Хабар ва изоҳ

Жапаров БМТни ислоҳ қилишни таклиф қилди

Жапаров БМТни ислоҳ қилишни таклиф қилди

22-сентабр куни Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 81 сессияси умумий дебатлари бошланди. Жорий йилги йиғилиш дунёнинг қатор минтақаларида уруш ва зиддиятлар давом этаётган ҳамда БМТнинг гуманитар инқирозларни бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари натижа бермаётган бир пайтга тўғри келди. Дебатларнинг биринчи кунида БМТнинг келажаги ва халқаро хавфсизлик масаласи асосий мавзулардан бири бўлди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров БМТ минбаридан сўзлаган нутқида дунёдаги урушлар ва гуманитар инқирозлар халқаро жараёнларнинг ниҳоятда мураккаблашиб кетганидан далолат беришини таъкидлади. Жапаров ўз сўзининг асосий қисмини БМТни ислоҳ қилишга бағишлади. У Хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтириб, Африкага иккита, Лотин Америкасига эса битта доимий ўрин беришни таклиф қилди. Шунингдек, БМТ қабул қилган қарорларнинг ижросини назорат қилувчи янги механизм тузиш ташаббусини илгари сурди. Қолаверса, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларига берилган вето қўйиш ҳуқуқи нотўғри қўлланаётганига эътибор қаратиб, қайсидир давлатга санкция киритиш ҳуқуқини фақат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ўзига бериш таклифини киртди.

Изоҳ:

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ғалаба қозонган йирик давлатлар дунёни ўзаро бўлиб олишди. Улар ўз таъсир доираларини сақлаб қолиш ҳамда ўзларига рақобат қила оладиган бошқа йирик давлатлар пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотини тузишди. Бу халқаро ташкилот ўз резолюциялари ва қоидалари орқали дунёни чангалида ушлаб туради. Кимки унинг қоидаларини бузса, унга нисбатан кескин жазо чоралари белгиланиб, амалга оширилади. Бу вазифани Хавфсизлик Кенгаши бажаради. АҚШ, Британия, Россия, Франция ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланади. Бу доимий аъзолар Хавфсизлик Кенгашида вето қўйиш ҳуқуқига эга. Бошқача айтганда, агар ушбу доимий аъзолар бирор жиноят содир этса ҳам, ҳеч қандай жазога тортилмаслик имкониятига эга. Масалан, улар ҳар қандай резолюцияга вето қўйиб, унинг қабул қилинишига тўсқинлик қила олишaди. Яъни, улар ўзларига ва сиёсатига қарши қаратилган ҳар қандай резолюциянинг ижросини тўхтатиб қўя оладилар. Шунингдек, улар ўз иттифоқчилари ва малайларини ҳам вето ҳуқуқи орқали ҳимоя қилишади.

Айнан шунинг учун ҳам Хитой режими уйғур мусулмонларини таъқиб қилиб, қамоққа олиб, динидан воз кечишга мажбурлаётган бўлса-да, АҚШ Ироқ, Афғонистон ва Эронга ҳужум қилиб, миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлган бўлса-да, Россия Кавказ минтақасида мусулмонларни қирғин қилиб, Украинага қарши уруш очган бўлса-да, Британия ва Франция ўзларининг собиқ мустақилкаларида миллионлаб одамларни ўлдирган бўлса-да, ҳеч қандай жавобгарликка тортилмади. Чунки, юқорида таъкидланганидек, улар «вето» ҳуқуқи орқали муҳофаза қилинган. Шунингдек, Америка ўзининг манфаатлари йўлида Исроилни Ғазодаги қирғинларга ва Ғарбий Соҳилдаги босқинчилик ҳаракатларига қарамай ҳимоя қилиб келмоқда.

Демак, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг органлари инсоният манфаати учун тузилган эмас, ҳамда у ҳеч қачон заифлар ёки эзилганларнинг ҳимоячиси бўлмаган. У — ҳақиқатни бурмалаб, ожизларни алдаш учун хизмат қиладиган қуролдир. Бу ташкилот мустамлакачи давлатларнинг манфаатларига хизмат қилиб, уларга тобе мамлакатларни итоатда сақлаш ва эзиш сиёсатини давом эттириш учун шароит тузиб беради. Бу мустамлакачи давлатлар инсон ҳуқуқлари ва халқаро қонунлар бўйича ўзлари қабул қилган қоидаларни фақат шахсий манфаатларидан келиб чиқиб қўллашади. Шу тариқа, бу ташкилот ҳақиқий адолатни қарор топтиришга эмас, балки тазйиққа учраган халқларнинг қўзғолонига тўсқинлик қилишга хизмат қилади. Шу боис ҳам, бугунги дунёдаги адолатсизликни БМТга ҳавола қилиш ёки уни ислоҳ қилиш орқали тузатиб бўлади, деб ўйлаш катта хато ҳисобланади. Мусулмонлар ҳозирги халқаро тизим ва унинг институтларига боғланиб қолишнинг ўрнига, Ислом тамойилларига таянган ҳолда адолатли халқаро тизимни қуришлари зарур.

Ислом давлати ўтмишда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, аҳдномалар ва қоидаларга қатъий амал қилиш билан ажралиб турган давлатдир. Чунки бу қоидаларга риоя қилиш Аллоҳнинг буйруғи ва Унинг розилигига эришиш йўли сифатида кўрилган. Аллоҳ Таоло аҳдномаларни бажаришни имон билан боғлаб, уни тақво белгиси сифатида тасвирлаган. Шундай экан, бугунги зулмга ғарқ бўлган дунёни фақатгина Ислом тузумини қайта тиклаш орқалигина бу зулматдан қутқариб, фаровонликка олиб чиқиш мумкиндир холос!

Акил Исаков

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button