Биз сизларга нидо қилмоқдамиз, бас, пушаймон бўлишдан аввал ишни ўнгланг, ваҳоланки у дам пушаймонлик фойда бермайдиган вақтдир!

Эй Судандаги аҳлимиз…
Биз сизларга нидо қилмоқдамиз, бас, пушаймон бўлишдан аввал ишни ўнгланг, ваҳоланки у дам пушаймонлик фойда бермайдиган вақтдир!
Эй улуғ Ислом Суданидаги аҳлимиз… Илк мусулмонлар Суданда пойдеворини қўйган дастлабки масжид бўлмиш Дунқула масжиди Судани… Халифа Усмон розияллоҳу анҳу давридаги улкан исломий фатҳ Судани — ўшанда у Миср волийсига Ислом нурини Суданга олиб киришни буюрди, бас, у Абдуллоҳ ибн Абу Сарҳ қўмондонлиги остида Ислом аскарларини юборди ва ҳижрий 31 йилда фатҳ юз берди… Мана шундай қилиб, Аллоҳ субҳанаҳунинг фазли-марҳамати билан Ислом шиддат билан тарқалди, ҳатто бутун Суданни — шимолидан жанубигача ва шарқидан ғарбигача тўлдирди… Кейинчалик ҳам Ислом тараққиёти халифалар даврида давом этди…
Эй 1896 йилдан то Биринчи жаҳон уруши ўрталари бўлмиш 1916 йилгача — тақводор, кучли қаҳрамон, Дарфур волийси, Мадина ва Шом аҳли мийқоти бўлмиш «Зулҳулайфа»ни обод қилишда ҳамда ҳожиларни сув билан таъминлаш учун қудуқлар барпо этишда (бу қудуқлар ҳозирги кунгача унинг номи билан «Абёри Али» деб аталади) улкан фазли-хизмати бўлган ўша олим мужоҳид «Али ибн Динор» шаҳид бўлгунга қадар инглизларга қарши жиҳод қилган Судандаги аҳлимиз…
Эй Судандаги аҳлимиз! Биз сизларга нидо қилмоқдамиз, бас, пушаймон бўлишдан аввал ишни ўнглаб қолинг, ваҳоланки у дам пушаймонлик фойда бермайдиган вақтдир… Ўзаро урушаётган ҳар иккала томоннинг бўйнидан тутинг ва уларни ҳаққа қатъий мажбур қилинг! Ҳамда Рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринг! Зеро унда Ислом ва мусулмонларнинг азизлиги, куфр ва кофирларнинг хорлиги бордир… Ва Аллоҳдан бўлган розилик эса энг улуғдир:
﴿إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ﴾
«Албатта, бунда қалби (уйғоқ) бўлган ёки ўзи ҳозиру нозир бўлиб қулоқ тутган киши учун эслатма-ибрат бордир» (Қоф сураси, 37-оят).
Мана шундай қилиб, Судан Ислом билан яна қудратли ва азиз бўлиб қайтади, унинг узра Уқоб байроғи — «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ» байроғи баланд кўтарилади:
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيم﴾
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати-ғалабаси билан шодланурлар. У Ўзи хоҳлаган кишига нусрат-ғалаба берур ва У Азиздир, Раҳимдир» (Рум сураси, 4-5-оятлар).
Роя газетасининг 2026 йил 19 август чоршанба кунги 613-сонидан




