الظَّالِمِينَ * وَجَعَلْنَاهُمْ أَئِمَّةً يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَيَوْمَ القِيَامَةِ لاَ يُنصَرُونَ * وَأَتْبَعْنَاهُمْ فِي هَذِهِ الدُّنْيَا لَعْنَةً وَيَوْمَ القِيَامَةِ هُم مِّنَ المَقْبُوحِينَ

“Бас Биз уни ва лашкарларини ушладик-да, денгизга ташладик. Энди сиз у золим кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг. Ва уларни, (динсиз кимсаларни) дўзахга чорлаб турадиган пешволар қилиб қўйдик. Қиёмат кунида ҳам уларга ёрдам берилмас. Биз бу дунёда ҳам уларга лаънатни эргаштирдик. Қиёмат кунида ҳам улар (Бизнинг раҳматимиздан) йироқ қилингувчи кимсалардандирлар”. (28:40-42).

Бу оятлар ақл эгалари учун золимларнинг тақдири йўқ бўлишга маҳкум эканлигини ва уларга эргашиш ёки уларни дўст тутиш учун ҳеч қандай баҳона йўқлигини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди.

Дурра Ал-Букиш

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button