Хабар ва изоҳ

Миср қачонгача дунёдаги энг йирик буғдой импорт қилувчи давлат бўлиб қолаверади?!

Миср қачонгача дунёдаги энг йирик буғдой импорт қилувчи давлат бўлиб қолаверади?!

Хабар:

Юк ташиш маълумотларига кўра, шунингдек савдогарларнинг билдиришларича, яқин кунларда Францияга иккита кема келиб тўхтаган, уларга Мисрга жўнатиладиган буғдой юкланиши кутилмоқда. Бу Қора денгиздаги қатновларда уруш сабаб юзага келган узилишлар натижасида талаб ўзгарганини кўрсатувчи яна бир белгидир. Экспорт қилинадиган юкларнинг тафсилотлари ҳозирча тўлиқ маълум эмас. Бироқ «Рейтер» агентлигининг хабарига кўра, савдогарлар юкларнинг жўнатилиш вақти улар Россия ёки Украинадан келган буғдойнинг ўрнини босувчи маҳсулот бўлиши мумкинлигини кўрсатаётганини айтмоқда. Дунёдаги энг йирик буғдой импорт қилувчи Миср давлати 2026 йилнинг биринчи ярмида буғдой импортининг 80 фоиздан ортиғини Россия ва Украинадан сотиб олган.

Изоҳ:

Буғдой мисрликлар учун стратегик аҳамиятга эга маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Миср ойига тахминан 1,66 миллион тонна буғдой истеъмол қилади (ички умумий истеъмол йилига 20 миллион тоннага яқинни ташкил этади). «Субсидияланган нон» деб аталувчи маҳсулотни ишлаб чиқариш учун эса йилига тахминан 8,6 миллион тонна (яъни ойига 716 минг тоннага яқин) буғдой керак бўлади. Бу умумий эҳтиёжнинг қиймати ойига тахминан 21,2 миллиард миср жунайҳини ташкил этади. Аммо амалдаги харажатлар жаҳон бозоридаги ўзгаришлар, юк ташиш харажатлари ва валюта курсига қараб ўзгариб туради. Бу эса давлат хазинасига ҳар йили миллиардлаб доллар зарар келтиради. Чунки айни пайтда Миср буғдойга бўлган йиллик умумий эҳтиёжининг 55 фоиздан 60 фоизигача қисмини четдан сотиб олади.

Ачинарлиси шуки, бундай аҳвол бугун юзага келиб қолгани йўқ. Миср буғдойни 1961 йилдан буён импорт қилиб келади, янги минг йиллик бошланиши билан дунёдаги энг йирик буғдой импорт қилувчи давлатга айланди. Таъкидлаш жоизки, унга қадар Миср буғдойга бўлган эҳтиёжини нафақат ўз кучи билан тўлиқ таъминлар эди, балки уни четга экспорт ҳам қилар эди. Бошқача айтганда, Миср ўз эҳтиёжидан ортиқча миқдорда буғдой етиштиришга имкониятига эга.

Ҳар бир оила муҳтож бўлган ушбу муҳим маҳсулотни Мисрнинг ўзи етиштиришига нима тўсқинлик қилмоқда?! Етарлича кенг ерларга эга, Нил дарёси ва унинг соҳиллари Аллоҳ берган неъмат сифатида муҳайё, меҳнат ресурслари ҳам етарлича бор, давлат ақл-заковатли ва иқтидорли кадрларга бой, ҳатто улар дунёнинг бошқа ўлкаларига ҳам чиқиб кетмоқда!

Бунинг сабаби икки нарсадан биридир: ё тузум ва режимнинг бузуқлиги ҳамда муваффақиятсизлиги, ёки режимнинг Миср халқига хиёнат қилиб, давлатни атaйин шундай аҳволда ушлаб туриши. Ҳар икки ҳолатда ҳам натижа битта — тузумни ва уни бошқариб турганларни ўзгартириш лозим. Чунки давлатнинг қашшоқлашишига ва энг оддий эҳтиёжларда ҳам мустамлакачиларга қарам бўлиб қолишига айнан ўшалар сабабчидир!

Миср ҳам бошқа Исломий ўлкалар каби Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка ўта муҳтож. Унинг халифаси очларнинг қорни тўймагунча ухламайди, давлатнинг равнақи, мустақиллиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди, юртларимизни дунё интилган ва глобал етакчи мақомга эга бўлган маконга айлантиради.

Эй Мисрдаги мусулмонлар, Эй Миср армиясидаги офицерлар ва штаб бошлиқлари! Биз сизни айнан шу мақсадга, яъни «Ҳизб ут-Таҳрир» билан биргаликда ҳаракат қилиб, Мисрни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатининг таянч нуқтасига айлантиришга чақирамиз. Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар». (Анфал сураси, 24-оят)

Саид Фазл

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button