Хабар ва изоҳ

Макка шартномаси кимдан ҳимояланиш учун тузилди?

Макка шартномаси кимдан ҳимояланиш учун тузилди?

Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон давлатлари АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш шароитида қўшма мудофаа шартномасини имзоладилар. Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, шартномага мувофиқ, мазкур уч давлатдан бирига қилинган ҳужум «шартноманинг барча иштирокчиларига қарши қаратилган ҳужум» сифатида баҳоланади.

Ҳужжат «Макка қўшма мудофаа шартномаси» (Mecca Joint Defence Agreement) деб номланган бўлиб, мусулмонларнинг энг муқаддас маскани бўлган Макка шаҳри номи билан аталди.

Шартномага Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф иштирокида Жидда шаҳрида имзо қўйилди. Шаҳбоз Шариф билан бирга Жиддага Покистон армиясининг бош қўмондони ва мамлакатни бошқараётган Осим Мунир ҳам ташриф буюрди.

Изоҳ:

Айрим мусулмонлар бу шартнома Ислом ва мусулмонлар манфаатлари йўлида тузиляпти, деб ўйлашмоқда. Бироқ, афсуски, воқелик умумам бошқача.

Хўш, бу мудофаа шартномасининг умумий душмани ким? Дунёдаги барча жиноятларнинг боши бўлган Америками? Ёки Фаластинни босиб олиб, ҳимоясиз гўдаклар, аёллар ва қарияларнинг қонига зомин бўлаётган яҳудий вужудими? Ёки Кашмирни босиб олиб, Ҳиндистондаги мусулмонларга нисбатан шафқатсиз жиноятлар содир этаётган бутпараст ҳинд режимими?

Туркия яқиндагина НАТО саммитини кенг миқёсда ўтказганини ҳисобга олсак, бу мудофаа шартномасининг душмани Америка бошчилигидаги салбчилар бўлиши мумкин эмас. Қолаверса, юқорида номи тилга олинган уччала давлат ҳам АҚШнинг манфаатлари доирасида сиёсат юритади. Улар шу вақтгача Трампнинг айтганидан чиқмай, босқинчи (Исроил) вужуди ўз жиноятларидан тезроқ оқланиши ва минтақага интеграция қилиниши учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳам бу шартноманинг ғоявий муаллифи АҚШ эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Уларнинг қисқа муддатли мақсадлари — энг аввало, АҚШни Эрон ботқоғидан қутқариш мақсадида Инқилоб қўриқчилари корпусига босим ўтказиш ҳамда Ироқ ва Яманда Эронга қарам бўлган қуролли кучларни йўқ қилишда ҳамкорлик қилишдир. Шунингдек, Эроннинг таъсирини чеклаш ва уни жиловлаб туришдир. Узоқ муддатли келажакда эса АҚШнинг Хитойни қамал қилиш стратегиясига хизмат қилиш ҳамда яқин келажакда кутилаётган Исломий уйғонишга қарши курашиш мақсад қилинган.

Демак, мазкур уч мусулмон давлатнинг мудофаа соҳасидаги шартнома мусулмонлар манфаатлари йўлида тузилган шартнома эмас. Аксинча, у Эронга қарши босқинчилик урушида Трампни ноқулай аҳволдан қутқариш ва Американинг Яқин Шарқдаги янги лойиҳасига хизмат қилишга қаратилган.

Акилбек Исаков

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button