Америка Нигерияга ҳужум қилди

Америка Нигерияга ҳужум қилди
Ҳукумат тажовузкорга сиёсий қалқон бўлиб берди!
Хабар:
Трампнинг Нигерияда насронийларга қарши қирғин содир этилаётгани ҳақидаги ёлғон айбловларидан бир неча ҳафта ўтгач, АҚШ Африкадаги Америка қўмондонлиги (Африcом) орқали бу ўлкага асоссиз ҳужум бошлади. 2025 йил 25 декабр куни Сокото штатининг Тамбувал районидаги Жабу шаҳри ва Квара штатининг Оффа шаҳри нишонга олинди.
Изоҳ:
Уюштирилган зарбалар нишонга олинган ҳудудлардаги мулкларни вайрон қилди, ваҳоланки буларнинг ҳеч бири Америка даъво қилган хавфсизликнинг йўқлигига оид ёлғонларга алоқаси йўқ эди. Америка бу тажовузни дарҳол нишонлашга шошилди. Трампнинг «Худо ҳарбийларимизни қўллаб-қувватласин, барчага, шу жумладан ўлдирилган террорчиларга ҳам, Рождество муборак бўлсин. Агар улар насронийларни ўлдиришда давом этсалар, уларнинг сони яна-да кўпаяди» деган баёноти ёлғон ва чалғитувчи баёнот бўлди.
Нигериянинг бу тажовузга муносабати эса, Трампнинг ёлғонидан ҳам ўтиб тушди. Мамлакат раҳбарияти ўз ҳудудига қилинган ҳужумни «хавфсизлик бўйича ҳамкорлик»ка асосланган қўшма операция сифатида оқлашга зўр бериб ҳаракат қилди! Нигерия Ташқи ишлар вазири, мазкур ҳужум АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан боғланиб, мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилганини эълон қилди. У Американинг ҳужумлари «халқаро ҳуқуққа ва суверенитетни ўзаро ҳурмат қилишга ҳамда минтақавий ва глобал хавфсизлик бўйича умумий мажбуриятларга мувофиқ» келишини алоҳида таъкидлади. Бу умуман мантиққа тўғри келмаслиги кўриниб турибди!
Америка дунёвий капиталистик давлат бўлганлиги сабабли, унинг ҳаракатлари диндорликдан ёки фидойиликдан ё бошқаларга нисбатан меҳр-шафқатдан келиб чиқмайди. Америка Нигериядаги насронийларга ғамхўрлик қиляпти, деб соддалик билан ишонаётганлар Фаластиндаги Байтлаҳмга бир назар ташлашларининг ўзи кифоя: у ерда сионистлар ўнлаб йиллар давомида насронийларни таъқиб қилиб келмоқда ва буларнинг барчаси Американинг тўлиқ қўллаб-қувватлови ва ёрдами билан амалга оширилмоқда. Америка бошқа давлатлар билан ҳар доим тажовузкор ва такаббурона муносабатда бўлган. У 2004 йилда “оммавий қирғин қуролга эга” деган баҳона билан Ироққа бостириб кириб, уни вайрон қилди. Бугун эса у Венесуэла ҳукуматини ағдариш билан очиқчасига таҳдид қилиб, унинг нефт захираларини тортиб олиш учун ёлғон маълумот кампанияси ниқобидан фойдаланмоқда. Шунинг учун Нигерия ҳукумати Американинг бу хавфли аралашувини шошилинч тарзда қўллаб-қувватлаши ўта хатарлидир. Ҳукумат Американинг яширин мақсадлари учун ўз халқига қарши АҚШ тажовузига сўзсиз сиёсий қалқон бўлиб беришга тайёр. Ҳукумат мустақиллик билан мақтаниб, бизни Америка қарам қилиб қўймоқда!
Биз мусулмонлар Американинг дунё миқёсдаги яширин, қора ниятларини жуда яхши биламиз. Унинг Фаластиндаги яҳудийларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини «адолатли воситачилик» деган ёлғон сабаблар билан оқлашидан тортиб, Ироқни очиқ ёлғон баҳоналар билан вайрон қилганигача, ундан кейин «озодлик» ниқоби остида йигирма йил давомида Афғонистондаги шафқатсизларча босқинчиликлари – буларнинг барчаси унинг тажовузкорлик сиёсатини яққол намоён қилиб турибди. Исломни тўлиқ татбиқ қиладиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатигина ўз фуқаролари бўлмиш мусулмонлар ва насронийларнинг хавфсизлигини тўлақонли кафолатлай олади ва улар ўртасида низо қўзғашга интиладиган ташқи аралашувдан уларни ҳимоя қила олади.
Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ تُلْقُونَ إِلَيْهِم بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءَكُم مِّنَ الْحَقِّ
«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган Ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!». (60:1).
Салим Муҳаммад




